Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: Юксак ишонч масъулияти
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 18 Июль 2017

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: Юксак ишонч масъулияти

Гулистон шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашининг кенгайтирилган -йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан шу йил 30 июнда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ёшлар билан учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан иттифоқнинг вилоят кенгаши ва ёшлар масалалари бўйича идоралараро ҳудудий кенгаши олдида турган вазифалар атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, юртимизда замон талабларига мос равишда фаолият юритадиган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ташкил этилиши ва келажагимиз эгаларига юксак ишонч билдирилгани сирдарёлик йигит-қизларнинг ҳам иштиёқини, ғайрат-шижоатини янада ошириб юборди. Шу билан бирга, улардаги Ватанга дахлдорлик  масъулиятини янада мустаҳкамлади. Бинобарин, бугун воҳада минг-минглаб навқирон авлод вакиллари ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли йўналишларида фаол иштирок этмоқда, замонавий таълим муассасаларида қунт билан ўқиб-ўрганаяпти.

— Бугун биз, йигит-қизларнинг ҳар жиҳатдан етук инсонлар бўлиб камолга етиши учун барча шароит яратилган, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Гулистон давлат университетидаги бошланғич ташкилоти етакчиси Зокир Зикряев. — Президентимиз томонидан кўрсатилган юксак эътибор эса бу борадаги имкониятларимизни янада кенгайтирди. Айни чоғда, энг муҳим вазифа — эртамиз давомчиларининг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди. Зеро, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 июлда қабул қилинган “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида  кўрсатилганидек, эндиликда мазкур тузилма республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида давлат органлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорликни таъминловчи, “Ёшлар — келажак бунёдкори” шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотга айланади.

Тадбирда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти кенгашига Шавкат Зайниддинов раис этиб сайланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қ. Қуронбоев, Сирдарё вилояти ҳокими ў. Мирзаев сўзга чиқди.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР