XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 16 Август 2017

Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси

Бугун мамлакатимизда жамиятнинг барча жабҳасида бўлганидек, дин ишлари бўйича ҳам улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Фуқароларнинг виждон ва дин эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, жамиятда диний бағрикенглик ва динлараро дўстлик-ҳамкорлик ғояларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Зеро, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари виждон эркинлигини таъминлаш борасидаги халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг барча талабига жавоб бериши билан бирга, ушбу эркинликларни амалга оширишнинг тамойил ва тартибларини белгилаб беради. 

Бу ҳақда кеча Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Мустақиллик йилларида виждон ва эътиқод эркинлиги соҳасида эришилган ютуқлар” мавзуидаги анжуманда ҳам алоҳида таъкидланди. 

Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. 

Анжуманда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг узвий давоми сифатида муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни чин инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, заминимиздан етишиб чиққан буюк алломалар меросини ўрганиш борасида салмоқли ишлар олиб борилаётгани эътироф этилди. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти маркази, Самарқандда Имом Бухорий, Термиз шаҳрида Имом Термизий илмий-тадқиқот марказлари фаолиятининг ташкил этилиши маънавиятимизни янада юксалтириш, жамиятимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Тадбирда, шунингдек, “Ўз болангни ўзинг асра!” деган эзгу тамойил асосида ўсиб келаётган авлодни илм ва ҳунар эгаллашга чорлаш, уларни мутаассиб ғоялардан ҳимоя қилиш, адашиб ёт оқимлар таъсирига тушиб қолган фуқароларни тўғри йўлга қайтариш мақсадида олиб борилаётган сиёсат жамиятда инсонпарварлик ғояларини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди. 

М. ЎРОҚОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+