XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 19 Май 2017

Томорқадан келаётган барака

Риштон тумани уста кулоллар маскани сифатида донг таратган. Унинг тупроғидан яралган мўъжизалар мамлакатимизнинг кўплаб хонадонларида учрайди. Кейинги пайтда ҳудуднинг изланувчан аҳолиси деҳқончилик бобида ҳам ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботлашди.

Гап шундаки, туманда томорқадан фойдаланишда ўзига хос тажриба мактаби яратилди. Бунда аҳолига томорқа хўжаликларини юритишда яқиндан кўмак берилаётгани айни муддао бўлаяпти. Яъни махсус ишчи гуруҳ 37 мингдан ортиқ хонадонларга кириб, ердан фойдаланишдаги самарали усуллар, имтиёзли кредитлар ажратиш, томорқа эгаларига арзон баҳоларда уруғлик ва мевали дарахт кўчатлари, минерал ўғит ҳамда кимёвий препаратлар етказиб бериш каби масалалар бўйича тушунчалар бераяпти, бу борада мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилаяпти. Ҳар бир оилада ўтказилган мулоқотлар, табиийки, ўз самарасини кўрсатмоқда: чорвачилик, паррандачилик, иссиқхона қуриш, боғдорчилик, асаларичилик тармоқларини йўлга қўйиш учун 3 миллиард 730 миллион сўмликдан ортиқ кредитлар йўналтирилди.

“Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Кароматхон Хўжамназарова ўғиллари Ёқубжон ва Баҳром билан 6 сотихли томорқасида иккита иссиқхона ташкил қилган. 3 нафар қизи ва набираларининг тўйларини шу бир парча ердан олинган фойда ҳисобидан ўтказди.

— Томорқамизда томчилатиб суғоришни йўлга қўйганмиз, — дейди Ёқубжон Хўжамназаров. — Шу йўл билан бодринг, зиравор ва кўкатлар парваришлаб, бир йилда ўртача уч марта ҳосил оламиз. Бу йил биринчи ҳосилни 2 апрелдан узишни бошладик. Ҳозир олтинчи терим. Бу жараён август ойига қадар давом этади. Кейин кузги бодринг экамиз. Ноябрь охирларида бўшаган томорқани ўғитлаб, саримсоқпиёз ёки кўкат парваришлаймиз. Қаҳратон қиш давомида олган даромадимиз камимизни тўлдиради.

“Узункўча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 65 ёшли Анваржон Мамаев 2 сотихли иссиқхонада лимон парваришлайди. Кўчатлар орасига помидор, бодринг, булғор қалампири, кўкат экиб, қўшимча даромад  ҳам қилади.

Зоҳидон қишлоғилик Расулжон Имомов томорқасини ҳеч қачон бўш қолдирмайди. Ер қишин-ёзин экин билан банд. Йил давомида томорқага жамбил, райҳон, помидор, картошка, бодринг, шивит, исмалоқ ва бошқа кўкатлар экади.

— Саккиз сотихга яқин томорқамиздан йил давомида 5 марта ҳосил оламиз, — дейди Расулжон ака. — Қуш уясида кўрганини қилади, дейди доно халқимиз. Набираларим, фарзандларим ибрат олсин дейман. 4 ўғлимдан кўнглим тўқ. Улар ўз томорқаларида -меҳнат билан банд.

Баҳром Маликовнинг хонадонида ҳам 2 та иссиқхона бор. Бутун қиш бўйи кўкат етиштириб даромад олган бўлса, бугун томорқасидан қоп-қоп бодринг узиб олаяпти. -Абдусаттор Тожибоев, Ёдгорали Жўраев, Қобилжон Қундузов, Иномжон Назаров, Баҳром Шокиров ҳам томорқаларидаги иссиқхоналарда ўндан ортиқ бозорбоп экинлар етиштиришади.

— Узункўча маҳалласида 1110 та оила истиқомат қилади. Барча хонадон эгалари томорқачиликка меҳр қўйган, — дейди Маъмуржон Қундузов. — Бу йил кўкатнинг бозори чаққон. Ҳамқишлоқ тадбиркорлар томорқаларида етиштирилган шивит, петрушка, кашнич, саримсоқпиёз кўкатларини аҳолидан сотиб олишаяпти. Бир кунда 10 тоннадан зиёд кўкатлар махсус машиналарга жойланиб, қишлоқ тадбиркорлари томонидан экспорт ҳам қилинмоқда.

Жорий йилда “Бўстон”, “Узункўча”, “Қўрғонча”, “Ёйилма” ҳудудларидаги хонадонларда жами 2500 тупдан ортиқ лимон, 1320 туп ёнғоқ ва 278 туп унаби кўчатлари экилиб, парваришланаяпти.

Ишнинг кўзини билган, 4-5 сотих томорқадан катта даромад олаётган хонадонларнинг яшаш тарзи ҳам, ҳаётга муносабати ҳам бошқача. Йилнинг тўрт фаслида Риштондаги хонадонларнинг қайси бирига борманг, уй эгаси эгат оралаб, ризқ-рўз ундираётганига гувоҳ бўласиз. Бунинг самараси ўлароқ, тадбиркорлик субъектлари, хизмат кўрсатиш ва сервис шохобчалари йилдан-йилга кўпаймоқда. Қад ростлаётган муҳташам уйлар, обод кўчалар, замонавий иншоотлар эса меҳнаткаш риштонликларнинг турмуш тарзи нечоғли юксалиб бораётганидан далолат беради.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган