XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 18 Май 2017

«Ўзбекистон жаҳон илм-фани, маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган»

Фахр ва ғурур туйғуси инсонга бемисл куч, завқу шавқ бағишлайди. Уни ватанпарварликка, ота-боболардан мерос азалий хислатларни қадрлашга ундайди. 2017 йилнинг 15-16 май кунлари Тошкент ҳамда Самарқанд шаҳарларида бўлиб ўтган “Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” мавзуидаги халқаро конгресс давомида хорижлик олимлар, мезбону меҳмонлар билан суҳбатлашиб, бунга яна бир карра амин бўлдик.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази, Фанлар академияси, Бадиий академия, ЮНЕСКО ва Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхоналари ҳамда бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур конгрессга Озарбайжон, Буюк Британия, Германия, Голландия, Қозоғистон, Канада, Қирғизистон, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Франция, Чехия, Швеция, Япония сингари 40 дан ортиқ давлатлардан меҳмонлар ташриф буюрди. 

16 май куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ушбу тадбирнинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

Анжуман давомида қатнашчилар маданий меросни сақлаб қолиш ва омма-лаштиришнинг муҳимлигини бир неча бор таъкидлашди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳозирги замоннинг муҳим жиҳатларидан бўлган мамлакатнинг тарихи ва маданий меросига кўрсатаётган эътибори ҳамда ғамхўрлиги учун алоҳида миннатдорлик билдиришди. 

Конгресс иши натижалари асосида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаб қолиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон илмий жамиятини ташкил қилиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Уни ЮНЕСКОнинг юртимиздаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Криста Пиккат ўқиб эшиттирди. 

“Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” халқаро анжумани Регистон майдонида 3D-mapping, ёрқин ёруғлик-мусиқий шоу билан ниҳоясига етди, у иштирокчиларнинг қалбларида Ўзбекистонда бўлганликлари ҳақида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Илмий анжуман доирасида “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидан ўзбек, инглиз ҳамда рус тилларида чоп этилган, Давлат Шарқ музейи (Москва), Давлат Третьяков галереяси (Москва)даги тўпламлар, Жаҳон тўпламларида (Австралия, Канада, АҚШ ва бошқа давлатларда) сақланаётган Ўзбекистон гиламлари ҳамда кашталари, Россия Миллий кутубхонаси тўпламларида Алишер Навоий асарлари, Шарқ қўлёзмалари инс-титути (Санкт-Петербург), Давлат Эрмитажи (Санкт-Петербург), Давлат тарих музейи (Москва), Жаҳон тўпламларидаги Ўзбекистон мусиқий мероси ҳамда Ўзбекистон гиламчилигига бағишланган 

10 жилдли китоб-альбом нашр қилинди. Мазкур китоблар ва видеофильмлар уларнинг муаллифлари томонидан тақдим этилди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон заминида яшаб ўтган Шарқ уйғониш даврининг буюк вакиллари юксак илмий салоҳияти билан дунё илм-фани, маданияти ва санъатининг мустаҳкам илмий пойдеворини яратишган. Конгресс доирасидаги маҳаллий ҳамда хорижий олимларнинг маърузалари яна бир бор Ўзбекистон маданий меросининг жаҳон аҳли ҳаётидаги тарихий аҳамиятини ифодалаб берди. Анжуманда қатнашган жаҳонга машҳур академиклар Карл Байпаков (Қозоғистон), Шоҳин Мустафаев (Озарбайжон), фан докторлари Ирина Попова (Россия), Александр Наймарк (АҚШ), Ладан Акбарния (Буюк Британия) ҳамда бошқалар Ўзбекистон маданияти ва санъати тарихи, М. Массон, Г. Пугаченкова, Л. Ремпель, Я. Fуломов, Р. Сулаймонов, Э. Ртвеладзе сингари ўзбекистонлик олимларнинг илм-фанга қўшган ҳиссасига юксак баҳо беришди. 

Икки кун давом этган конгрессда ўқилган маърузалар, қилинган тақдимотлар Ўзбекистоннинг хорижда сақланаётган санъат дурдоналари, Буюк Ипак йўли мероси, Мовароуннаҳр китобат санъати, йирик археологик изланишларга бағишланди. 

— Ўзбекистонга  келиб, бир олам таассурот олдим, — дейди Франциянинг Шарқ тиллари ва цивилизацияси миллий институти профессори Катерина Пуйоль. —  Ўзим Шарқ алломалари, улар қолдирган бой маънавий меросни тадқиқ этиш билан шуғулланаман. Бугун айрим мамлакатларда хунрезлик авж олиб, нотинчлик ҳукм сураётган, қадимий меъморий ёдгорликлар аёвсиз тарзда йўқ қилинаётган бир пайтда Ўзбекистонда ушбу халқаро конгресснинг ўтказилиши беқиёс аҳамиятга эга. Ниятим шуки, бу юртдаги тинч ва осуда ҳаётга кўз тегмасин, эзгу фазилат ҳамда анъаналарга бой халқ ҳамиша омон бўлсин.  

— Халқаро конгресс давомида, аввало, Ўзбекистон деб аталмиш тинч ва осуда юртга, жумладан, Самарқандга келганимдан беҳад бахтиёрман, — дейди Токио санъат университети профессори Генъичи Цюге. — Зеро, Регистон ансамбли, Амир Темур мақбараси, Улуғбек расадхонаси ҳамда бошқа обидаларнинг бетакрор меъморий услуби асл ҳолида сақлаб келинаётгани менда катта таассурот қолдирди. Дунёнинг жуда кўп мамлакатларида бўлганман. Аммо Ер юзини етти марта айлангандан кўра Самарқандни бир бора кўрган афзал экан, бу заминда камол топган алломалар, бой маданий мерос ҳақида шунчаки гапириб бўлмайди. Мазкур конгрессда кўтарилган мавзу эса юртингиз дунё илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшганини кўрсатади.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+