Адолат, ҳақиқат, виждон уйғоқлиги
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 02 Август 2017

Адолат, ҳақиқат, виждон уйғоқлиги

суд тизими ходимлари обрўси ва нуфузини оширишга хизмат қилади

Ҳаракатлар стратегиясида қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган вазифалар аниқ белгилаб берилди. Шундан келиб чиқиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига эришиш орқали фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини мустаҳкамлаш, судларни “Адолат қўрғони”га айлантириш мақсадида сўнгги  йилларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш борасида амалий қадамлар ташланмоқда.

Бу борада давлатимиз раҳбарининг шу йил 17 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони муҳим дастуриламал бўлаётир. Унда тизимни такомиллаштириш ва мақбуллаштириш борасидаги ўзгаришлар, судьяларнинг малака ва маҳоратига нисбатан талабчанлик оширилиши, суд жараёнларини пухта ташкил этиш бўйича ўртага қўйилган масалалар ўз бурчи ва қа-самёдига содиқ ҳар бир судьяни адолат тарозисини маҳкам тутишга ундайди.

Тизимни ислоҳ қилиш жараёнида жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек одил судлов мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётга чек қўйилгани айни муддаодир. Бинобарин, тажрибасиз ҳамда масъулиятни зиммасига олишдан чўчийдиган айрим ҳамкасбларимизга қўл келадиган бу усул суд нуфузини тушириб, фуқароларнинг унга нисбатан ишончини сусайтириб қўйган эди. Ўзим қирқ йил давомида суднинг барча даражаси — шаҳар, туман ва вилоят идораларида ишладим. Республика Олий судида фаолият юритган кезларимда жиноятчиликнинг мураккаб турларига оид ишларни кўриб чиқиш жараёнларида бевосита қатнашдим. Нокамтарлик бўлса-да, айтай, чиқарган қарорларимизнинг ҳеч бири такрор кўришга қайтарилган эмас. Чунки ишни баҳолашда қонун ва виждон амрига бўйсуниб иш тутганмиз.

Олий суддаги фаолиятим давомида фуқароларни қабул қилиш, ариза ва шикоятлар бўлимида ишладим. Одамлар судья нохолислиги, ишлар юзаки кўрилиши, сансалорликлардан нолиб ёзганлари эсимда. Ўрганиш жараёнида бундай ҳолатлар негизида мутахассисларда малака етишмаслиги, уларнинг масъулиятсизлиги, далилни тўла текширмасдан хулоса чиқариши ётганлиги ўз исботини топган. 

Бугун биз ҳуқуқий демократик давлат қураяпмиз. Шундан келиб чиқиб, қонунларимиз ҳам такомиллаштирилмоқда. Масалан, собиқ тузум даврида бир хил шаклдаги қонунлар асосида яшаб, меҳнат қилган бўлсак, мустақиллик даврида ҳуқуқий асосларимиз миллий қадрият, урф-одатларимизга мослаб янгидан ишлаб чиқилди, халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойиллари асосида маромига етказилди. Энди ҳамма гап уларни оғишмай амалга ошириш, Президентимиз ва халқимиз олдида берган қасамёдимизга содиқ фаолият олиб боришда қолган.

Одамлар судга “Адолат қўрғони”, судьяларга унинг мустаҳкам қалқони сифатида қарамоғи лозим. Дарҳақиқат, давлатимиз раҳбари шу йилнинг 13 июнида соҳа ходимлари билан ўтказилган видеоселектор йиғилишида таъкидлаганидек, фуқароларнинг ана шу ишончини амалда оқлай олаётганимиз йўқ. Суиистеъмолчилик, қонундан четга чиқиш, жиноий ишларни юзаки кўриб чиқиш, нохолислик ҳолатлари кўпайиб кетди. Судья қачон холис бўлади? Албатта, айбланувчига ҳукм -чиқараётган чоғда унинг ўрнига ўзини қўйиб, қонунни маҳкам ушлаганида. Шу боис судьяларнинг Ўзбекистон халқига мурожаатида одил судловни таъминлаш учун зарур бўлган барча муҳим вазифалар аниқ қилиб белгилаб берилди. Уларни бажариш ҳар бир ходимдан зиммасига юклатилган вазифани сидқидилдан, ҳалол ва виждонан бажаришни талаб этади. Ҳамкасблар, ёш судьялар ва шогирдларимиз билан суҳбатлар чоғида буни тез-тез такрорлайман. Эндиликда эскичасига ишлаб бўлмайди. Зеро, судья фаолиятига унинг халқ билан мулоқоти, фуқаронинг бузилган ҳуқуқини тиклай олиши, ҳар бир инсон тақдирини ҳал этишда онгда адолат, тилда ҳақиқат, дилда поклик бўлишига қараб баҳо берилади. 

Мамажон ҒАНИЖОНОВ,

суд тизими фахрийси.

Наманган вилояти

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup