XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 17 Май 2017

Ҳар бир масала ҳамжиҳатликда ҳал этилмоқда

Инсон манфаатлари, аҳоли фаровонлигини таъминлашда халқ билан мулоқот, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Зеро, яхши таклиф ҳамда эзгу ташаббуслар ана шундай самимий мулоқотлар чоғида рўёбга чиқади, муаммоли масалалар эса кўпчилик билан бамаслаҳат ҳолда ҳал этилади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 6 майда пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Яшнобод туманига ташрифи мисолида буни яққол кўриш мумкин. Мулоқотларда ҳудудни янада ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Бундан руҳланган туман аҳолиси шу кунларда ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини изчил давом эттирмоқда. Айни чоғда улар маҳаллаларда йиғилиб қолган муаммолар ҳамда турли масалалар бўйича вақтида тегишли ташкилотларга мурожаат қилишмаганидан афсусда эканини яширмаяпти. Эндиликда янада фаол бўлиш ва замон билан ҳамнафас ҳолда яшаш лозимлигини чуқур англаб етганлар.

Яшнободликларга кўмак бериш мақсадида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ҳудуддаги маҳаллаларда аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди. Натижада ижтимоий-маънавий муҳит янада барқарорлашиб, фуқароларнинг кўплаб муаммолари жойида ҳал этилди. Шу билан бирга, тумандаги 

57 та маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти ўрганилиб, уларга услубий-амалий ёрдам кўрсатилди. Ўрганиш давомида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига доир ҳужжатлар тартибга келтирилиб, маҳаллалар моддий-техника базасини -мустаҳкамлаш, жамоатчилик комиссиялари фаолиятини кучайтириш, “Ота-оналар университети” ҳамда “Оила — маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлигини тизимли равишда йўлга қўйиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

— Республика ишчи гуруҳи томонидан туман ҳудудидаги маҳаллаларга бириктирилган жамоатчилик назорати гуруҳлари аъзолари 2725 та оила билан мулоқот ўтказиб, уларни ўйлантираётган 789 муаммонинг аксарияти жойида ҳал қилинишига кўмаклашди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари Дилшода Мирзажонова. — Ўрганишлар жараёнида, ҳатто, баъзи инсонлар ўз соғлиғига бефарқ қараши аниқланди. Ана шундай инсонлардан 161 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди. Ногиронлик аравачасига муҳтож 52 нафарига тез орада махсус аравачалар етказиб бериладиган бўлди.

Яна бир гап. Айрим инсонлар ишхонада ташаббускор бўлади, янги ғоя ва таклифларни илгари суради. Аммо маҳалла фаолиятига келганда, ушбу фаоллик унчалик сезилмайди. Гап шундаки, Яшнобод туманида 6 та касб-ҳунар коллежи, 34 та мактабгача таълим муассасаси, 28 та умумтаълим мактаби, 12 та оилавий поликлиника бўлиб, уларнинг айримлари деворлари турли бўлмағур сўзлар билан бежалган эди. Бугунги кунга келиб, улар бартараф этилди. Аслида бундай ҳолатларнинг олдини олишда маҳалла фаоллари, таълим муассасаси, тиббиёт маскани ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходим-лари, умуман, ҳудудда яшаётган ҳар бир киши фаоллик кўрсатиши керак.  

Дарҳақиқат, бугун юртдошларимиз мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшамоқдалар. Шундай фаоллик яшнободликларда ҳам юксалиб бораётгани эътиборга молик. Улар нафақат маиший масалалар, шунингдек, ижтимоий муаммоларни ҳам ўртага ташламоқда. Масалан, Дўстобод маҳалласи аҳли Олтинтепа кўчасидаги “Беҳруз” тўйхонасига ўтиш жойида светофор ўрнатиш таклифини берди. Айни пайтда светофор ўрнатиш ишлари олиб борилаяпти.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ўтказилган мулоқотларда ҳудуд аҳолиси томонидан билдирилган 247 та муаммо ва таклиф туманнинг 2017 йил учун мўлжалланган “йўл харитаси” дастурига киритилгани ҳам ана шу фаоллик самарасидир.

Умуман, Президентимизнинг бу туманга ташрифи яшнободликларнинг руҳини кўтариб, бунёдкорлик ва ободонлаштиришга бўлган иштиёқини янада ошириб юборди. Маҳаллалардаги ўзибўларчилик, лоқайдлик, бефарқлик ўрнини ҳушёрлик, огоҳлик, ишчанлик эгалламоқда. Муҳими, улар ҳаётдан рози ҳолда катта орзу-умидлар билан яшаб, меҳнат қилмоқда, эртанги кунга бўлган ишончи эса мустаҳкам.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган