XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 16 Июнь 2017

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат шаклланмоқда

Коррупция ҳар қандай давлат ва жамият тараққиётига жиддий путур етказади. Қолаверса, фуқароларнинг ижтимоий адолат, ҳақиқат ҳамда давлат органларига бўлган ишончини йўқотади. Шунинг учун ҳам республикамизда мазкур иллатга қарши курашиш, унга нисбатан муросасиз муносабатни қарор топтириш йўлида қатъий ишлар олиб борилмоқда. Зеро, бугуннинг ўзида коррупцияга қарши кескин чоралар ишлаб чиқилмас экан, у демократик давлатнинг сиёсий ва ижтимоий институтларига салбий таъсир кўрсатади, мамлакат хавфсизлигига, умуман, жамиятга таҳдид солади.

Президентимиз ташаббуси билан шу йил январь ойида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилингани ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди. Унда коррупция илдизларига барҳам бериш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилган.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мутахассислари 2017-2018 йилларга мўлжалланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури ижроси доирасида фуқароларнинг ушбу иллатга муносабатини ўрганишди.

 

Муаммо мавжуд

Сўровда қатнашган юртдошларимизнинг аксарият қисми — 91,5 фоизи давлатимиз раҳбарининг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий муносабатларни комплекс тартибга солиш, ушбу соҳадаги чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, ушбу иллатни илдизи билан йўқ қилиш, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни қарор топтиришга қаратилган қонунчилик ташаббусини қўллаб-қувватлашмоқда.

Респондентларнинг ярмидан кўпи (56,8 фоиз) жамиятимизда коррупция бор, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятлари аҳолиси кўпроқ қайд этган. Сўров шуни кўрсатдики, шаҳар аҳолиси қишлоқ одамларига қараганда жамиятда коррупция мавжудлигини кўпроқ таъкидлаган.

Тадқиқотда қатнашган юртдошларимизнинг 76,3 фоизи фикрича, мазкур иллат ҳамма жойда эмас, балки жамиятнинг айрим соҳаларида бор. Масалан, респондентларнинг 37,6 фоизи томонидан соғлиқни сақлаш, яъни тиббиёт коррупция энг кўп кириб борган соҳа сифатида кўрсатиб ўтилган. Ундан кейин таълим соҳаси турибди 

(31,4 фоиз). Сўровда иштирок этган ҳамюртларимизнинг ҳар тўртинчиси айрим ҳуқуқ-тартибот органлари коррупциялашган, деган фикрни билдирган. Бандлик, ижтимоий таъминот, коммунал хизмат, банк, солиқ ва божхона идоралари, ҳокимликлар ҳамда бошқалар фаолиятида ҳам коррупция учраши билдирилган.

 

Сабабсиз оқибат бўлмайди

Бу борада ҳуқуқбузарликларни содир этиш имкониятини яратадиган, коррупцияга сабаб бўладиган омилларни аниқлаш коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. Марказ ходимлари муаммонинг илдизини аниқлашга ҳаракат қилишди. Респондентларнинг 64,4 фоизи коррупцияни ҳуқуқий, 51 фоизи иқтисодий, 46,3 фоизи ижтимоий, 45,8 фоизи ахлоқий муаммо сифатида билади.

Юртдошларимиз фикрича, фуқаролик жамияти кенг миқёсда ривожланмаганлиги, жамоатчилик назорати яхши йўлга қўйилмаганлиги, ҳуқуқий маданиятнинг етарли даражада эмаслиги каби муаммолар коррупциянинг турли идоралар фаолиятида кенг тарқалишига сабаб бўлаяпти. Мансабдор шахслар ваколат доирасининг кенглиги, уларнинг фуқаролар фаровонлиги билан боғлиқ қарорларни қабул қилишга таъсир этиш имконияти ҳам -коррупциянинг пайдо бўлиши эҳтимолини оширади.

Кейинги пайтда коррупцияга олиб келувчи сабаблар сифатида ушбу соҳада қонунчилик базаси такомиллашмаганлигини кўрсатувчи фуқаролар сони 8 фоизга камайгани (10,4 фоиз) эътиборга молик. Қонунга ҳурматсизлик, маҳаллий бошқарув органлари фаолияти шаффоф эмаслиги ҳам коррупцияга олиб келаётган сабаблар сифатида қайд этилган.

Тадқиқот давомида фуқароларнинг мансабдор шахсларни ўз мавқеидан шахсий манфаати учун фойдаланишга ундайдиган ва коррупция ҳуқуқбузарлигини амалга ошириш сабабларига нисбатан фикри аён бўлди.

Юртдошларимиз баёнига кўра, ўз моддий аҳволини яхшилаб олиш ҳамда бойиш истаги мансабдор шахсларни коррупцияга ундайди. Айни пайтда шахсий муаммоларини ҳал қилиш эвазига фуқароларнинг ўзлари берадиган моддий мукофот ёки бошқа кўринишдаги ҳадялар ҳам коррупцияга йўл очади. Шу боис аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ва коррупцияга қарши ахлоқ стандартларини яратиш жуда муҳим.

 

Танлаган йўлимиз тўғри

Респондентларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 91,8 фоизи коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, шунингдек, коррупцияга йўл очувчи шарт-шароитлар ҳамда сабабларни бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолайдилар. Булар жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга хизмат қилаяпти. Сўровда қатнашганларнинг ярмидан кўпи коррупцияга қарши чора-тадбирларни “етарли даражада муваффақиятли” деб билишади.

Жамоатчилик фикри таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, охирги йилда юртимизда коррупцияга қарши курашишда ижобий тенденция кузатилаяпти, деб ҳисоблайдиган фуқаролар сони 9,3 фоиз ортган. Кўпчилик буни давлат органлари фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари институти жорий қилиниши билан боғламоқда.

Респондентларнинг 65,8 фоизи коррупционерларнинг катта қисми қилган жиноятлари учун, албатта, жазосини олишига ишончи комил эканлигини билдирган.

Тадқиқот давомида коррупцияга қарши курашишнинг самарадорлик Индекси белгилаб олинди. Ушбу кўрсаткич бирмунча юқори — 0,65. Юртдошларимиз фикрича, жиноий -жавобгарлик ва жазо муқаррарлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини юксалтириш ҳамда ушбу соҳадаги чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш -коррупцияга қарши курашишда энг самарали чора ҳисобланади. Кўпчилик иқтисодий таъсир чораларини қўллаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, мансабдор шахслар хоналарига, ўқув аудиторияларига ва бошқа жойларга кузатув камераларини ўрнатиш зарурлигини ҳам айтишган.

 

Ижтимоий шерикликни кучайтириш зарур

Фуқароларнинг фикрича, коррупцияга қарши курашиш фақат ҳуқуқ-тартибот органларининг эмас, балки барчамиз учун ҳам биринчи галдаги вазифадир. Аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини кучайтириш, жамоатчиликнинг коррупцияга қарши муросасизлик кайфиятини шакллантириш ҳамда ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг янада очиқ ва шаффофлигини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш, қолаверса, фуқаролик жамияти институтлари томонидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби саъй-ҳаракатлар ҳам коррупцияга қарши курашиш чораларининг ажралмас қисми бўлиши керак.

Юртдошларимизнинг 41,3 фоизи давлат, ҳуқуқ-тартибот, бошқарув ва назорат органлари коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашишда жамият ва унинг фуқаролик институтлари билан яқин ҳамкорликда, ушбу институтларнинг фаол ва бевосита қўллаб-қувватлаши билангина юқори самарага эришиши мумкин, деб ҳисоблайди. Сўров иштирокчиларининг ярмидан кўпи фикрича, давлат билан жамият ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражада. Қолган қисми эса ўртача ёки паст, деб баҳолаган. Бу натижалар мазкур соҳада ижтимоий шерикликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини кўрсатмоқда.

 

Пора берса олаверадими?

“Оилангиз аъзолари ёки яқинларингиз ҳаётида коррупция билан боғлиқ ҳодиса содир бўлганми?” Ушбу саволга респондентларнинг аксарияти салбий жавоб беришди. Аммо суиистеъмолликларга дуч келганлар ҳам кам эмас. Ушбу муаммога йўлиққан респондентлар орасида қишлоқ аҳолисига қараганда шаҳарликлар сони бир оз кўпчиликни ташкил этди. Респондентларнинг кўпчилиги яқинларидан мансабдор шахслар пора талаб қилгани билан боғлиқ ҳодисалардан хабардор эканини айтишган. Уларнинг 8,4 фоизи қариндошлари ёки танишлари ўзлари пора таклиф этганини таъкидлашса, 6,8 фоизи уларнинг яқинларига пора таклиф қилинганини билдиришган. Респондентларнинг 3,4 фоизи эса уларнинг қариндоши ёки дўсти пора олиш билан шуғулланганини тан олган.

Айрим респондентлар буни жамиятда “умумқабул қилинган тартиблар” билан боғлаган, яъни “У шунчаки ҳамма қилган ишни қилди, ажралиб қолишни истамади”, “Бу миннатдорчиликнинг умумқабул қилинган шакли” қабилида иш тутишади. Юртдошларимиз фикрича, уларнинг яқини ҳуқуқий билими саёзлиги, ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги сабабли пора беришга рози бўлган.

Сўров натижалари кўрсатишича, респондентларнинг мутлақ кўпчилиги мамлакат ҳаётининг ҳамма соҳасида коррупция, тамагирлик ва порахўрликка йўл қўйиб бўлмайди, деган фикрни билдирмоқда. Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, жамиятда порахўр-ликка нисбатан икки томонлама ахлоқий муносабат ҳам мавжуд: бундай ҳолатни оғизда қоралаш баробарида, кўпчилик фуқаролар амалда ўз муаммоларини ҳал этиш учун пора берадилар. Бу эса аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш ва фуқароларнинг коррупциянинг барча кўринишига муросасиз муносабатини тарбиялаш ишларини давом эттиришни тақозо қилади.

Сўров натижаларига қараганда, тадбиркорлар, фермерлар, якка тартибда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар тамагирликка энг кўп дуч келишган. Сўнгги пайтларда бундай ноқонуний хатти-ҳаракатлардан воз кечиб, ўз муаммоларини қонуний йўл билан ҳал этишни маъқул кўраётган фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда. Бу Халқ қабулхоналари, Ягона интерактив давлат хизматлари портали воситасида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш механизми жорий қилинишининг қанчалик самарадор эканлигини кўрсатмоқда.

 

Энг яхши чора — хабардорлик

Сўров давомида оммавий ахборот воситалари томонидан коррупцияга қарши курашиш жараёнини ёритиб бориш бўйича амалга оширилаётган ишларга нисбатан жамоатчилик фикри аниқланди. Фуқароларнинг кўпчилиги — 77,5 фоизи ушбу мавзу билан у ёки бу даражада қизиқади. Юртдошларимизнинг мутлақ кўпчилиги коррупция жиноятларига қарши курашиш ҳақидаги ахборотни давлат телеканалларидан, ҳар тўртинчиси нодавлат телеканаллардан, ҳар олтинчиси эса даврий матбуотдан олади.

Хулоса ўрнида айтганда, сўров коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳаётга татбиқ этилаётган чора-тадбирларнинг фуқаролар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланаётганини кўрсатди. Уларнинг ишонч билдиришича, бу саъй-ҳаракатлар мазкур салбий иллатни жамият ҳаётидан илдизи билан йўқ қилишга ижобий таъсир кўрсатади.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида 

Қ. ХИДИРОВ тайёрлади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+