Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 17 Август 2017

Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда

“Қовундан бир татиб кетинг”. Бу — бободеҳқонларимизнинг пишиқчилик мавсумидаги илтифоти. Олижаноб халқимизнинг ўзига хос меҳмоннавозлик анъанаси.

Гулистон шаҳрида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида бўлиб ўтган қовун сайли иштирокчиларига ҳам ана шундай илтифот кўрсатилди.
Тадбир аввалида “Сирдарё қовунчилиги: кеча, бугун, эртага” мавзуида илмий конференция ўтказилди. Унда полизчиликни илмий асосда ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, уруғчилик ва тармоқнинг бошқа кўплаб масалалари ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, қовунчиликнинг узоқ тарихи ҳақида ҳам қизиқарли маълумотлар берилди.
Бугун мамлакатимизда  қовуннинг 160 га яқин навлари мавжуд. Шундан 45 таси давлат реестрига киритилган. Эътиборлиси, Ўзбекистон қовунлари дунёнинг бошқа ҳудудларида парваришланадиган турдошларига нисбатан қатор афзалликларга эга. Хусусан, бетакрор таъми ва шифобахшлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, ранг-баранглиги, хилма-хил шакли билан фарқланади. Ҳатто нав номлари ҳам ўзига хос: “Босволди”, “Амири”, “Обиноввот”, “Бўрикалла”, “Заргулоби”, “Гурвак”, “Жўрақанд”... Мирзачўл воҳаси деҳқонларининг ҳам бу борада ўз “бренди” бор. Бу айни кунда нафақат юртимиз, балки океанорти, Европа мамлакатлари ва дунёнинг бошқа минтақаларида тобора машҳур бўлиб бораётган, халқ ичида “Метровка”, “Торпедо”, “Жиян уруғ” деган ном билан танилган “Мирзачўл оқ уруғи”дир. Мирзаободлик бир гуруҳ қовунчилар хорижлик тадбиркорлар таклифи билан унинг агротехникасини ўргатиш бўйича АҚШнинг Калифорния штатида, Доминикан Республикасида ҳамда Грузияда бўлишди. “Аммо хорижда етиштирилган қовуннинг мазаси ўзимизникидек бўлмади”, дейди Мирзаобод туманилик деҳқонлар.
Бинобарин, мазкур нав Сирдарё ва Жиззах вилоятларида кенг тарқалган бўлиб, экспортбоп ҳисобланади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки,  жорий йилда Сирдарё вилояти бўйича “Оқ уруғ”нинг экспорт ҳажми 1000 тоннадан ошиши кутилаяпти. Унга Европа мамлакатларида ҳам талаб ортиб бормоқда. Шу маънода, ушбу қовун тури сайилнинг энг олди нави сифатида баҳоланганлиги бежиз эмас.
Тадбирда вилоят туманлари фермерлари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди. Кенг майдонда ўтказилган кўргазмада қатнашчилар ўнлаб турдаги қовун ва тарвузлардан татиб кўриш имкониятига эга бўлдилар. Қайта ишловчилар эса мазкур неъматлардан тайёрланган мураббо, шинни, шарбат каби 25 турдаги ширинлик ва қиёмларни таклиф қилишди. Мирзаободлик Доно Абдуллаева  қовундан ҳатто ёғ олиш мумкинлигини кўпчиликнинг эътиборига ҳавола қилди.
— Қовун сайлида илк бор иштирок этишим, — дейди хитойлик Чен Жонг Бэи. — Рости, халқингизнинг она-замин неъматларига бўлган бундай юксак меҳр-муҳаббатидан беҳад ҳайратландим. Энг асосийси, қовунлардан татиб кўриб, заминингизнинг нақадар саховатли, юртдошларингизнинг моҳир деҳқон эканлигига амин бўлдим.
Энг улуғ, энг азиз айём — Мустақиллик шодиёнаси арафасида ташкил этилган сайил байрамона руҳда ўтди.
— Мазкур сайилда халқимизнинг шукроналик туйғуси намоён бўлди, — дейди Оқолтин туманилик меҳнат фахрийси Норбой Жайнақов. — Қолаверса, ушбу тантана фаровонлик намунаси ҳамдир. Туманимизда полизларни кенгайтириш ва қовун-тарвузни такрорий экин сифатида ўстиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу, албатта, соҳа ривожини таъминлаш қаторида, одамлар даромадини ошириш ҳамда ердан унумли фойдаланишда муҳим асос бўлаётир.
Тадбир доирасида кўрик-танлов натижалари ҳам эълон қилинди. Ҳайъат хулосасига кўра, Мирзаобод тумани қатнашчилари энг юқори ўринни эгаллади. Шунингдек, “Энг ширин қовун”, “Энг экспортбоп қовун” каби бир неча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Сайил Гулистон шаҳар истироҳат боғида ўтказилган концерт дастури билан якунланди.
Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ. Мирзаев иштирок этди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР