XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 23 Август 2017

Ёшлар ўзларига муносиб иш топди

Навоий вилоятининг Кармана туманида маҳаллий ҳокимлик, прокуратура ва ҳудудий Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда 70 та корхона ва ташкилот 400 дан ортиқ бўш иш ўринларини таклиф қилди.
Ярмаркада таъкидлаб ўтилганидек, ҳудудий Бандликка кўмаклашиш марказига йил бошидан буён 430 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат этган. Уларнинг 375 нафари шу каби тадбирлар натижасида меҳнат жамоалари сафига қўшилган. Бинобарин, касб-ҳунар коллежларини битириб, жорий йилда меҳнат бозорига кириб келган ёшларнинг аксарияти тўрт томонлама шартномалар асосида ишга жойлаштирилмоқда. Тадбиркорлик билан шуғулланиш ниятида бўлган 100 нафарга яқин йигит-қизлар эса жами 622 миллион сўмлик имтиёзли кредитларга эга бўлди. Жумладан, 2011 йилдан буён ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаётган Дилбар Жўраева меҳнат ярмаркасида тумандаги 24-мактабга математика фани ўқитувчиси сифатида йўналтирилди.
Тадбир якунида 63 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун йўлланмага эга бўлди. Тижорат банкларига ўз бизнес ғояларини тақдим этганларга лойиҳаларини кредитлаш йўли билан қўллаб-қувватлаш юзасидан тавсиялар берилди.

Темур ЭШБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+