XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 23 Август 2017

«Озод юрт тўлқинлари»

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги арафасида Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Озод юрт тўлқинлари” X медиа-фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу медиа-фестиваль ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари вакиллари таклиф этилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жуда катта эътибор қаратилаётганини қайд этишди.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси оммавий ахборот воситаларининг равнақи йўлида янги истиқболларни очиб берди.
“Озод юрт тўлқинлари” медиа-фестивалида иштирокчилар “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Энг яхши телерадиолойиҳа”, “2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини энг фаол ёритган телерадиостанция”. “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш жараёнларини ёритишга бағишланган энг яхши телерадиодастур”, “Аҳоли, хусусан, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши телерадиомаҳсулот”, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатда миллатлараро тотувликни таъминлашга қаратилган энг яхши дастур” каби номинацияларда беллашишди.
Якунда барча йўналиш бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган