XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 11 Август 2017

Ёшлар манфаати доимий эътиборда

“Биз “уюшмаган ёшлар, уюшмаган ёшлар”, деб кўп гапирамиз. Лекин бу масалани ҳуқуқий ва амалий жиҳатдан ҳал қилишга келганда, очиқ айтиш керак, кўпчилигимиз нима қилиш лозимлигини билмаймиз. Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошчилигида, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар иштирокида, бир илмий-амалий конференция ўтказиш ўринли бўлур эди. Унда уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳар томонлама асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш зарур, деб ўйлайман”.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30 июнь куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида юртимиз ёшлари билан ўтказилган учрашувда ҳар бир ўғил-қизга эътибор қаратиш зарурлиги хусусида куйинчаклик билан фикр юритиб, ана шу таклифни билдирган эди. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ёшлар — келажак бунёдкори” шиори остида уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишларда натижадорликка эришишнинг илмий-амалий масалаларига бағишланган республика конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бош прокуратура, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари, Фанлар академияси ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда давлат ва нодавлат ташкилотлар вакиллари, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар, турли соҳа мутахассислари қатнашди. 

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуронбоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А. Саидов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И. Мажидов ҳамда бошқалар мамлакатимизда навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, зарур шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Хусусан, мазкур конференция ҳам уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини ўрганиш, йигит-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш, бу борада давлат ҳамда нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини такомиллаштириш масалаларига қаратилган. 

Анжуманга тайёргарлик кўришда нафақат турли давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, шу билан бирга, уюшмаган ёшларга оид ўз фикр-мулоҳазаси, таклифларига эга педагоглар, йигит-қизлар илмий мақолалари билан қатнашди. Конференция учун махсус очилган электрон манзил (Этот адрес электронной почты защищён от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.)га 550 дан зиёд мақолалар келиб тушди. 

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, тадбирни юқори савияда ўтказиш бўйича Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида ишчи штаби фаолияти йўлга қўйилди ва тегишли мутахассислар томонидан материаллар тўпланиб, йўналишларга ажратилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессор-ўқитувчилардан иборат ҳайъат илмий асосланган материалларни саралаб, конференция штабига тақдим қилди. 

Икки кун давомида кўрилган масалалар гуруҳларга бўлинган ҳолда изчил ва чуқур таҳлил қилинди. Жумладан, уларда “Уюшмаган ёшлар ижтимоий қатламини ўрганишнинг илмий-назарий асослари”, “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси”, “Уюшмаган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, қайта тайёрлаш ва бандлигини таъминлаш масалалари”, “Уюшмаган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш масалалари” каби мавзуларда фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Сўз — конференция иштирокчиларига

 

Одилжон ТОЖИЕВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари:

— Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур конференция уюшмаган ёшлар билан ишлаш, улар фаоллигини кучайтириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашишда катта аҳамият касб этади.

Айтиш жоизки, ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқига катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Масалан, айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб 194 та касб-ҳунар коллежи биноси Ёшлар иттифоқи тасарруфига ўтказилаяпти. Улар негизида туман ва шаҳарларда ёшлар марказлари ташкил қилиниб, йигит-қизларимиз олти ой давомида касбга бепул ўқитилади, қайта тайёрланади ҳамда ишга жойлаштирилади. Бундай ёшларга молиявий кўмак берган ҳолда, тадбиркорлик ва фермерликка жалб қилиш кўзда тутилган бўлиб, бу беқиёс ғамхўрликдир.

Шунингдек, Андижон, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятларида ҳамда пойтахтимизда барпо этиладиган ёшлар марказларида турли касбларни ўргатиш ва чет тилларни ўқитиш курслари, спорт секциялари, 

клублар, замонавий кинотеатрлар, кутубхоналар, китоб дўконлари фаолияти йўлга қўйилади. Бу орқали эртамиз эгаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсад қилинган.

Танзила НАРБАЕВА, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси:

— Давлатимиз раҳбари юртимиз ҳудудларига ташрифлари давомида хотин-қизлар масаласига алоҳида эътибор қаратаяптилар. Очиғи, шу пайтгача фаолиятимиз бир томонлама бўлиб қолган. Биз, асосан, уюшган ёшларга кўпроқ эътибор қаратиб келган эканмиз. Мана, мисол учун, фаолиятимиз ҳақида гап кетганда фақатгина 1999 йилда таъсис этилган Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни саралаб олиш, уларни тақдирлаш, кейинги ҳаётини мониторинг қилиш билан кифояланилган. Мазкур танловда ғолиб бўлган қизларни рағбатлантирибмиз-у, аммо бошқалари билан ишлашда -сусткашликка йўл қўяётган эканмиз. 

Ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида шу кунларда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда “12 август — Халқаро ёшлар куни”га бағишлаб “Ёш оилалар ва қизлар” биринчи республика форуми ўтказилаяпти. Ушбу тадбир айнан уюшмаган ёшларнинг орзу-интилишларини ўрганиш, уларни оилага, жамиятга муносиб инсонлар этиб камолга етказишга муносиб ҳисса қўшишдек мақсадларни кўзлайди. 

Шавкат ЖАВЛОНОВ, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси:

— Маълумки, ёш авлодга замонавий таълим бериш билан биргаликда уларни -умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак фазилатлар руҳида тарбиялаш, онги ҳамда қалбини мафкуравий ва маънавий таҳдидлардан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш масалалари давлатимизнинг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда. 

Ушбу масъулиятли ишларни амалга оширишда ўзаро чамбарчас боғлиқ уч омил — оила, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Улар орасидаги самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш ўсмирлар орасида турли салбий иллатларнинг олдини олиш, бугунги куннинг маънавий етук ёшларини тарбиялашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Маълумки, тизимимизда фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчи лавозими фаолияти йўлга қўйилди. Айни пайтда улар маҳаллаларда уюшмаган ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва бўш вақтларини -мазмунли ташкил этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини янада кучайтириши зарур.

Ушбу анжуман шу нуқтаи назардан долзарб бўлиб, мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишда алоҳида ўрин тутади.

Ислом ЖАСИМОВ, Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари:

— Республикамизда ўттиз ёшгача бўлган тадбиркорлар 90 мингдан ортиқ ва бу жами тадбиркорлик субъектларининг 18 фоизини ташкил этади. Улар орасида ўзининг уддабуронлиги, тиришқоқлиги ва ишбилармонлик қобилияти, ўзи танлаган йўналишида юксак  натижаларга эришган, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш ишбилармонларимиз ҳам борлиги бизни қувонтиради. 

Масалан, Тошкент вилоятидаги “Зиё глобус” корхонаси раҳбари Бобур Зокиров фаолиятини олайлик. У ўз бизнесини бошлаганда 19 ёшда бўлган ва мамлакатимизда ҳали ҳеч ким қўл урмаган йўналиш — глобус ишлаб чиқаришга киришганди. Бугунги кунда ёш тадбиркор ўз тенгдошларидан 25 нафарини иш билан таъминлаган. Фаолият йўналишларини кенгайтириб, импорт ўрнини босувчи ўқув қуроллари тайёрлашга эришиш билан бир қаторда, турли ижтимоий лойиҳаларда ҳам фаол қатнашиб келмоқда. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. 

Таъкидлаш лозимки, шу мақсадда яна бир муҳим қадам қўйилди. Аниқроғи, Президентимизнинг 2017 йил 19 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига биноан, Палата таркибида Ёшлар тадбиркорлиги ва инновацияларни ривожлантириш махсус бошқармаси ташкил этилди. Демак, уюшмаган ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш энди Палатанинг ҳам асосий вазифаларидан биридир. 

 

Нигора МАМАЖОНОВА, (Наманган шаҳри):

— Анжуманда “Уюшмаган ёшларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш  йўллари ва бунда спортнинг ўрни” мавзуидаги илмий мақолам билан қатнашдим. Биласиз, ҳар бир ўғил-қиз муайян иқтидор ва қизиқишга эга. Бу жараёнда унга тўғри йўл кўрсатиш, ўз салоҳиятини намоён қилишига кенг йўл очиш ва қўллаб-қувватлаш ғоят муҳимдир. -Илмий изланишимда ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, уюшмаган ёшларни спорт мусобақаларига жалб этиш бўйича таклифларимни илгари сурдим. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган