Қаҳрамонлар — орамизда
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 16 Август 2017

Қаҳрамонлар — орамизда

Яқинда Россия матбуотида ва ижтимоий тармоқларда ўзбек ўғлонининг жасорати билан боғлиқ хабар яшин тезлигида тарқалди. Унга кўра, Новороссийск шаҳрида вақтинчалик ишлаётган 21 ёшли қашқадарёлик Қувондиқ Қаландаров чўмилиш ҳавзасида чўкаётган уч нафар болани қутқариб, ўзи қурбон бўлган. Бу ҳақда  “Наш Новороссийск” газетасида “Возвратил им живых сыновей” сарлавҳали мақола ҳам эълон қилинди.

Мақола муаллифи — Елена Калашникованинг ёзишича, Новороссийск шаҳрининг Суджук оролчаси яқинида Қувондиқ Қаландаров  ғарқ бўлаётган уч болани қутқариб қолиш учун ҳеч иккиланиб ўтирмай ўзини сувга отган. Чўкаётган болаларнинг учинчисини ҳам қутқаргач, ўзи кучли тўлқин домига тушиб қолади ва ҳалок бўлади. У Ўзбекистонда қолган оиласининг ёлғиз боқувчиси эди, деб таъкидлайди журналист.  

Қувондиқ Чироқчи туманининг Шакарбулоқ қишлоғида яшайдиган Қаландаровлар оиласининг тўнғич фарзанди эди. Ҳаёт экан, бундан уч йил олдин отасидан айрилган ёш йигит оиласини боқиш, онаси, укаси ва синглисига ғамхўрлик қилишдек масъулиятни зиммасига олади. Шу мақсадда икки йилдан буён Россиянинг Новороссийск шаҳридаги  “Акстрой” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Суджук-Кале” темир-бетон комбинатида электр пайвандчи бўлиб ишлаб келаётган эди. Қувондиқнинг ўзга юртда, ўзига бутунлай нотаниш  одамлар ичида ҳам яхши фазилатлари билан ҳурмат қозонганини Россия матбуотида келтирилган эътирофлардан билиш мумкин.  

Марҳум Ўзбекистонга, ўз уйига олиб келинди ва сўнгги йўлга кузатилди. Бу айрилиқ бир оиланинг қаддини букиб қўйгани эса, афсуски, ҳақиқат.   

— Бир олам орзулари бор эди болагинамнинг, — дейди кўз ёшини тўхтатолмаётган онаизор Гулиасал  Жуманова. — У бор эди, кўксимизни тоғдай кўтариб юрардик. Бугун эса тоғимдан айрилдим.... Болаларни қутқараман деб ширин жонини ҳам аямабди-я болам... 

Бу оила аъзолари қалбидаги оғриққа, айрилиққа энг яхши даво — вақт, албатта. Лекин ёш ўзбек йигитининг бу мардлигини,  жасоратини аҳли олам эътироф этаётган экан, демак, у ўз халқининг муносиб фарзанди, жасур аждодларининг муносиб ворисидир.  

Аслида қаҳрамонлар шону шуҳрат учун жасоратга қўл урмайдилар. Қаҳрамонлик уларнинг қалбида яшайди. Улар, қаерда бўлмасин, доимо кимгадир ёрдам беришга, кимнидир фалокатдан қутқаришга интиладилар.

Қаҳрамонлар — орамизда.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР