XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 11 Август 2017

«Ўзбекистон Президенти жамики халқаро ҳамжамият учун энг долзарб масалаларни кўтарди»

Шу йилнинг 15 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзуидаги анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббуслар хорижий давлатларнинг таҳлилий, илмий-академик ва жамоатчилик доиралари вакиллари томонидан кенг шарҳланмоқда.

Ҳозирги пайтгача мамлакатимизнинг чет эл давлатларидаги дипломатик ваколатхоналарида расмий ҳамда эксперт доиралари, диний уламолар иштирокида ўндан зиёд брифинглар, тақдимот ва давра суҳбатлари бўлиб ўтди. Уларда Ўзбекистон Президентининг қарашлари ҳамда таклифлари алоҳида қизиқиш ва кўтаринки руҳ билан қабул қилинди. Бу каби тадбирлар давлатимиз раҳбарининг маърузасида кўтарилган -масалаларга қизиқишнинг ўсиб бораётгани, айниқса, бундай муаммолар ҳамон долзарб бўлиб тургани туфайли дунёнинг кўплаб давлатларида давом этмоқда.

Қуйида ўқувчилар эътиборига айрим халқаро экспертларнинг бу борадаги мулоҳазаларини биринчи қисмини ҳавола қиламиз.

 

Ҳабиба ФАТХИ, Марказий Осиё ва ислом дини бўйича эксперт (Франция):

— Собиқ иттифоқ даврида ислом дини тақиқланганига қарамасдан, мустақил Ўзбекистон шундай муқаддас ёдгорликларга эгаки, улар Ўзбекистон мусулмон оламининг энг ёрқин маданиятлари ватани ҳисобланишидан далолат беради.

Анжуманда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг бой исломий меросини асраб-авайлашга жалб қилинадиган кўплаб давлат ҳамда жамоат ташкилотларини -бирлаштириш вазифасини илгари сурди. Ташаббус ислом динининг чинакам қадриятлари улуғланган юртда мусулмонларнинг илғор фикрлайдиган янги авлодини шакллантиришга йўналтирилган. Айни пайтнинг ўзида бунда радикаллашувга қарши курашиш зарурлиги айтилган.

Бу терроризмга қарши курашишда диний маърифатнинг янада кенгроқ масалалари билан мувофиқ тарзда экстремизмга қарши муносабатни маърифий билимларни тарқатиш йўли орқали шакллантириш бўйича жамоатчилик мулоқотини ривожлантириш борасидаги интилишни англатади. Ушбу ҳаракат одамларнинг тажовузкорлик ҳаракатларига қўшилиб қолишидан ҳам асрайди.

Президент ташаббуси жаҳолатпарастлик ҳамда халқаро терроризмни қоралайди ва диний экстремизмга қарши курашни маърифат йўли орқали олиб бориш зарурлигини кўрсатади. Шунингдек, ёш авлодга ислом динининг ўтмишдаги буюк олимлари меросини ўзлари учун кашф этишни таклиф этади. Давлат раҳбари “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак”, дея жуда тўғри таъкидлади. Бу ғоя энг юксак баҳога муносибдир.

 

Муханад ХОРШИД, Мюнстер университети ҳузуридаги ислом диний маркази мудири, профессор (Германия):

— Биз Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек халқининг бой маънавий-маданий меросини чуқур ўрганган ва таҳлил қилган ҳолда, мудҳиш ҳодисаларга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини, жумладан, Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий илмий маркази ва Тошкентда Ислом маданияти марказини ташкил этиш бўйича қилинаётган ишларни тўла қўллаб-қувватлаймиз. Ишонаманки, мазкур ташаббуслар ҳозирги мураккаб ҳамда қалтис вазиятда халқаро ҳамжамият, олимлар, диншунос уламолар билан биргаликда диний экстремизм ва ёвузликнинг бошқа кўринишларига қарши самарали курашиш, ёш авлодни эҳтиром, ўзаро ҳурмат ҳамда диний бағрикенглик руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Айнан шунинг учун биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдормиз.

 

Фредерик КАРЛИЕ, Европанинг Осиё тадқиқотлари институти етакчи илмий ходими (Бельгия):

— Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ушбу йўналишда илгари сурилган ташаббуслар дунёнинг кўплаб мамлакатлари ва минтақалари, айниқса, Европада тинчлик ҳамда тотувликка эришишнинг асосий ютуғига айланиши мумкин. Биз институтимизда ҳамкорликни давом эттиришга ва биргаликда бугунги кунда жуда долзарб бўлган ана шу мавзуда махсус таҳлилий материаллар тайёрлашга шаймиз.

 

Шайлажа ФЕННЕЛ, Марказий Осиё бўйича Кембриж форумининг тадқиқот масалалари директори (Буюк Британия):

— Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ҳайратланарли муваффақиятларга эришганига қарамай, хотиржамликка берилгани йўқ ҳамда жамият ҳаётининг барча жабҳасини янада модернизациялашга тобора катта эътибор қаратмоқда. Шу ўринда ижтимоий барқарорликни таъминлашдек ўзгармас устувор вазифа давлат раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган Ўзбекистонда кечаётган кенг кўламли жараёнлар таҳлилини тушунишга кўмаклашади. Бу 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз аксини топган бўлиб, ундаги муҳим йўналишлардан бири маънавий-маърифий тарбия — миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳисобланади.

 

Дато Зулкифли Абд ГАНИ, Малайзия ислом илмий университети проректори:

— Исталган мамлакатнинг ёш авлоди онгига салбий таъсир кўрсатувчи четдан келадиган турли бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолиш хавфидан холи эмас. -Глобаллашув шароитида кўплаб давлатлар ҳукуматлари ушбу ҳодисаларга қарши курашиш бўйича стратегиялар қабул қилмоқда. Бироқ шунга қарамай, таассуф билан эътироф этишимиз лозимки, бунга ҳали эришилганича йўқ.

Менга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу каби таҳдидларга маърифат орқали қарши курашиш, бунда мамлакатнинг тарихий ҳамда замонавий исломшунослари асарларидан кенг фойдаланиш ҳақидаги қарашлари жуда маъқул бўлди. Бундай ёндашув Ўзбекистонда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлайди. Ушбу тажриба ўрганилишга ҳамда дунёнинг бошқа мамлакатларида жорий этилишга муносибдир.

 

Абдулҳодий ал-АЖМИЙ, Кувайт университети профессори:

— Ўзбекистон Президенти ўз маърузасида бутун халқаро ҳамжамиятни ташвишга солиб турган энг долзарб масалаларни кўтарди. Ҳақиқатан ҳам, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас ислом динининг чинакам мазмун-моҳиятини асраш ва аҳоли ўртасида бағрикенглик, Шарқнинг буюк мутафаккирлари ҳамда уламоларининг бой маънавий, илмий ва маданий меросига эҳтиром билан муносабатда бўлиш ҳаммамизни бирдек ташвишлантиради. Ўзбекистон раҳбарининг ижтимоий-маънавий йўналишдаги ишларни янги босқичга кўтариш, оила ҳамда маҳаллаларда соғлом муҳитни янада мустаҳкамлаш борасидаги ғоялари ва таклифлари юксак эътирофга молик.

 

Рашми ДОРАИСВАМИ, Жамия Миллия Исломия университетининг Халқаро тадқиқотлар академияси раҳбари (Ҳиндистон):

— Миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни таъминлаш Ҳаракатлар стратегиясининг устувор вазифаларидан бири саналади. Мамлакатда олиб борилаётган конструктив сиёсат Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатда қатъий ҳамда изчил эканини тасдиқлайди. Мамлакат янги раҳбарининг минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари нафақат Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишига кўмаклашади, балки минтақадаги таҳдидларнинг олдини олишга ҳам хизмат қилади.

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган