XS.UZ
Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар
  • 27 Май 2017

Қонуний талаб ва амалий ечим

Республикамизда инсон омили ҳамда унинг манфаатлари юксак қадрият даражасига кўтарилиб, барча саъй-ҳаракат халқимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга қаратилгандир. Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам ушбу мақсадни тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.

Давлат органлари ва фуқаролар ўртасидаги муносабатларни тартибга солишда янги даврни бошлаб берган мазкур ҳужжат асосида жойларда Халқ қабулхоналари ташкил қилингани мурожаатлар билан ишлашда сифат ва самарадорликни сезиларли даражада оширмоқда. Жамият ҳаётининг барча жабҳасида қонун устуворлигини кафолатлашга ижобий таъсир кўрсатаяпти. Айниқса, сайёр қабул кўринишидаги учрашув ва мулоқотларнинг йўлга қўйилгани энг чекка, олис ҳудудлардаги фуқароларни ташвишга солаётган муаммо ва масалаларга ечим топишда раҳбар ҳамда мансабдор шахсларни -чуқур масъулият билан ёндашишга ундаётир. Табиийки, бунга мутаносиб равишда одамларнинг давлатга, эртанги кунига ишончи ортаётир.

Навоий вилоятининг Кармана туманида ўтказилган сайёр қабулда вилоят маркази ва Хатирчи тумани аҳолиси ҳам иштирок этди. Улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Бунинг учун ўттизга яқин вазирлик ва идоралар мутасаддилари жалб қилинди. 

Эътироф этиш керакки, шу кунги сайёр қабулда 55 нафар фуқаро ўзини кўпдан буён ташвишга солаётган муаммолар қонуний ечимини топганидан рози бўлиб, уйига мамнун ҳолда қайтди.

— Тураржойимиз яқинида ўрнатилган газ тақсимлаш қурилмаси бирмунча ноқулайлик туғдириши билан бирга, ҳаёт учун хавфли эди, — дейди Кармана туманидаги Бешкент маҳалласида истиқомат қилувчи Роҳила Раббимова. — Уни бошқа жойга кўчириш ҳақидаги мурожаатларимиз тегишли корхона томонидан турли баҳоналар билан пайсалга солиб келинарди. Бугунги сайёр қабул туфайли ана шу ташвишимиз арийдиган бўлди.

Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманлари фуқаролари учун ташкиллаштирилган сайёр қабулда 86 мурожаатнинг салкам 60 таси жойида ҳал қилинди, қолганлари бўйича аниқ муддатли чоралар белгиланди. Икки нафар фуқарога эса ариза ва шикояти қонун талабларига зидлиги юзасидан тушунтириш берилди.

— Ичимлик суви таъминоти — бизнинг энг оғриқли масаламиз, — дейди Мурунтов қўрғони, 3-даҳа, 90-уйда яшовчи Айгерим Бекбауова. — Сайёр қабулда бу борадаги мурожаатимиз қаноатлантирилиб, ҳозирча сувни жадвал асосида транспорт ёрдамида етказиб бериш, келгусида доимий таъминотни йўлга қўйиш белгиланди. Албатта, бундай муносабат кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Навбаҳорнинг Бешработ қўрғонида уюштирилган сайёр қабул ҳам мазкур ҳудуддан ташқари, Қизилтепа, Нурота ва Конимех туманларидан мурожаат қилган юзга яқин инсонларнинг ҳаётида қайсидир даражада ғоят аҳамиятли воқеалардан бири бўлди, десак, янглишмаймиз. Жумладан, 17 нафар фуқаронинг тадбиркорликни йўлга қўйиш, 16 нафар фуқаронинг ўз саломатлигини тиклаш борасида ёрдам сўраб қилган мурожаатлари юзасидан зарур чоралар кўрилди.

— Қорамол сотиб олиш учун Халқ банки туман бўлимига кредит сўраб қилган мурожаатим ҳамон жавобсиз қолаётганидан, қуруқ ваъдалардан чарчаган эдим, — дейди Нурота туманидаги “Гулпанжа” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Акбар Охунов. — Сайёр қабул чоғида мурожаатимни ўрганиш асносида чорвачиликни ривожлантиришим учун молиявий кўмак беришни тегишли раҳбарлар ўз зиммасига олди. Бундан беҳад хурсандман.

Шундай қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати ходимлари ҳамда қатор вазирлик, суд-ҳуқуқ органлари вакиллари икки кун мобайнида, Тошкент — Навоий оралиғидаги масофани ҳисобга олмаганда, салкам 600 километрлик йўл босиб, 300 га яқин фуқаролар билан юзма-юз мулоқот олиб борди. Бундан ташқари, бетоблиги туфайли сайёр қабулга кела олмаганлар хонадонига ташриф буюришиб, уларнинг мурожаатлари бўйича амалий ёрдам кўрсатилди. 

— Албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳаммасини ҳам жўяли ва қонун талабларига мос келади, деб бўлмайди, — дейди Нурота туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Шермат Асадов. — Фуқароларимизнинг ҳуқуқий билим ва мурожаат этиш маданиятини юксалтириш, малакали ҳуқуқшунослар, айниқса, адвокатура идоралари хизматларидан кенг фойдаланишлари учун шароит яратиш борасида ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплиги яққол сезилмоқда. Шу боис аҳоли кенг қатлами ўртасида ҳуқуқий тарғиботни кучайтириш айни заруратдир.

Бу вазифаларнинг амалга оширилиши, мурожаатлар асосида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда дуч келинаётган камчилик ва муаммоларга узил-кесил чек қўйилиши, бошқача айтганда, одамларнинг оғирини енгил қилиш “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан -устун” деган олижаноб ғоянинг ҳаётбахшлигини таъминлайди.

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган