XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 16 Июнь 2017

Билим, малака, масъулият одил судловни рўёбга чиқариш кафолати

Президентимизнинг жорий йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишидаги нутқида соҳада йўл қўйилган хато ҳамда камчиликлар рўйирост кўрсатилиши баробарида, истиқболдаги қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди. Шу хусусда тизим ходимлари ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.

Шаҳноза АХАТОВА, Олий суд судьяси:

— Дарҳақиқат, мустақиллик йилларида бошқа соҳаларда бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Бинобарин, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, йўл қўйилган хато ва ечимини кутаётган камчиликлар ҳам кўп. Шу боис Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган. Эътиборлиси, айни чоғда ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар изчил олиб борилмоқда.

Буни судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамияти янги органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ташкил -этилиши мисолида ҳам кўриш мумкин. Ўз навбатида, давр талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида янгидан шакллантирилди. Лекин ҳали олдимизда турган долзарб вазифалар жуда кўп. Бу нутқда ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилди. Шу асосда фаолиятимизни қайта кўриб чиқсак, соҳада йўл қўйилган камчиликлар барҳам топади ҳамда суд ҳақиқий маънода инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида тўлиқ шаклланади.

Нурали ҚУРБОНОВ, Навоий вилояти  маъмурий судининг судьяси:

— Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларига устувор даражада аҳамият қаратиб келинмоқда. Бу Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида яна бир поғона юксалди. Шуларга уйғун ҳолда, одамларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ҳам ошди. Буни Президентнинг Халқ қабулхоналари ҳамда виртуал қабулхонасига келаётган мурожаатлар сони ортиб бораётганидан ҳам билиш мумкин. Мурожаатлар орасида эса суд идоралари ва судьялар -фаолиятига тегишлилари кўплиги шу соҳада фаолият юритаётган ҳар бир ходимни янада эътиборли, масъулиятли бўлишга ундайди.

Давлатимиз раҳбари нутқида суд ва судьялар фаолияти билан боғлиқ кўплаб ачинарли мисоллар келтирилдики, бундан, гапнинг очиғи, хижолат чекдик. Нега шу пайтгача ўзимиз кўриб-билиб турган нуқсонларни бартараф этмадик? Шу тобда юртимиздаги ҳар бир судья ва суд ходими шу саволни ўзига бермоқда, десак, айни ҳақиқат. Тўғри-да, одамларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш учун қасамёд қилганмиз, шундай экан, аҳдимизга содиқ қолишимиз зарур.

Ўз касбига содиқлик баробарида, ҳалоллик ва покизалик шиоримиз ҳамда фаолиятимизнинг асосий мезони бўлиши даркор. Ана шунда халқимизнинг судга бўлган ишончи мустаҳкамланади ва натижада суд, нутқда таъкидлаб ўтилганидек, том маънода “Адолат қўрғони”га айланади.

Акмал ЭРГАШЕВ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани судининг судьяси:

— Касб одоб-ахлоқи масаласи барча соҳада бўлгани каби судьяликда ҳам муҳим мезон ҳисобланади. Шу боисдан ҳам Президентимиз ўз нутқида ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб, куюнчаклик билан сўзлади. Айрим “ишбилармон” ҳамкасбларимизнинг хатти-ҳаракатларини рўйирост очиб ташлади. Айни чоғда соҳани яхши билмайдиган, пухта касб ва ҳаёт тажрибасига, юксак маънавий-ахлоқий савияга эга бўлмаган юристлар судья лавозимига тайинланмаслиги керак, деган фикри тизимнинг бундан кейинги фаолиятида дастуриламал бўлиб қолади.

Тасаввур қилиб кўрайлик: маънавий жиҳатдан етук кадрлар судьялик лавозимида ишласа, одамлар суд идораларида беҳуда сарсон бўлмайди. Яна қанча вақт ва маблағ тежалади. Шу маънода, бугунги кунда судьялар ва суд ходимларини оддий одамларга яқинлаштириш ҳаёт талаби эди, десак, муболаға эмас. Бу қандай шаклда амалга оширилиши кераклиги ҳам давлатимиз раҳбари томонидан аниқ-тиниқ кўрсатиб берилди. Ҳар бир судья жойларда ойига камида бир марта аҳоли билан очиқ мулоқот ташкил этади. Қолаверса, суд ходимлари халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ўз фаолияти бўйича ахборот бериб боради. Айтиш жоизки, мазкур амалиётнинг йўлга қўйилиши судьялар ва халқ орасидаги узилишга чек қўяди ҳамда уларни бир-бирига яқинлаштиради.

Ушбу масалада сўз кетганда, судьяларни касбга тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш хусусида тўхталмаслик мумкин эмас. Шу боисдан ҳам -Президентимиз томонидан илгари сурилган ихтисослаштирилган ўқув муассасаси — Одил судлов академиясини ташкил этиш таклифини мамнуният билан қабул қилдик. Зеро, суд ходимларининг билим ва малакаси ҳамда масъулиятини ошириш одил судловни рўёбга чиқариш кафолатидир.

«Халқ сўзи» мухбири

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган