XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 15 Июнь 2017

Беғараз ёрдам, улкан саховат

Бугунги давр шиддати барча жабҳа, жумладан, тиббиёт тизимида ҳам туб ўзгаришлар, янгиликлар қилишни талаб этмоқда. Президентимизнинг биз, тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқотлари фаолиятимизга танқидий қарашга, ишимизни замон талаблари асосида йўлга қўйиб, аҳолини рози қилиш мақсадида фидойилик кўрсатишга ундаяпти.

Маълумки, мамлакатимизда сўнгги йилларда жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бир қатор тиббиёт марказлари ташкил этилиб, босқичма-босқич малакали кадрлар тайёрланаётир. Республика қон қуйиш маркази ҳам ана шундай муассасалардан биридир.

Қон ва унинг таркибий қисмлари бемор ҳаётини сақлаб қолишда муҳим восита ҳисобланиб, асосан, қон тизими хасталиклари — оғир даражали камқонлик, лейкоз (халқ тилида “оққон” деб юритилади), қон ивиш тизими бузилган касалликларда, яъни гемофилия, коагулопатиялар, саратон касалликлари, патологияли оғир кечадиган туғуруқлар, операциялар, куйишлар ҳамда турли фавқулодда ҳолатларда кузатилади. Шундай пайтда беморга зудлик билан қон ёки унинг компонентлари ва препаратлари (плазма, эритроцитлар, тромбоцитлар, альбумин ҳамда иммуноглобулинлар)ни қуйиш лозим. Бунда соғлом инсонларни қон донорлигига жалб қилиш зарурати юзага келади.

Албатта, қон хавфсизлигини илғор техникалар, асбоб-ускуналар ёрдами билан тўлиқ таъминлаб бўлмайди. Бунинг учун ҳар бир қон топширувчи — донор зиммасида улкан масъулият турганини ҳис қилиши лозим. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, хавфсиз қон фақатгина беғараз донор, яъни 18 дан 60 ёшгача бўлган соғлом кишилардан олинади. Қон донорлигининг асосий тамойили, биринчидан, бу ихтиёрий эркин ҳаракат ҳисобланади. Қолаверса, у беғараз ёки пуллик. Ўз навбатида, даво мақсадида қўлланиладиган қон ва унинг компонентлари донор соғлиғига зиён етказмаган ҳолда олиниши жуда муҳим.

Соғлом киши учун қон топшириш хавфсиздир. Бир маротаба қон топшириш ҳажми 250 — 450 мл.ни ташкил этади ҳамда 20 мл. қон лаборатор текширувлар учун олинади. Эркаклар бир йилда 5 марта, аёллар эса 4 мартагача қон топширишлари мумкин. Чунки одам организмида 4,5 — 5 литр қон бўлиб, ундан олинган 400 мл. қонни организм 36 соат ичида тиклаб олиш хусусиятига эга.

Бир неча йилдан буён Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасида беғараз донорликни ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини бажариш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинаяпти. Чунончи, Республика қон қуйиш маркази Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Қизил Яримой жамияти ҳамкорлигида пойтахтимиздаги олий ўқув юртлари талабалари орасида ушбу йўналишда акциялар ўтказмоқда. Эътиборлиси, бугунги кунга қадар 26 та олий ўқув юрти мазкур тадбир иштирокчисига айланди. Талабалар донорлик, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумотга эга бўлди. Қарийб ўн кун давомидаги акцияларда 400 дан ортиқ йигит-қизлар қон топширди. Бинобарин, 2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеясининг 58-сессиясида қон донорлигини қўллаб-қувватлашга оид қарор қабул қилиниб, 14 июннинг “Бутунжаҳон қон донори куни” сифатида белгилангани ҳам ана шундай хайрли тадбирларни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлардандир.

Ҳаёт тасодифларга тўла. Баъзан озгина эҳтиётсизлик инсон ҳаётини фожиага айлантирса, гоҳида ўз вақтида кўрсатилган ёрдам, эътибор унга ҳаёт бағишлайди, умрига умр қўшади. Зеро, кимгадир кўмак кўрсатиш, кимнингдир дардига малҳам бўлиш ва унинг ҳаётини сақлаб қолиш эса чинакам инсонийликдир.

Рустам ЮЛДАШЕВ,

Республика қон қуйиш маркази директори.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган