XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 19 Июнь 2017

Ижтимоий барқарорликни таъминлаш мезони

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзуидаги анжуманда ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш долзарб аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, бу борадаги муҳим устувор вазифаларга эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбарининг ушбу кенг қамровли нутқини дин арбоблари, илм-фан, маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари, умуман, барча юртдошимиз катта қизиқиш ҳамда мамнуният билан кутиб олди. Буни улардан айримларининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларидан ҳам билиш мумкин.

Шайх Абдулазиз МАНСУР, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари:

— Биз болажон халқмиз. Эзгу орзу ва ниятларимизни улар билан боғлаймиз. Лекин фақат орзу-умид билан иш битмайди. Бунинг учун, аввало, уларнинг юриш-туришидан хабардор бўлишимиз лозим эмасми?! Давлатимиз раҳбари қайд этганларидек, бир боланинг йўлдан адашиши — бу нафақат бир оила, балки бутун жамият бошига тушган кулфат. Бундан аввало шу боланинг ота-онаси, ака-укалари, яқинлари жабр кўради. Бундай пайтда уларга ёрдам бериш керак. Биз эса, афсуски, улардан ўзимизни олиб қочамиз. Тўйга чақирмаймиз, маросимга чақирмаймиз, у фалончининг акаси ёки ўғли, деб уларнинг нафратини баттар авж олдирамиз, айбсиз одамларни ашаддий душман қиламиз. Ҳолбуки, уларга тўғри йўлни кўрсатиш, энг аввало, биз имомлар зиммасида. Бу катта шараф ва айни пайтда масъулиятли юмушдир. Давлатимиз раҳбарининг: “Бугун қанча ёшлар сохта алдовларга учиб, ўз умрини хазон қилаётганини ўйлаб, тўғриси, тунлари ухламасдан чиқаман. Ўзингиз айтинг, азиз биродарлар, бу аччиқ ҳақиқат юрагимизга ханжар бўлиб санчилиши керак эмасми?” ёки “Кейинги йилларда халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Ўз уйингни ўзинг асра!” деган даъватга бугун “Ўз болангни ўзинг асра!” деб қўшимча киритиш вақти келди, деб ўйлайман”, деган сўзлари ҳаммамизни чуқур мушоҳадага ундади. Бу юрт раҳбарининг ёшларга бўлган эътибори, юксак ғамхўрлиги ифодаси бўлиб, барчамиз учун ибратдир. Демак, шу ғамхўрликка жавобан ёшлар макру найрангларга алданмасдан, юртга муносиб фарзанд бўлиш, ота-она, эл-улусга хизмат қилишга астойдил интилишлари жоиз. Биз шу йўлда уларга нафақат маслаҳатгўй, балки устоз ва мураббий, керак бўлса, яқин дўст бўлишимиз даркор.

Президентимиз халқимизнинг “Икки кеманинг бошини тутган ғарқ бўлади”, деган мақолини тилга олиб, жуда оғриқли масалани кўтардилар. “Қайси раҳбар, қайси имом-хатиб у томонга ҳам, бу томонга ҳам ёқаман, деб иш кўрмоқчи бўлса, қаттиқ адашади. Бизга бундай иккиюзламачи, мунофиқ одамлар мутлақо керак эмас”, дея таъкидладилар. Ҳақиқатан ҳам, иккиюзламачилик диний нуқтаи назардан ҳам, инсонийлик жиҳатидан ҳам асло муроса қилиб бўлмайдиган иллатдир. Бундай кимсаларга жамиятда ўрин йўқ.

Давлатимиз раҳбарининг ислом маданиятига, умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганишга ихтисослаштирилган Самарқандда — Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида калом илми, Фарғонада — Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухорода — Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёда — Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш ҳақидаги фикрини катта қувонч билан қабул қилдик. Негаки, бундай масканлар мамлакатимизда юксак маънавий-руҳий муҳит барқарор бўлишини таъминлайди.

 

Раҳматулло САЙФУДДИНОВ, Тошкент ислом институти ўқитувчиси:

— Таълим ва маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилларидан ҳисобланади, инсонларни эзгуликка даъват этади, саховатли, сабр-қаноатли бўлишга ундайди. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг мазкур нутқи илм ва маърифат ҳаққоний йўл эканлигини яна бир карра исботлади.

Эсга олайлик, мустабид тузум даврида Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 130 киши Ҳаж амалини бажарган бўлса, бугунги кунда ҳар йили ўзбекистонлик беш мингдан зиёд киши ўзининг эзгу орзуси ва мусулмонлик бурчини адо этмоқда. Давлатимиз раҳбарининг бевосита ғамхўрлиги ва ташаббуси билан эса жорий йилда 7200 нафар юртдошимиз ушбу муқаддас зиёратни амалга оширишга муваффақ бўлади. Собиқ тузум пайтида республикамизда атиги 84 та масжид бўлган, бугун эса уларнинг сони 2 мингдан ошади. Юртимизнинг барча ҳудудида тарихий ислом ёдгорликлари, муқаддас қадамжолар қайта тикланди.

Шунча имконият ва шароит бўла туриб, ҳар хил оқимларга кириб кетаётган, билиб-билмай тиканни босиб олганлар ҳолига вой. Президентимиз ўз нутқида ана шундай адашиб қолган болаларимизни тарбиялаш ҳақида тўхталиб, жумладан, шундай дедилар: “Минг афсуски, зарарли диний оқимга кирган болани “Бу — қўшнининг боласи, бошқа қишлоқ ёки туманнинг боласи”, деб лоқайд бўлаётганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Кимдир четга чиқиб, экстремистларга қўшилиб юрган бўлса, баъзи раҳбарлар, у Фарғонадан эмас, Андижондан, Қашқадарёдан эмас, Самарқанддан, деб бепарво бўлмоқда. Лекин у Ўзбекистон фарзанди, Ўзбекистон фуқароси-ку!”

Бундай сўзлар ўз юртини беҳад севган, қадрлаган инсон юрагидан чиқади. Одамзодга хос бир иллат бор: адашган, қоқилган кимсани баттар топтайди, ерга уради. Аслида эса, бундай кишиларга кўмаклашиш, ёрдам қўлини чўзиш энг эзгу амаллардандир. Муқаддас ислом динимизда ҳам яхшилик ва кечиримлилик улуғланиб, ёвузлик қораланиши биз учун катта ибратдир. Бизнинг бундан кейинги фаолиятимиз ҳам ана шу сабоққа уйғун тарзда бўлиши эса барча эзгу мақсад-муддаоларга йўл очади, деб ўйлаймиз.

«Халқ сўзи» мухбири

Мақсуд ЖОНИХОНОВ

ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган