Эҳтиётсизлик оқибати ёмон
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 14 Июль 2017

Эҳтиётсизлик оқибати ёмон

Юртимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби Оролбўйида ҳам ёнғинлар профилактикаси тадбирлари тобора изчиллик касб этмоқда. Хусусан, куни кеча минтақада давлат тасарруфидаги 27 та объект текширилди, 4 та тадбиркорлик субъектида ёнғин-профилактика кўриги ўтказилди. Натижада 166 та камчилик аниқланиб, уларнинг 118 таси жойида ҳал этилди. Айни чоғда 453 нафар ходим билан суҳбат уюштирилди.

— Маҳалла фаоллари билан биргаликда 6905 та хонадонга ташриф буюриб, 14377 нафар фуқаро билан йўриқномалар ўтказилди, — дейди Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Азамат Давлетов. — Аниқланган камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш чоралари бўйича 48 нафар фуқаро билан суҳбатлашилди. Масалан, Кегейли туманилик К. Арсланбаев, Е. Умаров ҳамда тахтакўпирлик Т. Абдуллаевнинг тураржойида содир бўлган ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда оқибатлари кенг муҳокама қилинди. Шу билан бирга, 3 та бино ва иншоотнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 38 та носоз электр ускунаси ва агрегатдан фойдаланиш тақиқланди.

Профилактика куни тадбирлари давомида аҳоли, ташкилотлар, таълим ва даволаш муассасаларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш, бундай нохуш ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этишга жамоатчиликни кенг жалб қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ўз ижобий самарасини бераяпти. Маскан ишчи-ходимларида ёнғин содир бўлганда ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида 3 марта амалий машқ ва машғулотлар ҳам ташкил этилди. Ёнғинни ўчириш усулларини кўрсатиш ва ушбу тадбирларга жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида одамлар оммавий тўпланадиган масканларда ёнғин ўчириш техникалари ва воситаларини намойиш этган ҳолда 14 та учрашув ўтказилди.

Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда уларнинг раҳбарлари билан ўқув машғулотлари, тушунтириш ишларини ташкил этиш бўйича уч марта текширув ўтказилиб, 37 камчилик аниқланди. Уларнинг 19 таси жойида бартараф этилди. 

Ёнғин ўчиришга мўлжалланган сув таъминоти қурилмаларининг техник ҳолатини назорат қилиш мақсадида ҳудуддаги мавжуд ёнғинга қарши сув ҳовузларининг 15 таси ҳамда 38 та ер ости сув олиш қурилмаси текширилиб, аниқланган носозликлар бартараф қилинди.

Умуман, мамлакатимизнинг барча ҳудудида юқори савияда ўтказилаётган бу каби тадбирлар нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим омил бўлмоқда.

Ҳидоят АҲМЕДОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup