XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 15 Июнь 2017

Маслаҳатчиларнинг илғор тажрибалари намойиши

Юртимизда демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётир. Бу борада маҳалланинг, хусусан, фуқаролар йиғинлари маслаҳатчиларининг ўрни ҳамда таъсири тобора ортмоқда.

Шу кунларда жойларда бўлиб ўтаётган “Фуқаролар йиғинларининг энг намунали диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси” кўрик-танловининг ҳудудий босқичларида бу алоҳида эътироф этилиши баробарида, уларнинг илғор иш тажрибалари кенг оммалаштирилаяпти.

Танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида мамлакатимизда маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, бугунги кунда Оролбўйида фаолият олиб бораётган 396 нафар тажрибали маслаҳатчи томонидан ёш авлодни тарбиялаш, оилаларда тотувликни таъминлаш, эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш -борасида ибратли ишлар рўёбга чиқарилаётгани қайд этилди.

Якунда Нукус шаҳридаги “Науқанбоғ” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Замира Айтбаева ғолибликни қўлга киритди.

Қибрай туманидаги “Дўрмон” маданият саройида бўлиб ўтган кўрик-танловнинг Тошкент вилояти босқичида таъкидланганидек, бугунги кунда ҳудудда 984 нафар маслаҳатчи самарали фаолият олиб бормоқда. Улар томонидан шу йилнинг ўтган даври мобайнида 4 мингдан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Қолаверса, фуқаролар йиғинларининг йўналишлар бўйича жамоатчилик комиссиялари фаолиятини янада такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшишаяпти. Давлат ва нодавлат ташкилотлари билан самарали ижтимоий шерикчиликни йўлга қўйишда ҳам уларнинг салмоқли ҳиссаси бор.

— Танлов жараёнида тўплаган тажрибаларимиз фаолиятимиз давомида қўл келади, — дейди танлов ғолиби, Ангрен шаҳридаги “Янги ҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Манзура Исоқова. — Мақсадим мамлакат босқичида пойтахт вилояти шарафини муносиб ҳимоя қилишдан иборат. Айни чоғда ҳамкасбларимнинг илғор иш услубларини ўрганиб, фаолиятимизни янада кучайтириш ниятимиз бор.

Сирдарё вилоятидаги мавжуд фуқаролар йиғинларида 223 нафар маслаҳатчи ишлайди. Айтиш лозимки, танловнинг шаҳар ҳамда туман босқичларида улар фаол иштирок этди. Энг юқори натижага эришган 11 нафари вилоят босқичида ўзаро баҳс олиб борди.

— Маслаҳатчиларимизнинг фаолият самарадорлиги, билим ва малакаси, ўз вазифасига масъулият ҳамда жавобгарлиги тобора ортаётгани яққол сезилди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти бошқаруви бош мутахассиси Сайёра -Удаева. — Айниқса, уларнинг Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида олиб бораётган саъй-ҳаракатлари эътиборлидир. Хусусан, йил бошидан буён бевосита маслаҳатчилар томонидан 5371 маънавий-маърифий тадбир уюштирилди. Хонадонларга бориб, аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш уларнинг кундалик ишига айланган.

Танлов шартларидан келиб чиқиб, қатнашчилар фаолияти, ютуқлари ҳамда тажрибалари тақдимоти ўтказилди. Маслаҳатчилик фаолиятида учраётган масалалар ечими бўйича уларнинг билим ва зукколиги ҳам синаб кўрилди. Айни чоғда халқ билан мулоқотнинг муҳим омили бўлган нотиқлик қобилиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Пировардида барча шарт бўйича юқори натижа кўрсатган Мирзаобод туманидаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини -маслаҳатчиси Мақсуда Имонқулова биринчи ўринга муносиб, деб топилди.

ўолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари давом этмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари материаллари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+