XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 15 Июнь 2017

Миллий ахборот макони истиқболлари

Юртимизда ҳадемай янги — “O‘zbekiston 24” ахборот-таҳлилий телерадиоканали эфир юзини кўради. Президентимизнинг 2017 йил 2 май куни қабул қилинган қарори билан ташкил этилаётган мазкур телерадиоканал туну кун бевосита эфир давомида замонавий журналистиканинг барча имкониятидан самарали фойдаланган ҳолда, мамлакатимиз ташқи ва ички сиёсатининг муҳим масалаларини бутун юртимиз бўйлаб кенг ёритиб боради.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раисининг биринчи ўринбосари Бобир Алихонов Халқаро пресс-клубнинг кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида қайд этишича, бундай форматдаги телерадиоканалнинг очилиши мамлакатимиз телевидениеси тарихидаги муҳим воқеа ҳисобланади. “Бу ишга анча олдин қўл уришимиз керак эди. Телерадиоканал -фаолиятини йўлга қўйишга нафақат тажрибали, шу соҳада суяги қотган мутахассислар, айни пайтда ёш авлод вакиллари кенг жалб қилинмоқда. Телерадиоканал туну кун давомида телевидение, радио ҳамда интернет орқали ўз фаолиятини олиб боради”, деди у.

 

Янги даврнинг янги талаби

Шу пайтга қадар Миллий телерадиокомпания тизимига кирувчи 9 та телеканалда 56 та ахборот-таҳлилий дастур бўлган. Бу эса томошабинларнинг турли дастурларга мурожаат қилишига, ўз навбатида, информацион дастурлар рейтингининг паст бўлишига сабаб бўлаётган эди. “Асосий мақсадимиз — юртимизда ахборот тарқатадиган асосий манбалардан бирига айланиш”, дейди “O‘zbekiston 24” телерадиоканали директори Озод Ҳамидхўжаев.

Телеканалда ҳар соатда янгиликлар, мамлакатда юз бераётган воқеа-ҳодисалар, ҳудудларда кечаётган ислоҳотлар ёритиб борилади. Янгиликлар орасида эса телевизион журналистиканинг турли жанрларидан фойдаланган ҳолда, суҳбатлар, репортажлар, кун мавзуси бўлган янгиликлар бўйича таҳлилий кўрсатувлар бериб борилади. Қисқача айтганда, янги телеканал дастури мамлакатда кечаётган ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда шаклланиб боради. Бунда экспертлик доиралари, олимлар салоҳиятидан унумли фойдаланиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда “O‘zbekiston 24” телерадиоканали билан “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Халқаро пресс-клуб ўртасида меморандум имзоланиб, ҳамкорликда режалар тасдиқланди.

Халқаро пресс-клуб йиғилишида йиллар давомида одамларимиз қалбидан чуқур ўрин олган “Ахборот” дастури ёпиладими, деган саволга ҳам ойдинлик киритилди. “Ахборот” дастурини сақлаб қоламиз”, деди Бобир Алихонов. Унинг айтишича, ушбу дастур ўнлаб йиллар мобайнида аҳолининг кенг қатлами кузатиб келган асосий дастур бўлган. Шу сабабли у янги ташкил этилаётган телеканал дастурларида жузъий ўзгаришлар билан сақлаб қолинади ва “O‘zbekiston” телеканалида ҳам эфирга узатиб турилади.

 

Радиоканалда қўшиқ янграмайди

Биринчи бўлиб эфирга радио узатилади. “O‘zbekiston 24” телерадиоканали директори ўринбосари Соҳибжон Алижоновнинг қайд этишича, радиоканалда қўшиқлар янграмайди, кўнгилочар дастурларга ўрин берилмайди. Радиоканал жамоаси мамлакатимизда кечаётган ислоҳотларни, дунёда юз бераётган ўзгаришларни нафақат янгиликлар, балки таҳлилий эшиттиришлар орқали очиб беришади. Радиоканалда эса ҳар ярим соатда янгиликлар эфирга узатилади. Бунда эфирнинг деярли 80 фоизи тўғридан-тўғри эфирни ташкил қилади. Янгиликлар дастурлари орасида эса экспертларнинг у ёки бу воқеа-ҳодисаларга шарҳлари, радиотингловчиларнинг муносабатлари бериб борилади. Радио фаолиятига айни пайтда телеканал жамоаси ҳам жойлардан хабарлар, тафсилотлар етказиб туришда яқиндан ёрдам беради. “Шиоримиз — тезкорлик, шошмашошарлик эмас”, деди С. Алижонов.

 

Хорижда ўз мухбирлари бўлади

“O‘zbekiston 24” телерадиоканали фаолиятининг дастлабки вақтларида дунёнинг 9 мамлакатида ўз мухбирига эга бўлади. Бунда, биринчи галда, минтақамиз мамлакатларига эътибор қаратилади. Шу билан бирга, келгусида мухбирлар тармоғи дунёнинг деярли барча қитъасини қамраб олади.

Янги телерадиоканалнинг 250 нафардан ортиқ ходими бўлиб, SD ва HD форматларида рақамли эфир ижтимоий тўпламига киритилади. Телерадиоканал кўрсатув ҳамда эшиттиришларининг 65 — 70 фоизини ўзбек тилида, 20 — 25 фоиз атрофидаги қисмини рус тилида, 5 — 10 фоизини эса инглиз тилида эфирга узатади.

Халқаро пресс-клубда таъкидланганидек, телерадиоканал жаҳон ва дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга холис баҳо бериб, юртимиз аҳолисининг сифатли ахборотга бўлган талабини қондиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадбирда кадрлар тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини ошириб бориш, сиёсий ҳамда халқаро шарҳларга эътиборни кучайтириш каби масалалар ҳақида ҳам сўз юритилди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган