XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 18 Май 2017

Мобиль алоқа ва интернет хизматлари сифати янада ошади

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг мамлакатимиз ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2 фоизни, давлат бюджетига тушумлар бўйича 3,6 фоизни ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовнинг Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги мажлисида маълум қилишича, юртимизда келажакда ушбу рақамни бир неча баравар ошириш йўлида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ахборот технологиялари қай тарзда ривожланади? Ш. Шерматовнинг қайд этишича, авваламбор, ҳар бир мамлакат раҳбари ушбу масалага алоҳида эътибор қаратса, яъни сиёсий хоҳиш юқори бўлсагина мазкур тизимда катта муваффақиятларга эришиш мумкин. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтган йилнинг сентябрь ойида Виртуал қабулхона ишга туширилгани ахборот технологиялари соҳасида энг муваффақиятли, самарали лойиҳа бўлди. 2016 йилнинг тўққиз ойида ҳукуматимизга атиги 

19 мингта мурожаат келиб тушган бўлса, халқ билан мулоқотнинг янги механизми, яъни Виртуал қабулхона фаолияти йўлга қўйилганидан сўнг икки ҳафта ичида фуқаролардан 25 мингдан ортиқ мурожаатлар бўлди. Бу, албатта, тизимнинг самарадорлигини, халқимизнинг давлатга бўлган ишончи тобора мустаҳкамланаётганини кўрсатади. Виртуал қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили эса, ўз навбатида, халқимиз ҳақли равишда норози бўлаётган ҳолатларни аниқлаш имконини бераяпти.

Ш. Шерматов таъкидлаб ўтганидек, истиқболда халқ билан мулоқот учун интернет имкониятларидан самарали фойдаланган ҳолда қўшимча қулайлик ва имтиёзлар яратилади. Чунки бугунги кунда мамлакатимизда мобиль алоқа абонентлари сони 21,4 миллиондан ошди. Қолаверса, юртдошларимиз, асосан, мобиль интернетдан фойдаланишади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, “UzMobile” мобиль алоқа оператори мижозлари Президентимизнинг виртуал қабулхонаси, шунингдек, давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органлари расмий веб-сайтларига бепул киришлари мумкин. Бошқа операторлар ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашлари кутилаяпти.

 

Янги авлод стандартлари жорий этилади

Бугун нафақат шаҳарларимизда, вилоят ва туманлар марказларида, балки узоқ қишлоқ жойларда ҳам аҳолини интернет, мобиль алоқа хизматлари билан тўлиқ ҳамда сифатли қамраб олиш долзарб ҳисобланади. Бироқ аҳолимизнинг кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифатидан кўнгли тўлаяпти, деб бўлмайди. Хусусан, Президент виртуал қабулхонасига, қолаверса, вазирликка қилинаётган мурожаатларда мобиль алоқа сифати бўйича эътирозлар билдирилмоқда. Чунки бугун одамларимиз мобиль алоқадан шунчаки гаплашиш учун эмас, кўпроқ интернет, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга эътибор қаратаяпти. Бу эса, ўз-ўзидан, республикамизнинг барча ҳудудини 3G, LTE технологиялари билан қамраб олиш заруратини кун тартибига олиб чиқмоқда. “Ҳолат шуни кўрсатаяптики, 4-авлод технологиялари 12 мингдан ортиқ аҳоли пунктларининг бир фоизини қамраб олган, холос”, деди Ш. Шерматов. Ушбу соҳада рақобат муҳитини кучайтиришга ҳаракат қилинаяпти. Жумладан, мобиль алоқа тармоқларида ҳар қандай форматдаги (овозли, файл ва видео) маълумотларни юқори тезликда алмашиш имконини берувчи 4G стандартини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилаётир. Жорий йилда мобиль операторларимиз томонидан юртимиз ҳудудида, туман ҳамда шаҳар марказларида 450 та 4G мобиль база станциясини ўрнатиш режалаштирилган.

Кенг кўламли саъй-ҳаракатларга қарамасдан, интернет тезлиги ва нархи аҳолимизнинг ҳали ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Чунки мижоз учун интернет баҳоси арзон, тезлиги эса юқори бўлиши айни муддао. Мажлисда айтилишича, ўтган йили халқаро ахборот тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги (провайдерлар учун) 26,3 Гбит/с.га, 2017 йилда эса 65,7 Гбит/с.га етди. Шунингдек, уланиш тезлигини 200 Гбит/с.га етказиш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Истиқболда интернет нархи ҳамда тезлиги борасида ҳам ижобий натижаларга эришилади.

Яқин орада мобиль ва интернет хизматлари учун ҳисоб-китобни миллий валютада жорий қилиш юзасидан иш олиб борилаётгани ҳақида ҳам ахборот берилди.

 

“Оммавий маданият”га қарши амалий ечимлар

Интернет хизматининг арзон, тез ва сифатли бўлиши яхши. Аммо халқаро тармоқнинг салбий жиҳатларини ҳам унутмаслик лозим. Тўғри, бугунги глобаллашув замонида, интернет асрида ахборот учун ҳеч қандай чегара йўқ, бу соҳада қандайдир “темир девор” қуриб бўлмайди. Иштирокчилар жаҳон ахборот маконидаги бундай мислсиз интеграция жараёнлари бугунги юксак тараққиёт учун беқиёс имкониятлар очиб бераётганини эътироф этган ҳолда, ахборот оқими орқали, афсуски, “оммавий маданият” кўринишидаги турли ёт ғоялар ҳам ҳаётимизга кириб келаётганини айтиб ўтишди. -Вазирлик ташаббуси билан ушбу йўналишда аниқ таклифлар, амалий ечимлар илгари сурилмоқда. Масалан, вояга етмаганларнинг ахборот ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланаяпти.

ZiyoNET тармоғида ёшлар учун фойдали веб-сайтлар каталоги шакллантирилиб, “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси билан ҳамкорликда “ZiyoNET start”, “ZiyoNET active” ва “ZiyoNET Life” тарифлари жорий қилинди. Айтиш жоизки, ота-оналар балоғатга етмаган фарзандларининг интернетдан фойдаланишларини тақиқлаши орқали мақсадга эришиб бўлмайди. Мазкур тарифларга уланган интернет фойдаланувчиси фақатгина 2 мингдан зиёд миллий ҳамда халқаро илмий-таълимий, маънавий-маърифий сайтлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ёш авлодга интернетда қулай, хавфсиз муҳит яратиш, таълим ва билим берувчи ресурслардан ягона нуқтадан фойдаланиш қулайлигини беради.

 

Ахборот хавфсизлиги — давр талаби

Шу йилнинг 12 май куни “WannaCrypt” деб номланган товламачи-вирус тарқалишни бошлади. У компьютерни блоклаб, блокни ечиш учун 300 доллар миқдорида тўлов талаб қилади. Жаҳоннинг 99 мамлакатида ҳуқуқ-тартибот, соғлиқни сақлаш, молия муассасалари ҳамда оддий одамлар ушбу фирибгарликдан зиён кўрди.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази директори Зафар Раҳматуллаев шу пайтга қадар давлат органлари тизимида бирон-бир компьютер вирус ҳужумига учрагани ҳақида маълумот йўқлигини маълум қилди. Унинг билдиришича, ушбу вирус тарқалиши муносабати билан давлат органларига тегишли тартибда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича тавсиялар берилди ҳамда истиқболда ушбу йўналишда фаол иш олиб борилади.

Халқаро пресс-клуб мажлисида, шунингдек, “Электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, соҳада кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, аҳолини мобиль алоқа ва интернет хизмати билан янада кенгроқ қамраб олиш, жамоат жойларида интернетдан фойдаланиш имкониятларини бундан-да кенгайтириш бўйича ахборот берилди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган