XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 11 Август 2017

Фахрий унвонлар топширилди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда депутатлар, спорт мутасаддилари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талабалар, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов Чо Чунг Вонга Тошкент шаҳри фахрий фуқароси ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети фахрий фан доктори унвонларини топширди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳамкорлик барча жабҳаларда, жумладан, спорт соҳасида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Бунда мамлакатимизнинг Бутунжаҳон таэквондо федерацияси билан алоқалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги, шунингдек, мазкур халқаро ташкилот президенти Чо Чунг Воннинг хизматлари юқори бўлаётгани алоҳида таъкидланди. 

— Бугун тинчлик шаҳри — Тошкентнинг фахрий фуқароси бўлиш, Ўзбекистоннинг нуфузли олий таълим муассасаси фахрий фан доктори унвонига муносиб кўрилишим мен учун фахрли воқеа бўлди, — деди Чо Чунг Вон. — Бундай юксак эътибор менга янада куч-ғайрат бағишлайди.

Тадбирда сенатор Агрепина Шин, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари уюшмаси раиси Виктор Пак ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, спортни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигининг истиқболлари хусусида сўзлади. 

Улуғбек АСРОРОВ,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган