XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 19 Май 2017

Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси

Тошкент шаҳрида улуғ туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номидаги кўча ҳамда унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилди.

Адабиёт дилларни дилларга, элларни элларга боғлайди. Азалдан бир дарёдан сув ичиб, қўни-қўшни бўлиб яшаб келаётган ўзбек ва туркман халқларининг қалблари муштарак — тили ҳамда урф-одатлари яқин, маданияти уйғун, адабиёти ва санъати ҳам-оҳанг. Туркман халқи Алишер Навоий ғазалларини севиб ўқиганидек, ўзбеклар ҳам Махтумқулини ўз шоиридек ардоқлайди.

Бу жиҳатлар 18 май куни пойтахтимизда машҳур туркман шоири ҳамда мутафаккири -Махтумқули номидаги кўча ва унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилишига бағишланган маросимда ҳам яна бир карра ўз исботини топди. Тадбирда мамлакатимиздаги давлат ҳамда жамоат ташкилотлари, турли миллий маданият марказлари вакиллари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, санъаткорлар, талабалар иштирок этди.

Ўзбекистон маданият вазири М. Муродов, Ёзувчилар уюшмаси раиси М. Аҳмедов, Туркманистон Республикасининг мамлакатимиздаги Муваққат ишлари вакили О. Хуммиев ҳамда бошқалар ўзбек ва туркман халқлари ўртасидаги азалий дўстлик, аҳиллик, қалб ҳамда маданият яқинлиги мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик ривожига асос бўлаётганини, Махтумқулининг икки халқ дўстлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари беқиёс эканини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи Ўзбекистон ташқи сиёсатда яхши қўшничилик муносабатларига алоҳида аҳамият қаратаётганининг яққол исботи бўлди.

Мазкур ташриф давомида Амударёда қурилган Туркманобод — Фараб автомобиль ва -темир йўл кўприклари, ушбу шаҳарда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номидаги марказий кўча ва ёдгорлик мажмуаси очилган эди.

Ташриф арафасида пойтахтимиздаги энг кўркам ва гўзал кўчалардан бирига Махтумқули номи берилди. Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Гурбангули -Бердимуҳамедовга Махтумқулининг ўзбек тилида чоп этилган “Элингга бахш айла” китобини совға қилди. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик ва қардошлик тамойиллари асосида ривожланиб бораётганини ёрқин намоён этди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан шу йилнинг 19-20 май кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлиши мазкур олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давомидир. Ушбу ташриф олдидан Тошкент шаҳрида атоқли туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули номидаги кўча ҳамда унга бағишланган меъморий ёдгорлик очилиши Ўзбекистоннинг қардош ва биродар туркман халқига юксак ҳурмат ва эътиборининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Монументал ёдгорлик муаллифи — хоразмлик ёш ҳайкалтарош Жасванд Анназаров.

— Махтумқулининг Хивадаги Шерғозихон мадрасасида таҳсил олгани, буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоийни ўзига устоз билгани халқларимиз ўртасидаги абадий дўстликнинг ажойиб намунасидир, — дейди Тошкент шаҳар туркман миллий маданият маркази раисининг ўринбосари Бибисора Ражапова. — Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1996 йил 28 ноябрда Махтумқули бобомиз бир пайтлар ўқиб вояга етган шаҳар — Хивада унга муҳташам ҳайкал ўрнатилган эди. Мана, бугун азим пойтахтимиз марказидаги кўчага Махтумқулининг номи берилиши ва ул зотнинг ёдгорлиги қад ростлагани ўзбек ва туркман халқлари дўстлиги янги, янада юксак даражага кўтарилаётганини англатади.

— 2014 йили мамлакатимизда ҳам Махтумқули таваллудининг 290 йиллиги кенг нишонланган, ўзбек мактабларида шоир ижоди кенг ўрганилмоқда, олимларимиз тадқиқотлар олиб бормоқда, — дейди адабиётшунос олим, Махтумқули асарлари таржимони Эргаш Очилов. — Шоир асарлари кириб бормаган ўзбек хонадони кам, тўй-тадбирларимиз Махтумқули қўшиқларисиз ўтмайди. Бугун улуғ туркман шоирига шундай олий даражада ҳурмат-эътибор кўрсатилаётгани халқларимиз ўртасидаги алоқалар изчил ривожланаётганининг амалий ифодасидир.

Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Сирожиддин Саййид ўзбек ва туркман халқларининг дўстлиги тараннум этилган “Ўзбек — туркман манзумаси” шеърини ўқиб -берди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Махтумқули шеърларидан намуналар ўқиди, шоир шеърлари билан айтилган қўшиқлар ижро этилди.

Махтумқули ёдгорлиги пойи гулларга бурканди.

Умид ЁҚУБОВ,

ЎзА мухбири.

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+