XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 19 Июнь 2017

«Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик»

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Форуми ана шу шиор остида ўтказилди.

Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида ўтказилган ушбу анжуманда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, “Тараққиёт стратегияси” маркази, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар мутасаддилари, иш берувчилар, олимлар, касаба уюшма ташкилотлари раҳбарлари ва фаоллар, оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда касаба уюшма ташкилотлари ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда улар фаолларини Ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш борасида жипслаштириш учун ташкил этилган мазкур тадбир пойтахтимиздаги “Мустақиллик ва эзгулик монументи” пойига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Форум доирасида ташкил этилган 5 та секцияда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг Ҳаракатлар стратегия-сини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокама қилинди. Бунда дастуриламал ҳужжатнинг ҳар бир йўналиши батафсил кўриб чиқилди. 

Қизғин руҳда ўтган муҳокамаларда юртдошларимиз, шу жумладан, касаба уюшмалари фаолларида юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси ошгани яққол кўринди. Буни иштирокчилар томонидан Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича касаба уюшмалари олдида турган аниқ вазифалар белгилаб олиниши билан бирга, уларни бажариш механизми юзасидан зарур тавсиялар берилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Форум ўз ишини Ўзбекистон Симпозиумлар саройида ташкил қилинган ялпи мажлисда давом эттирди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қ. Рафиқов, Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. Абдуҳакимов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А. Саидов, Савдо-саноат палатаси раиси А. Шайхов ва бошқалар таъкидлаганидек, Форумдан кўзланган асосий мақсад олти ярим миллион нафарга яқин фидойи, ватанпарвар фуқароларни ўз сафларида бирлаштирган касаба уюшмаларининг Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ўрни ва вазифаларини белгилаб олиш, барча касаба уюшма фаолларини юртимиз тараққиёти йўлида бирлаштиришдан иборат. 

Сўзга чиққан ижтимоий ҳамкорлар, вазирлик ва жамоат ташкилотлари вакиллари мазкур тадбирнинг яқин истиқболга мўлжалланган саъй-ҳаракатларини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги аҳамиятини юқори баҳоладилар.

Форум давомида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда кўмаклашиш дастури лойиҳаси муҳокамалари якунлари тақдимотлари бўлиб ўтди. Айни чоғда иштирокчилар дастур лойиҳаси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда таклифларини ўртага ташладилар. 

Муҳокамаларда сўз олганлар Ҳаракатлар стратегияси жамиятнинг ҳар бир аъзоси учун ўзига хос чақириқ бўлганини, касаба уюшма аъзолари халқнинг орзу-ниятлари рўёбига қаратилган вазифаларни амалга оширишда елкадош эканликларини билдиришди.

Қатнашчиларнинг Ватанимиз тараққиёти йўлида бирлашишга ундовчи “Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига мурожаатномаси” ўқиб эшиттирилди ҳамда қабул қилинди.

Анжуманда кўмаклашиш дастури иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинган ҳолда тасдиқланди. Дастурда тармоқ, ҳудудий ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раҳбарлари салоҳиятини ошириш, жамоа шартнома ва келишувларини иқтисодиётни ривожлантиришга кўмаклашиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш, касаба уюшмалари томонидан олиб бориладиган жамоатчилик назоратининг ягона механизмини шакллантириш, касаба уюшмалари юридик, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий ҳимоя, маданий-маърифий хизматлари фаолиятини такомиллаштириш, касаба уюшмаси аъзоларига бериладиган бепул ҳуқуқий ёрдам кўламини кенгайтириш, ҳар бир ҳудудда табиий, минерал хом ашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туризм тармоқлари корхоналарида меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси бўйича мониторингни кучайтириш, Федерация тасарруфидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларига кенг ўрин берилган.

Форумда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Камилов иштирок этди.

 

 

Сўз — Форум иштирокчиларига

Анорбой ЭШМАТОВ, Ўзбекистон Қаҳрамони: 

— Бугун мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлигида улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу маънода, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур анжуман айни муддао бўлди. Хусусан, халқимизнинг порлоқ келажагини белгилаб берган устувор йўналишлар қамраб олинган Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга кўмаклашишга йўналтирилган тадбирларни муҳокама этдик. 

Ушбу ҳужжатнинг биринчи йўналишида давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлис ролини кучайтириш, қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан яхшилаш, сиёсий партиялар ролини кучайтиришга доир устувор вазифалар кўзда тутилган. 

Форумнинг 1-секциясида мазкур йўналишда касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар таҳлил қилинди. Айни чоғда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшиш билан боғлиқ таклифлар қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, ҳар йили меҳнат соҳасидаги масалалар бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказиш, Халқаро меҳнат ташкилоти конвенциялари ижроси борасида парламент ва жамоатчилик назорати уйғунлигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш таклифи ўртага ташланди ва маъқулланди.

 

Улуғбек ЖАЛМЕНОВ, Қорақалпоғистон Республикаси касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси:

— Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилмоқда. Бунда, айниқса, Ҳаракатлар стратегияси дастуриламал бўлиб хизмат қилаётганлигини айтиш зарур. Зеро, унда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари белгиланган бўлиб, бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Форумнинг 2-секцияси йиғилишида касаба уюшмаларининг ушбу йўналишдаги долзарб вазифаларини белгилаб олдик. 

Хусусан, касаба уюшма аъзоларининг ҳуқуқий маданияти ҳамда хабардорлик даражасини ошириш мақсадида вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳар бир ҳудудда махсус семинарлар ташкил этиш зарурлигига урғу берилди. Тизимдаги юридик хизматлар вакилларининг корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ходимлари билан ҳафтада бир марта бевосита мулоқот ўтказиши лозимлиги айтилдики, бу фаолиятимизни изчил йўлга қўйишимизда қўл келади, албатта. 

 

Бахтиёр АБДУЛЛАЕВ, “Максам-Чирчиқ” АЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти раиси:

— Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришга оид белгиланган чора-тадбирлар мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтиришда муҳим ўрин тутади. 

Форумнинг 3-секцияси йиғилишида мазкур йўналиш бўйича касаба уюшмалари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида жойлардан олинган таклифлар асосида 40 га яқин аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.   

Хўжалик юритувчи субъектларда муносиб меҳнат шароитларини, хусусан, барқарор иш ўринлари, кучли ижтимоий ҳимоя ва амалий мулоқотни таъминлаш, жамоа шартномалари ҳамда келишувларининг таъсирчанлигини ошириш, иқтисодиётнинг реал секторидаги корхоналарда уларнинг мослашувчанлигига эришиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, касаба уюшмаларининг ҳимоя функцияларини кучайтириш, қишлоқ хўжалиги ва фермер хўжаликларида меҳнат муносабатларини мувофиқлаштириш ҳамда такомиллаштириш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга, уларда қулай шарт-шароитлар яратилишига кўмаклашиш борасида салмоқли таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилди. 

 

Зулайҳо МАҲКАМОВА, Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси:

— Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган секция йиғилишида 77 банддан иборат тадбирлар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Касаба уюшмаларининг мазкур йўналишдаги  вазифалари қаторидан ижтимоий шериклик асосида жамоа шартномалари имкониятидан самарали фойдаланган ҳолда, меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф-шартномавий тизимини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яратилишига кўмаклашиш ва уларнинг ҳақиқатда яратилганлиги бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолини ишга жойлаштиришда, аввало, ижтимоий заиф қатламларга кенг имкониятлар яратиш алоҳида ўрин эгаллаган. 

Шунингдек, ходимларга жамоа шартномалари орқали узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш ва уй-жой қуриш учун фоизсиз ссудалар ажратиш, уруш ва меҳнат фахрийлари, кексаларнинг коммунал тўловларини қоплаб бериш ишларини тизимли давом эттириш, меҳнат муносабатлари ва қонунчилиги соҳасида илмий тадқиқот ишлари ҳамда изланишлар олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ вазифалар ҳам белгилаб олинди. 

 

Ҳасан НОРМУРОДОВ, “Нуроний” жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси: 

— Мамлакатимизда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу боисдан Ҳаракатлар стратегиясида бунга алоҳида ўрин берилган. 

Форумнинг 5-секцияси йиғилиши иштирокчилари 10 дан ортиқ диний конфессиялар, 130 дан зиёд миллат ҳамда элатлар вакиллари истиқомат қилаётган Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, ўзаро ишонч, бир-бирини тушуниш, турли эътиқод ҳамда маданиятларни ҳурмат қилиш сингари бағрикенглик фазилатларини янада чуқурлаштириш бугунги кун талаби эканлиги хусусида сўз юритдилар.

Сирасини айтганда, Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан илк маротаба ташкил этилган мазкур нуфузли анжуман Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифаларни рўёбга чиқариш йўлида юртдошларимизни ва имкониятларимизни бирлаштиришдек эзгу мақсадга хизмат қилади.

«Халқ сўзи» мухбири 

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+