XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 17 Май 2017

Ота-оналар орзу-умидлари ифодаси

Фарзандларимизнинг баркамол инсонлар бўлиб вояга етишида, уларни умумтаълим босқичига тайёрлашда мактабгача таълим муассасаларининг ўрни бениҳоя катта. Чунки боланинг ижтимоий ҳаёт ҳақидаги илк тасаввурлари айнан боғчада шаклланади, жамиятга мослашиши йўлида дастлабки қадамлар ташланади.

Маълумки, ушбу тизимда аҳолини ўйлантираётган, айрим ўринларда эътирозларга сабаб бўлаётган масалалар тўпланиб қолган эди. Чунончи, юртимизда, айниқса, қишлоқ жойларда боғчаларнинг қиёфаси, фаолияти давр талаб ва меъёрларига жавоб беради, дейиш жуда қийин. Олис, чекка ҳудудларда болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш долзарблигича қолмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада -такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мавжуд муаммоларни тизимли ҳал этиш, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш жараёнига энг самарадор педагогик технологияларни жорий қилиш, бунинг учун барча ташкилий-техник шароитни яратиш, юрт келажагини ўз зиммасига олишга қодир авлодни вояга етказиш масаласида янги саҳифа очди.

“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, мазкур қарор билан тасдиқланган Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурни, ҳақиқатан ҳам, халқимиз долзарб ҳисоблайди. Респондентларнинг мутлақ кўпчилиги, яъни 85,3 фоизи ушбу саъй-ҳаракатларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирган. Юртдошларимиз мактабгача таълимни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида қабул қилинаётганини чуқур англашади ва уларнинг фикрича, мазкур чора-тадбирлар ота-оналар, педагоглар ҳамда кенг жамоатчилик дилидаги гап бўлди.

Дастурга мувофиқ, галдаги беш йил мобайнида мактабгача таълим муассасалари тармоғини 50 та янги қурилиш ҳамда мавжуд муассасаларнинг 1 минг 167 тасини реконструкция қилиш, 983 тасини мукаммал таъмирлаш орқали янада кенгайтириш аниқ мақсад сифатида белгилаб қўйилган. Бунинг учун эса жами 

2,2 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Хусусан, жорий йилнинг ўзида 301 мактабгача таълим муассасасида 265,4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мазкур комплекс тадбирларнинг бажарилиши натижасида болаларнинг мактабгача таълимга қамрови бир ярим баробар ошади. Бошқача айтганда, 2021 йилга бориб, республикамизда мактабгача таълим муассасалари 1 миллион 109 минг нафардан ортиқ болажонларни ўз бағрига олади.

Юртдошларимиз фикрига кўра, мактабгача таълимни тубдан ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилмоқда. Унинг изчил рўёбга чиқарилиши кўплаб оилалар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан мактабгача таълим мактабда болаларнинг муваффақиятли ўқиши, ёш авлоднинг келажак ҳаётдаги ижтимоийлашувида ҳал қилувчи роль ўйнайди.

Юқорида қайд этилганидек, ушбу тизимда чиндан ҳам одамларни ташвишга солаётган муаммолар бор. Сўровда аён бўлишича, қишлоқ аҳолиси мактабгача таълим муассасалари моддий-техника ҳолатидан қониқмайди. Қишлоқ жойларда истиқомат қилаётган юртдошларимиз болалар боғчалари ёмон иситилишини, иссиқ сув таъминоти йўқлигини, бинолар таъмирталаб бўлиб қолганини маълум қилганлар.

Шаҳарларимиз, айниқса, пойтахт аҳолиси боғчалар ходимларининг болаларга эътиборсиз муносабатига, болаларни мактабга тайёрлаш масалаларида тарбиячилар касбий савиясининг пастлигига кўпроқ эътибор қаратишди.

Тадқиқот натижалари жамоатчиликни, айниқса, қишлоқ жойларда ёш ота-оналарни ушбу соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти билан кенг таништириб бориш заруратини кўрсатади. Бунда марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Умуман, ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни ҳар томонлама етук инсон этиб тарбиялашни мақсад қилган ислоҳотларимизда, жумладан, болаларни умумтаълимга тайёрлаш жараёнида сусткашлик ёки лоқайдликка асло йўл қўйиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам юртдошларимиз Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, мазкур дастурда белгиланган чора-тадбирлар фарзандларимизнинг интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожланиши учун барча шарт-шароитни -яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази материаллари асосида тайёрланди.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган