XS.UZ
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил ривожлантириш – халқимиз фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим омилидир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Халқпарвар сиёсатдан халқимиз мамнун Қонун ва адолат устуворлигини таъминлашнинг муҳим шарти Ҳудудларда тиббий хизмат сифати янада юксалади Тараққиётнинг янги стратегияси Замонавий ёндашув, холислик ва ҳозиржавоблик Гиёҳвандлик воситалари йўқ қилинди Асрлар қаъридан сабоқ Кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Ўзбекистон —  хушкайфият инсонлар мамлакати Ҳалокатга элтувчи йўл Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона
  • 26 Май 2017

Улкан орзулар остонасида

2016/2017 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган 467 мингдан зиёд ўқувчилар узлуксиз таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиниб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таҳсилни давом эттиради.

25 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларида ўқув йили якунига етгани муносабати билан “Хайр, мактаб, салом, коллеж!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Эрта тонгдан қалбида олам-олам ҳаяжон билан қўлига гул олган ўқувчилар, шундай баркамол фарзандининг бахтини кўришни ният қилган ота-оналар энг улуғ маскан — мактаб томон ошиқишди. 

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, жорий йилда 467 мингдан зиёд ўғил-қизлар таълимнинг навбатдаги босқичига йўлланма олаётир. Жумладан, 9-синф битирувчилари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, ўқувчиларнинг 42 790 нафари академик лицейларда, 424 229 нафари эса касб-ҳунар коллежларида таҳсил олиш мақсадида эканини билдирган.

Биз пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 64-умумтаълим мактабида бўлдик. Бу ерда ташкил этилган анжуманда сўзга чиққан кенг жамоатчилик вакиллари, устоз ва мураббийлар, ота-оналар, ўқувчилар ҳамда бошқалар мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар Ватанимизнинг янада ривожланиши, аҳолининг роҳат-фароғатда умр кечириши, ёшларнинг чуқур билим эгаллаб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камолга етишига қаратилганини таъкидлашди. 

— Ушбу ўқув йилида 123 нафар йигит-қиз 9-синфни тамомламоқда, — дейди мазкур умумтаълим мактаби директори Муборак Юсупова. — Қаранг, кечагина мактабга қадам қўйган жажжи болалар улғайиб, бугун лицей ва коллежлар сари йўл олишмоқда. Улар ана шу масканларда билимларини мустаҳкамлаб, касб-ҳунар ўрганиб, катта ҳаётга қадам қўйишади. Юртимизда навқирон авлод учун шу қадар кенг имкониятлар яратилганки, барчаси ҳавас қилишга арзигулик. Ишонамизки, бизнинг даргоҳни битириб кетаётган йигит-қизлар ҳам келгусида Ўзбекистон номини улуғлаш йўлида бор куч ва салоҳиятларини ишга соладилар. 

Шу куни энг фаол ҳамда аълочи ўқувчиларга етуклик шаҳодатномаси билан бирга, фахрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, ўз қобилиятию иқтидори билан билимлар беллашуви, фан олимпиадаси, турли спорт мусобақаларида юқори ўринларни эгаллаб, устозлари ва ота-оналар ишончини оқлаган ўғил-қизлар алоҳида тақдирланди. Ўқув йили давомидаги интилишларига қараб, “Энг ибратли ўқувчи”, “Энг фаол ўқувчи”, “Ижодкор ўқувчи”, “Ёш ихтирочи”, “Мактабимиз фахри”, “Спорт устаси”, “Компьютер устаси”, “Энг ораста қиз” каби номинациялар бўйича иқтидорли ҳамда намунали ўқувчилар алоҳида эътироф этилди.

Жорий йилда илк бор фарзанди тарбиясига доимий эътиборда бўлган ота-оналар ҳам рағбатлантирилди. Хусусан, “Энг фаол ота”, “Жонкуяр она”, “Аълочи ўқувчи отаси”, “Билимли қиз онаси”, “Жонкуяр бобо”, “Меҳрибон буви” каби номинациялар бўйича уларга ташаккурлар билдирилди.

— Мактабимизда хорижий тиллар пухта ўргатилгани сабабли ҳозир инглиз тилида қийналмай гаплаша оламан, — дейди битирувчи Козимбек Умаров. — Энди хитой тилини ҳам ўзлаштирмоқчиман. Тил билган яхши-да. Шу сабабли Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги академик лицейга ҳужжатларимни топширдим. 

Тадбир ниҳоясига етгач, барча битирувчи ўз қизиқиши бўйича танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежига ота-оналари билан бирга ташриф буюриб, у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар…

Якунига етган ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасида қарийб 26,5 минг нафар ўқувчи 9-синфни тамомлади. Мазкур ҳудуддаги таълим муассасаларида ҳам “Хайр, мактаб, салом, коллеж!” тадбирлари юксак савияда ўтказилди. Хусусан, Нукус шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида уюштирилган маросимга ота-оналар, маҳаллалар фаоллари таклиф қилинди.

Ушбу даргоҳдан 101 нафар ўқувчи таълимнинг кейинги босқичини академик лицей ва касб-ҳунар коллежида давом эттиради. Мактаб директори Ойша Абдиреймованинг айтишича, ўқувчилар орасида “Билимлар беллашуви” ҳамда фан олимпиадаларида муваффақиятли қатнашганлар кўпчиликни ташкил қилади. Уларнинг ҳар бири қалбида улкан эзгу мақсадлар мужассам.

Андижонда ўтказилган “Хайр, мактаб, салом, коллеж!” шиори остидаги тадбирларда ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Таъкидланганидек, вилоятдаги мавжуд 740 та умумтаълим мактабини бу йил 42055 нафар ўғил-қиз тамомлади.

— Мактабда доимо аъло баҳоларга ўқишга ҳаракат қилдим, — дейди Қўрғонтепа туманидаги 2-умумтаълим мактаби битирувчиси Нилуфар Муҳаммедова. — Келгусида шифокор бўлмоқчиман. Андижон тиббиёт коллежида ўқишни давом эттириш ниятидаман.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

Саминжон ҲУСАНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбирлари.

Шомурот ШАРАПОВ 

олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган