XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 09 Август 2017

Келажак ворислари учун муносиб туҳфа

Урганч шаҳрида “Ёшлар маркази” ва ёш оилалар учун кўп қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди.

Бу мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги арафасида ҳудуд ёшлари учун ўзига хос байрам туҳфаси бўлди.
Ушбу лойиҳа рўёби учун 11,8 миллиард сўмлик маблағ йўналтирилди. Бу ерда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, касб-ҳунар сирларини пухта эгаллашлари учун барча шароит яратилган. Шунингдек, мазкур марказда хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологияларини ўрганиш, рассомлик, мусиқа, ёш тадбиркорлар, имконияти чекланганлар билан ишлаш тўгараклари фаолият бошлади. 240 ўринга мўлжалланган зал турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш имконини беради.
— Масканимизда бир вақтнинг ўзида 1000 нафарга яқин ёшлар ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича шуғулланишлари мумкин, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти кенгаши раиси Мансурбек Машарипов. — Ўн бир йиллик таълим тизимига ўтилиши муносабати билан Ҳазорасп педагогика касб-ҳунар коллежининг бўш қолган биносида ҳам “Ёшлар маркази” ташкил қилинди. Келгусида бундай марказларни барча шаҳар ва туманларда барпо этиш режалаштирилган.                                                                                  
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг  таъсис қурултойида ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб, ҳудудларда “Ёшлар  уйлари”ни барпо этиш борасида аниқ кўрсатмалар берганди. Президентимиз топшириқлари асосида қисқа фурсатда Урганч шаҳрида қурилиб, фойдаланишга топширилган “Ёшлар уйи” 32 та оила аъзолари учун муносиб совға бўлди.
— Бугун янги хонадонга кўчиб ўтдик, — дейди каратэ бўйича Осиё чемпиони, спорт устаси Сулаймон Юсупов. — Барча қулайлик муҳайё. Айниқса, тураржойнинг имтиёзли ипотека кредити асосида 20 йилга, бошланғич бадалсиз берилиши жуда катта имкониятдир. Президентимизнинг биз, ёшларга кўрсатаётган бундай эътибори ва ғамхўрлигига халқаро мусобақалардаги муносиб ютуқларимиз билан жавоб берамиз.
Тадбирлар дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуронбоев Хонқа туманидаги “Ваисёз қаҳрамон” фермер хўжалигида вилоятнинг ёш тадбиркор ва фермерлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашувда ўз бизнесини йўлга қўяётган ёшларни ўйлантираётган баъзи муаммоларга ечим топилиб, уларнинг интилишлари қўллаб-қувватланди. “Менинг бизнес ғоям” танлови ғолиби Чиннипошша Султонбоевага имконияти чекланган ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳаси учун Ёшлар иттифоқи томонидан 5 дона тикув машинаси совға қилинди. “Ёшлик” спорт мажмуасида “Ёзни “Камалак” билан” лойиҳаси ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Давлат ва жамоат ташкилотлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг вилоятлардан ташриф буюрган фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-юридик лицейи, “GM-Uzbekistan” қўшма корхонасининг Хоразм филиалида ҳам бўлиб, навқирон авлод вакиллари учун яратилган шарт-шароитлар, бошланғич ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тадбирларда Хоразм вилояти ҳокими П. Бобожонов иштирок этди.

Одилбек АДАМБАЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган