XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 22 Август 2017

Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси

Юртимизда 19-20 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди. Истиқлолимизнинг 26 йиллик тўйини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган ҳашарда 18 миллион 675 минг нафардан зиёд аҳоли, жумладан, 12 миллион 424 минг нафардан ортиқ ёшлар иштирок этди.

Уларнинг саъй-ҳаракати билан ҳудудлардаги тураржой мавзелари ва ҳовлилар, гузар ҳамда хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқ ва лотоклар, болалар майдончалари, кўчаю йўлаклар тартибга келтирилди. Кексалар ва ногиронлар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган оилалар вакилларини моддий ҳамда маънавий қўллаб-қувватлаш юмушлари амалга оширилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви маълумотига кўра, ҳашар давомида 41 минг гектарга яқин майдон ободонлаштирилди, 27 минг километр узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди.
Шу билан бирга, 9 мингдан ортиқ қабристон ва 800 га яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Эътиборлиси, икки кун давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мурувват ёрдамлари кўрсатиш янада кенг қулоч ёзди. Хусусан, 18 мингга яқин кам таъминланган оилаларнинг 615 минг метр квадратдан зиёд уй-жойлари ҳашар йўли билан таъмирлаб берилди. 24 мингга яқин эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди.
Халқимизда яна бир гўзал одат бор — ҳашар кунлари катта бунёдкорликларга қўл урилади. Эзгу мақсад йўлида бошланган ишлар якунига етказилиб, шароитлар янада яхшиланади. Буни маҳаллаларда 297 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти ишга туширилганлиги мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар орасида гўзаллик салони, сартарошхона, кутубхона, маҳалла гузари, нуронийлар маркази, турли ишлаб чиқариш цехлари, маҳалла фуқаролар йиғини биноси, болалар спорт майдончалари борлиги, айниқса, эътиборга молик.
Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманидаги “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида замонавий “Китоб олами” дўкони қуриб битказилди. Бунга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 500 миллион сўм йўналтирилди.
Ҳашарчилар саъй-ҳаракати билан Кармана туманидаги “Варқ” массивида барпо этилган 340 ўринли умумтаълим мактаби фойдаланишга шай қилиб қўйилди.
— Пастдарғом туманидаги Галатут маҳалласида яшайман, — дейди Санобар Ҳайдарова. — Оилавий шароитимни ҳисобга олиб, уйимнинг кўча тарафини ҳомийлар таъмирлаб беришди. Раҳмат, барака топишсин.
Олот туманидаги “Аккали” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Дониёр Ортиқовнинг айтишича, ҳашар кунлари Маърифат кўчасида 192 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этилган “Матбуот тарқатувчи” шуъба корхонаси туман филиали биноси ҳамда “Китоб олами” дўкони фойдаланишга топширилди.
— Наманганлик келин ва қизлар қуёшдан эрта уйғонишади, қўни-қўшнилар ҳали кўчага чиқмасидан, ҳовлилар олдини  супуриб, чиннидай тоза қилиб қўяди, — дейди вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар масалалари котибияти мудири Умида Мамажонова. — Ҳашар кунлари 1 миллион 61 минг нафар опа-сингилларимиз эрталабдан умумхалқ юмушига отланди. Улар нафақат ўз уйлари, балки маҳалла гузари, ижтимоий муассаса, иш жойларини ҳам янада ораста ҳолатга келтирдилар.
— Умумхалқ ҳашарида ёшлар, жумладан, уюшмаган ёшлар ҳам алоҳида фаоллик кўрсатишди, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Сурхондарё вилояти кенгаши раиси ўринбосари Отабек Бобожонов. — Миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд оилаларга меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
Умумхалқ хайрия ҳашари мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилди.

З. ХОЛТЎРАЕВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+