Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 16 Август 2017

Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди

Мусиқа инсонни эзгуликка етаклайди, қалбларга хотиржамлик, осойишталик улашади. Унинг таъсирчан кучи одамларга илҳом бағишлайди, ижодий изланишларга кенг йўл очади. Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча ҳудудида мусиқа ва санъат мактаблари самарали фаолият юритаётгани, миллий мусиқа санъати жаҳон саҳналарида шуҳрату довруқ қозонаётгани бу борадаги саъй-ҳаракатлар самараси, десак асло янглишмаймиз.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 августдаги “Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори изчил ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида санъат аҳли, мусиқа ихлосмандлари, соҳа мутахассислари томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди. 

Айтиш жоизки, ўтган даврда Тошкент давлат консерваториясига замонавий жиҳозланган янги бино қуриб берилди, унинг нуфузи ва мақомини ошириш мақсадида Ўзбекистон давлат консерваторияси, деган  ном берилди. Унинг қошида иқтидорли ёшлар академик мусиқа лицейи ташкил этилди.

Албатта, ушбу йўналишда эришилган ютуқларда консерваториянинг алоҳида ўрни борлигини эътироф этиш зарур. Мусиқа ва санъат мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим йўналишлари учун кадрлар етказиб бериш, ўқув-услубий мажмуалар тайёрлаш, ўқув адабиётлари яратиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Бироқ бугунги кунга келиб соҳа фаолияти замон талабларига мос эмаслигини кўрсатмоқда. Хусусан, таълим-тарбия жараёни тизимли равишда олиб борилмаяпти. Ўқув дастурлари тайёрлаш ва ўқитиш методикасида ўтган аср руҳи сезилиб туради. Бунда Маданият, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг ушбу масалага эътибори етарли даражада бўлмагани, амалий кўмак кўрсатилмагани, ўзибўларчиликка ташлаб қўйилгани сабаб бўлганини кўплаб мисоллар орқали кўриш мумкин. 

Президентимиз қарори билан Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқлангани соҳадаги фаолиятни янги босқичга кўтаришда, бу борадаги ислоҳотларни замонавий талаблар асосида ташкил этишда муҳим роль ўйнайди.

Бинобарин, Дастурда ёшларимизни мусиқа санъатига ошно қилиш, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, уларнинг маданий савиясини юксалтиришга оид  вазифалар белгилангани аҳамиятлидир. Албатта, бу ёш авлодни маънан етук қилиб вояга етишларини кафолатлашга, миллий ғоя ва мафкурамиз руҳида тарбиялашга зарур шарт-шароит яратади.

Миллий мусиқа санъатимизни ривожлантириш тенденциялари, мусиқий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича аниқ вазифалар Дастурда акс этгани эътиборга молик. Белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш кадрлар салоҳиятига бевосита боғлиқлиги назарда тутилган ҳолда, ушбу масалага алоҳида урғу берилган. Бу мусиқа ва санъат мактабларида замонавий талабларга жавоб берадиган қўлланмалар яратилишида муҳим ўрин тутади. 

Умуман айтганда, қарорда консерватория фаолиятини тубдан такомиллаштириш, айниқса, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида  кўзда тутилган саъй-ҳаракатлар ушбу соҳани янги босқичга кўтариш баробарида, миллий мусиқа санъатимиз довруғини жаҳонга кенг ёйишга хизмат қилади.

Ўрол ҲАЙИТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати, 

«Миллий тикланиш» демократик

партияси фракцияси аъзоси.

 

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Болалик олами Ижод аҳлига юксак эътибор »