XS.UZ
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати Устувор вазифалар, истиқболли таклифлар Қоялар бағридаги музей Полвонларимиз — қитъа чемпионлари Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида Самимий қутловлар Қишлоқ хўжалиги соҳасини замонавий тизимга ўтказиш — давр талаби Одамлар розилиги, юрт ободлиги Фуқароларимиз мамлакатимиздаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда Халқ қабулхоналари Солиқ маъмуриятчилигида тадбиркор манфаати устувор бўлади Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа Янги телерадиоканал — эфирда Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари Замонавий Ўзбекистон тараққиётида янги саҳифа Парламент ёшлар билан алоқаларни мустаҳкамламоқда Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди
  • 19 Май 2017

Интернет қаршисидаги бола

У таҳдидлар қуршовида қолмаяптими?

Баҳорнинг илк кунларида пойтахтимизда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги профилактика тадбирида ҳудуддаги умумтаълим мактабларидан бирида икки ўқувчининг ўз билагига тиғли буюм орқали кит расмини туширгани билан боғлиқ ҳолатга дуч келинди. Бу ишини шунчаки қизиқишга йўйган болалар интернетда ташкил этилган “Кўк кит” ва бошқа қалтис ўйинларнинг моҳияти, оқибати ҳақида тўла тасаввурга эга эмасликларига иқрор бўлишди. Ота-оналари эса фарзандларининг бундай “қизиқишлари”дан тамомила бехабар экан.

Тўғри, ҳозирги кунга келиб юртимизда ўқувчи-ёшлар, умуман, аҳолининг кенг қатлами ўртасида виртуал оламдаги мавжуд хавф-хатарларни англаб етиш кўрсаткичи сезиларли равишда ортиб бормоқда. Интернет билан юзма-юз турган фарзандига сергак ҳамда ҳушёр боқаётган, унинг хатти-ҳаракатини қатъий назорат қилаётган ота-оналар бор. Таълим муассасаларида, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш борасида масъулият кучайган. Бу, албатта, давлат ва жамоат ташкилотларининг, оммавий ахборот воситаларининг айни масалада тушунтириш ишларини жадал олиб бораётгани натижасидир.

Бироқ рўзғор, моддий таъминот ташвишлари билан ўғли ёки қизининг тарбиясини жамиятга юклаб қўйган, эрталаб “мактаб ёки коллежга”, деб чиқиб кетган фарзанди ўқиш пайти интернет-кафе, компьютер клублари ёхуд бошқа кўнгилочар масканларда юрганидан бехабар, айниқса, ўсмирлик пайтида яқинларининг алоҳида эътиборига муҳтож дилбанди билан дилдан суҳбатлашишга қодир бўлмаган инсонлар ҳам оз эмас. Мана шундай эътибордан четда, назоратсиз қолган болалардан эса виртуал оламдаги нопок кимсалар ўз ғаразли мақсадлари йўлида усталик билан фойдаланмоқда. Бу оламга “шўнғиб” кетган болалар ҳаёти таҳликалар қуршовида қолаяпти.  Охирги бир йилда Ҳамдўстлик давлатларида ўнлаб ёшлар “Кўк кит” шартларини бажариш асносида ўз жонига қасд қилиб, мудҳиш ўйин қурбонига айлангани бунга яққол мисолдир.

— Болаларни назоратсиз қолдирмаслик ҳар қачонгидан долзарб аҳамият касб этмоқда, — дейди Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бўлинма бошлиғи Тўлаган Абдуллаев. — Бугун кундалик ҳаётимизни замонавий ахборот технологияларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Худди шундай, ахборот манбаи бўлган интернет ўзининг қатор қулайликлари билан турмуш тарзимизда муҳим ўрин тутаётгани ҳам бор гап. Лекин бу тармоқда ваҳшийлик, зўравонлик, ғайриинсонийлик ғояларига хизмат қиладиган турли ўйинлар, миллий қараш ҳамда қадриятларимизни инкор этувчи, “оммавий маданият”га чорловчи ёт ресурслар ҳам борки, улардан болаларни ҳимоя қилишимиз зарур.

Шу мақсадда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда пойтахтимиздаги таълим муассасаларида давомат тадбирларини мунтазам ўтказиб келаяпмиз. Мисол учун, жорий йилнинг 21 — 27 апрель кунлари ҳудуддаги 17 та интернет-кафега рейд ташкил қилинди. Рейдлар давомида ушбу масканларда 14 нафар ўқувчи дарс вақтида, 3 нафар ўсмир кеч соат 22:00 дан кейин бўлгани аниқланди. Бу ҳолатлар юзасидан интернет-кафе бошқарувчиларига, таълим муассасалари раҳбарлари ҳамда ота-оналарга нисбатан тегишли чоралар кўрилди. Буни шунинг учун айтаяпмизки, салгина бепарволикка йўл қўйилса, фарзандларимиз интернет орқали кириб келаётган турли хатарлар гирдобига тушиб қолиши мумкин. 

Ўсиб келаётган авлодни мустақил фикр ва ҳаётий позицияга, кенг дунёқараш ҳамда замонавий билимга эга қилиб тарбиялаш, ўғил-қизларимизда маънавий-мафкуравий -таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш мамлакатимизда изчил олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг негизини ташкил этади.  Уларда, шунингдек, интернетдан тўғри ва ўринли фойдаланиш кўникмасини ривожлантириш, онги ҳамда қалбини виртуал оламнинг салбий таъсирларидан асраш давр талабига айланган.

— Фарзандларимизга интернетдан фойдаланмайсан, деб тақиқ қўйиш ярамайди, — дейди Бектемир туманидаги 289-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, “Шуҳрат” медали соҳиби Саноатхон Қурбонова. — Аксинча, уларга илғор ахборот тармоғидан фойдаланиш қоидаларини, меъёрини ўргатишимиз лозим. Бунда ота-оналар, ўқитувчилар, маҳалла -фаоллари, умуман, атрофдаги  ҳамма инсонларнинг кўмаги керак бўлади. Шу нуқтаи назардан биз мактабдаги ҳар бир ўқувчининг юриш-туришига индивидуал ёндашиб, улар билан очиқ суҳбатлашиб, ҳозирги глобаллашув даврининг ютуқлари ҳамда айрим -халқларнинг катта маънавий йўқотишларига сабаб бўлаётган хавф-хатарлари, интернетнинг яхши-ёмон жиҳатлари ҳақида атрофлича тушунча беришга ҳаракат қилаяпмиз. Оқни қорадан ажратишга, китобхонлик, мутолаа завқини туйишга ўргатаяпмиз. Албатта, бу ўз самарасини бермоқда.      

Ҳар бир халқнинг, давлатнинг тараққиёти чин маънода  ватанпарвар, фидойи, маънавий юксак ёшлар салоҳияти билан белгиланади. Агар эртанги кун эгаларида ана шу фазилатлар ўрнини бор-йўғи маиший-истеъмолчилик ҳисси ва билимсизлик эгаллаб олса, жамият тақдирига бефарқ муносабат шаклланса, бу таназзул демакдир.  Болаларимиз соатлаб қимматли вақтини сарф этадиган интернет ана шундай таназзулга ҳамда бошқа аянчли оқибатларга етакловчи омиллар қаторига кириб қолмаслиги — бу сизу бизнинг огоҳлигимизга боғлиқ.  

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+