XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 15 Август 2017

Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан пойтахтимиздаги 3 та деҳқон бозори ҳудудида нақд пул олиш имкониятини берувчи банкоматлар жойлаштирилди.

“Юнусобод”, “Қўйлиқ” ва “Олой” деҳқон бозорлари ҳудудига ўрнатилган учта банкомат жорий йилнинг 14 август кунидан синов тариқасида ишга туширилди. Бир кунда битта пластик картадан жами 100 минг сўмгача бўлган нақд пул ечиб олиниши мумкин. 

Банкоматга 1 000, 5 000 ва 10 000 сўмлик купюралар жойлаштирилган. Пластик картадан нақд пул ечиб олиш жараёни учун фойдаланувчи атиги 1,5-2 дақиқа сарфлайди холос. 

Эътиборлиси, нақд пул ечиб олинаётганда пластик карта эгасидан ҳеч қандай комиссия тўлови ундирилмайди. Банкоматлар “Uzcard” тизимига уланган исталган банк пластик картасини қабул қилади. 

Ҳозирги кунда банкоматлар, асосан, бозорлар ҳудудида жойлашгани учун уларнинг иш режими ҳам шунга мослаштирилган. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, республикамиздаги молия муассасалари томонидан аҳоли гавжум бўлган турли ҳудудларда ана шундай банкоматлар ўрнатиш ишлари давом эттирилмоқда. 

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+