XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 18 Май 2017

«Замонавий жаҳон архитектураси»

Кеча пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан замонавий шаҳарсозлик ва жамоат жойлари дизайни бўйича дунёга машҳур эксперт — халқаро архитектор Ян Гейл иштирокида ташкил этилган семинар-тренинг ана шу мавзуга бағишланди.

Ян Гейл — даниялик, шаҳар архитектураси бўйича меъмор ҳамда маслаҳатчи, етук мутахассис. У “Gehl Archtects” компаниясининг асосчиси ҳисобланади.

Гейлнинг 50 йиллик тадқиқотлари натижасида кўплаб шаҳарларда мафтункор, аҳоли гавжум ва экологик тоза жамоат ҳудудлари барпо қилинган. Хусусан, профессор Нью-Йорк, Копенгаген, Сидней, Лондон, Мельбурн каби йирик шаҳарларни ободонлаштириш, кўча ҳамда жамоат жойларини лойиҳалашга қўшган ҳиссаси учун нуфузли мукофотларга сазовор бўлган.

Унинг соҳага оид олтита китоби жаҳон халқларининг 35 тилига таржима қилинган. Чунончи, меъмор “Жамоат жойлари. Жамоат ҳаёти” китобида Копенгаген 40 йил ичида автоулов шаҳридан пиёдалар шаҳрига айлангани ҳақида ёзади.

2007 йилда Нью-Йоркнинг Транспорт департаменти пиёдалар ва велосипедчилар учун қулайлик яратиш мақсадида Ян Гейл билан ҳамкорликда иш олиб бориб, кутилган натижаларга эришган бўлса, мутахассиснинг ўзи Нью-Йорк, Лондон ҳамда Москва шаҳарларида жамоат жойларини аҳоли учун мослаштириш юзасидан тавсияларини ишлаб чиққан.

Эксперт юртимизга ташрифи давомида пойтахтимиз меъморчилигини кўздан кечириб, “Ҳазрати Имом” мажмуаси, Темурийлар тарихи Давлат музейи, Тошкент шаҳар метрополитени, “Шаҳидлар хотираси” мемориал комплекси билан яқиндан танишди.

Тошкент шаҳридаги лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари вакиллари, олий ўқув юртлари талабалари, меъморлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашган тадбирда мутахассис ўз тажрибаси билан ўртоқлашиш баробарида, пойтахтимиз ҳақида илиқ фикр-мулоҳазалар билдирди.

— Тошкент менда катта таассурот қолдирди, — дейди меъмор. — Бу ерда яшил ҳудудларнинг кўплиги, турли дам олиш масканлари ташкил этилгани, транспорт қатновини яхшилаш йўлида истиқболли лойиҳалар амалга оширилаётгани, айниқса, шаҳарда метронинг мавжудлиги диққатга сазовор.

“Замонавий шаҳар” деганда нимани тушунамиз? Бунда, аввало, аҳолига қулайлик яратиш масаласи назарда тутилмоғи лозим. Яъни шаҳарсозликда ҳаётга татбиқ қилинаётган ҳар бир лойиҳа одамларга наф келтириши, уларнинг турмуш даражасини оширишга хизмат қилиши даркор. Шу боис кейинги йилларда дунё архитектурасида муқобил манбаларга, хусусан, велойўлаклар ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурга кўра юртимизга келган архитектор Ян Гейл, шунингдек, қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳар — Самарқанддаги аждодларимиз яратган кўп асрлик тарихий обидаларни ҳам бориб кўради.

Дилшод УЛУҒМУРОДОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган