XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 08 Август 2017

Ўзбекистон — Қонун устувор мамлакат

Юртимиз АҚШнинг Гэллап институти томонидан ўтказилган “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси”да 2-ўринни эгаллади.

Кўпни кўрган халқимиз ҳамиша тинчлик ва осойишталикни энг бебаҳо неъмат сифатида қадрлайди. Айниқса, дунёдаги ижтимоий-сиёсий вазият тобора таҳликали тус олаётган, айрим кучлар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликлар, ички ва ташқи низолар, террористик, экстремистик хуружлар баъзи халқларнинг катта йўқотишларига сабаб бўлаётган ҳозирги даврда бу неъматлар қанчалар азиз эканини тобора теран ҳис қилмоқдамиз.
Албатта, шундай мураккаб замонда инсонларнинг осойишта ҳаётини таъминлаш осон юмуш эмас. Мамлакатимизда тинчликни сақлаш, барча жабҳада қонунийлик ва қонун устуворлигини кафолатлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, яқин беш йилликка мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг самарасини ён-атрофимиздаги, онгу шууримиздаги жадал ўзгаришлар, осуда турмушимиз мисолида яққол кўриб турибмиз. Аҳамиятлиси, айни жараён жаҳон жамоатчилигининг, халқаро экспертларнинг ҳам диққат-эътиборидан четда қолмай, ўзининг ҳақли эътирофини топаяпти.
Яқинда Ўзбекистон АҚШнинг Гэллап институти томонидан 135 давлат ўртасида “Қонуний тартибларга итоат қилиш индекси” мавзуида ўтказилган сўров натижаларига кўра 2-ўринни эгаллади.
Айтиш жоизки, мамлакатда яшаётган ҳар қайси одамнинг кайфиятига, унинг ўзини эркин ҳис этишига қонунда белгиланган тартибларга амал қилиш қандай таъсир кўрсатаётганини аниқлаш мақсадлари кўзда тутилган бу тадқиқот 136 минг респондентни қамраб олди. Унда, хусусан, фуқаролар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига қай даражада ишониши, ўзларини яшаш жойларида қанчалик бехавотир сезиши, сўнгги 12 ой давомида ўзи ҳамда оила аъзолари пул ёки бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлатганми, босқинчилик, мулкни талон-торож қилиш ҳолатларига дуч келинганми ёки йўқми каби саволлар тақдим этилди.
Тадқиқот натижаларига мувофиқ, Ўзбекистон 95 балл билан иккинчи ўринга муносиб топилди. Биринчи ўринда эса 97 балл билан Сингапур қайд этилган. 92 баллга эга Исландия учинчи ўринни эгаллади.

Ф. МАҲКАМОВА тайёрлади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган