Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 24 Июль 2017

Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси

Одам савдоси инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, дунё тараққиёти учун мутлақо ёт бўлган трансмиллий муаммо, жиноят саналади. Юртимизда замонавий қулликка қарши изчил кураш олиб борилаяпти. Бунда аҳолининг ушбу қабиҳ жиноят ҳақида хабардорлигини ошириш, уларни ноқонуний миграция оқибатлари хусусида огоҳлантириш, бу борада Ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан таништириш муҳим аҳамият касб этади.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази одам савдоси билан боғлиқ жиноят сабаблари ва оқибатларини аниқлаш ҳамда мазкур соҳадаги чора-тадбирлар самарадорлигига эришиш мақсадида тадқиқот ўтказди. Сўровда мамлакатимизнинг барча ҳудудидан 1100 нафар турли касб, ёш ва ижтимоий қатлам вакиллари иштирок этди. Тадқиқот юртдошларимизнинг аксарият қисми кишиларни жинсий ва меҳнат қуллигига сотиш каби жиноят тури ҳақида билишини аниқлади.

Сўров шуни кўрсатдики, юртдошларимиз ушбу жиноят ҳақидаги маълумотларни, асосан, марказий телеканаллардаги кўрсатувлар, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссия ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ижтимоий рекламаларидан олишади. Бунда фуқаролар турли босма нашрлар, радиоэшиттиришлар ҳамда интернетдаги манбалардан анча кам маълумотларга эга бўлади. Айни пайтда мазкур жиноятга оид материаллар бирмунча камайгани кузатилди. Респондентларнинг аксарияти (78,4 фоизи) оммавий ахборот воситаларида ушбу муаммолар ёритилишини ижобий баҳолайдилар. Уларнинг фикрича, бу мавзу етарлича холис ва ҳар томонлама очиб берилаётир.

Матбуот саҳифаларида (32 та газетанинг 1853 та сони) одам савдосига қарши курашиш масалалари ёритилиши мониторинг қилинганда, ушбу соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий асосни такомиллаштириш, халқаро тажриба, жиноятларни аниқлаш ва чек қўйиш, ахборот-маслаҳат, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жабрланганларни ҳимоялаш ва уларни реабилитация қилиш, чегара назоратини кучайтириш ҳамда бошқалар ҳақида кам маълумот берилаётгани аниқланди.

 

Ижтимоий оқибатини ўлчаб бўлмайди

Сўров натижаларига кўра, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги (84,8 фоиз) одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни мамлакат миллий хавфсизлиги учун таҳдид соладиган жиддий муаммо сифатида баҳолайди. Улар одамфурушлар фаолиятини кескин қоралайди (66,7 фоиз) ҳамда бундай кишиларни қонун доирасида жазолаш кераклигини (44,1 фоиз) исташади. Шу билан бирга, респондентларнинг 55,5 фоизи одам савдоси жабрдийдаларига раҳми келишини, шунингдек, ватандошларимиз камситилаётганлигидан ғазаб туйғусини ҳис этишини маълум қилишди.

Албатта, жиноятчилар ўз қилмишини пухта режа асосида, иродаси бўш, яхши таълим-тарбия кўрмаган, ёрдамга муҳтож, бир сўз билан айтганда, манипуляция қилиш мумкин бўлган одамларни ўз ўлжасига айлантиришга ҳаракат қилишади. Сўров натижалари фуқароларимизнинг меҳнат ва жинсий қулликка тушиб қолиши сабабларини аниқлаш имконини берди. Респондентларнинг 32,9 фоизи фикрича, жабрдийдалар феъл-атвори қулликка тушиб қолишининг асосий сабаби саналади. Айрим фуқароларнинг тез ва осон йўл билан бойишга интилиши, (26,8 фоиз), ҳуқуқий маданияти пастлиги (13,3 фоиз) одамфурушлар “тўри”га тушиб қолиш эҳтимолини оширади.

Сўровда аёллар ишга жойлашишдаги муаммоларни қулликка тушиб қолишнинг сабаби сифатида кўпроқ таъкидладилар. Эркаклар эса бу кўпроқ феъл-атвори бўш ва тезроқ бойишга интилганларга хавф солишини қайд этишади. Ўзини ҳурмат қилмаслиги, тилни яхши билмаслиги ҳам одам савдосига йўл очади. Тадқиқот шуни кўрсатдики, асосан 20 — 25 яшар йигит-қизлар бу иллат домига тушиб қолишлари эҳтимоли юқори ҳисобланади.

 

Ким айбдор?

Хўш, фуқароларнинг замонавий қулликка тушиб қолгани учун ким жавоб бериши керак? 

Тадқиқот натижалари кўрсатишича, юртдошларимиз, гарчи, одам савдоси қурбонларига ачиниб, одамфурушларни қоралашса-да, меҳнат қуллигига тушиб қолишга фуқароларнинг, биринчи навбатда, ўзи айбдор (79,3 фоиз). Одамлар аксарият ҳолатларда эҳтиётсизлиги, ишонувчанлиги, ўзини ҳурмат қилмаслиги, енгил ва тез пул топишга интилиши оқибатида бундай вазиятга тушиб қоладилар. Шу сабабли тақдири учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари керак.

Жабрдийданинг оиласи ва ота-онаси ҳам жавобгарликни ўзидан соқит қилмаслиги даркор. 57,3 фоиз респондентлар фикрича, оилада одам савдосига муросасизлик тарбиясини сингдириш, болаларни ўз тақдири учун масъуллик, шахсий ор-номус туйғуси руҳида тарбиялаш катта роль ўйнайди. Айни пайтда катталарнинг ёшларга ўрнак бўлиши, маҳалланинг ролини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Сўров одам савдоси домига тушиб қолишда жавобгарликни оилага юкловчи респондентлар сони кейинги икки йилда 21,1 фоизга ўсганини кўрсатди. Ҳар учинчидан кейинги респондент фикрича, жиноий фаолиятни амалга оширган одамфурушлар бунда асосий жавобгар бўлиши керак.

Сўровда респондентларнинг 93,8 фоизи яқинлари, танишлари одам савдоси қурбонига айланмаганлигини билдиришди. Айни вақтда сўров иштирокчилари орасида таниш-билишлари одам савдоси қурбони бўлганини маълум қилганлар сони икки мартадан кўпроқ камайган. Респондентлар аёлларга нисбатан эркакларнинг одам савдоси қурбонига айланганлигини тахминан беш марта камроқ эсладилар. Уларнинг фикрича, қишлоқ аёллари шаҳарлик аёлларга нисбатан одам савдосига кўпроқ тортилган.

2015 — 2017 йилларда олиб борилган мониторинг кўрсатишича, Россия ва Қозоғистон одам савдоси ҳолатлари кўпроқ кузатиладиган асосий мамлакатлар ҳисобланади. Сабаби, авваламбор, ушбу давлатлар Ўзбекистон билан визасиз муносабатларга эга. Айни пайтда ушбу давлатлар нисбатан яқин жойлашган. Қолаверса, бу мамлакатларда мулоқот қилиш учун тил имкониятлари яхшироқ саналади. Афсуски, одамфурушлар бундан ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишаяпти, фуқароларимизни алдаш ва ёллаш йўли билан “тўр”га илинтирмоқдалар. Сўровда қатнашганларнинг 6,8 фоизи БААда, 9,2 фоизи эса АҚШ, Туркия ва ўарбий Европада яқинлари эксплуатация қурбони бўлганини маълум қилишган.

Сўров натижаларининг кўрсатишича, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги одамлар мажбурий меҳнатга тортиладиган асосий соҳалар бўлиб қолмоқда. Қолаверса, қурилишда эксплуатация барқарор ўсаётган бўлса, қишлоқ хўжалигида, шунингдек, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда замонавий қуллик меҳнатидан фойдаланиш кескин камаяётир. Жинсий хизматлар, юк тушириш, уй ҳайвонларини парваришлаш, бозорда ҳаммоллик қилиш ҳолатлари ҳам кузатилади.

 

Ноқонуний миграциядан эҳтиёт бўлган яхши

Тадқиқотнинг кўрсатишича, бутунлай нотаниш шахслар фуқароларнинг замонавий қулликка тушиб қолишида асосий омил бўлаяпти. Масалан, айрим респондентлар фикрича, уларнинг қариндоши турли эълонлардан фойдаланиб, ўзлари мустақил ҳаракат қилган (7,7 фоиз), иш қидираётганлар кўпинча интернет сайтларида жойлаштирилган ҳамда текширилмаган маълумотлардан фойдаланадилар. 3,8 фоизи эса яқин қариндошига мурожаат қилган.

Сўровда бандлик бўйича давлат хизматига қилинган мурожаатлар қайд этилмади, бу ҳол берилган саволга жавоб бермаган фуқаролар гуруҳининг сусткашлигидан, ҳуқуқий саводхонлик даражаси, шунингдек, ҳуқуқий маданияти пастлигидан далолат беради.

Шундай қилиб, қарийб ҳар иккинчи ҳолатда, иш излаш чоғида меҳнат қуллигига тушган одамлар чет элда ишлаш учун гуруҳларни жамлаётган нотаниш кимсаларга мурожаат қилганлар. Ушбу шахслар бошқа аҳоли манзилидан келиши ёки қўшнилар, одам ёллаш бўйича фаолият юритаётган шаҳар аҳолиси вакили бўлиши мумкин. Бу жиноий гуруҳлар аъзолари юқори иш ҳақини ваъда қилиб, қурбонларни ўзларига жалб этганлар, оқибатда, фуқароларни қулликка сотишган. 

Сўров натижаларининг тасдиқлашича, иш излаб бандлик идораларига ва ходимларни ёллаш бўйича қонуний ташкилотларга мурожаат қилганлар одам савдоси қурбонларига айланмайдилар.

 

Қийин вазиятдан чиқишнинг энг тўғри йўли

Тадқиқот жараёнида одам савдоси қурбонлари қариндошларининг хатти-ҳаракати ўрганилди. Мониторинг натижаларига биноан, кейинги вақтларда фуқаролар ўз яқинларини меҳнат ёки шаҳвоний қулликдан озод қилиш учун камроқ ҳаракат қила бошладилар. Сўров таҳлилларига кўра, 2017 йилда одам савдоси қурбонига айланган қариндошини озод қилишга интилганлар сони 2015 йил билан қиёслаганда 12,6 фоизга камайган. 

Бу одам савдосига қарши курашиш бўйича мамлакатда кўрилаётган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолатдир. Фуқаролар буни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари институтининг жорий қилиниши, одамфурушларни жазолаш ва жавобгарликка тортиш бўйича чораларнинг изчил таъминланаётганлиги билан боғлашмоқда.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, давлат ва жамоат ташкилотлари одам савдоси қурбонларини озод қилишга имкон қадар кўпроқ ёрдам бермоқда. Респондентларнинг 37,5 фоизи ўз қариндошини озод этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёрдамидан тўла даражада қониқишади. Сўровда қатнашганларнинг  билдиришича, уларнинг яқин кишиси мазкур ташкилотлар ходимларининг фаол ҳаракатлари туфайли уйига қайтган.

Мониторинг меҳнат ёки шаҳвоний қулликдан озод бўлган ва уйига қайтган фуқаролар сони барқарор ўсганлигини аниқлади. Бундай ҳолатлардан хабардорларнинг 87,9 фоизи таниши ҳозирги вақтда қулликдан озод бўлганини ва уйига қайтиб келганини билдирган. Бу кўрсаткич 2015 йилдагига нисбатан 27,2 фоиз ўсган.

 

Биргаликда курашиш керак

Сўров иштирокчиларининг кўпчилиги шунга ишонадики, одам савдосига қарши курашиш  нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг, балки бутун жамиятнинг вазифасидир. Юртдошларимиз фикрича, фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг яқин ҳамкорлиги ҳамда ўзаро фаол қўллаб-қувватлаши билангина ушбу курашда самарадорликка эришиш мумкин бўлади. 

Сўров жараёнида қатнашганларнинг аксарияти (73 фоиз) фуқаролар давлат ва жамоат ташкилотларига одам савдосига қарши курашиш борасида яқиндан ёрдам кўрсатишлари лозим, деб ҳисоблайди. Фуқароларнинг фикрича, бу ёрдам, биринчи навбатда, фуқароларнинг қариндошлари, танишлари, ҳамқишлоқлари, қўшниларининг одамфурушлар “тўри”га тушиб қолганлиги ҳақида ўзларига маълум бўлган ҳодисалардан ҳокимият органларини ўз вақтида хабардор қилишидан иборат бўлиши керак.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида тайёрланди.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР