XS.UZ
Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона
  • 06 Май 2017

Ҳудуддаги аҳвол танқидий баҳоланди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари -томонидан тумандаги ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш идораларининг ўз зиммаларига юклатилган вазифаларни қай даражада бажараётгани аҳоли билан ўтказилган бевосита мулоқотлар чоғида ўрганиш натижалари асосида танқидий руҳда батафсил кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ўрганиш даврида барча маҳалла ва кўчалар кесимида 980 та хонадонга ташриф буюрилиб, уларнинг соҳиблари билан юзма-юз мулоқот ўтказилди. Суҳбатлар чоғида аҳоли томонидан 500 га яқин турли йўналишдаги муаммолар кўтарилди. Уларнинг 210 таси парламент вакиллари кўмагида жойида ҳал этилди, 216 таси туман ҳокимлиги орқали тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида ечимини топди. Шу билан бирга, республика даражасидаги муаммолар алоҳида ажратиб олинди ва уларни парламент назоратининг турли шакллари орқали бартараф этиш, тегишли давлат бошқаруви органларига пар-ламент ҳамда депутатлик сўровлари юбориш, парламент эшитувларини ташкил этишга қаратилган аниқ мақсадли ва манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Ўрганиш натижалари туманда ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш борасидаги ишларнинг сустлиги айтиб ўтилди. Хусусан,  тизимдаги субъектларнинг мурожаатларига етарли даражада эътибор қаратилмаётгани натижасида уларнинг бизнес-режалари тўла ижросини топмаётир. Масалан, фуқароларнинг  тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш тўғрисида туман ҳокимиятига берган аризалари ижроси кўнгилдагидек эмас. Туманда оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишни мақсад қилган фуқаролар кўпчиликни ташкил этишига қарамасдан, уларни  молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга жалб этилган тижорат банкларида бу масалага  масъулиятсизлик билан ёндашиш ҳолатлари барҳам топмаяпти.

Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежлари фаолияти билан яқиндан танишган ишчи гуруҳи бу соҳада ҳам қатор камчиликларни аниқлади. Айрим коллежларни замонавий ўқув жиҳозлари, жумладан, мутахассисликлар учун мўлжал-ланган адабиётлар, ахборот технологиялари билан таъминлаш даражаси талабга жавоб бермайди. Коллеж битирувчиларининг тақдири тизимли ўрганилмаган. Амалиётлар номигагина ташкил этилади. Кўпгина умумтаълим мактабларининг спорт заллари таъмирталаб. Кутубхоналарни янги адабиётлар билан тўлдириш масаласи кун тартибидан тушиб қолаяпти. 

Соғлиқни сақлаш соҳасини ўрганиш жараёнида 200 дан ортиқ шифокор-ҳамширалар ва 150 га яқин беморлар билан юзма-юз суҳбат ўтказилди, тиббиёт муассасаларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати мониторинг қилинди. Айрим шифокорларнинг ўз соҳасига оид қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятидан бехабар экани афсусланарлидир. Шу боисдан аҳоли баъзи ҚВПлар фаолиятидан норози. Хусусан, “Мамай” ҚВП ходимлари ўртасида муҳит яхши эмаслиги, қишлоқ аҳлининг патронаж хизматидан қониқмаётгани, ишни ташкил қилишдаги жиддий камчиликлар бунга мисол бўлади.

Бундан ташқари, аҳолининг коммунал ва маиший хизмат  соҳасидаги эҳтиёжларини қондириш, савдо дўконларини терминаллар билан таъминлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ҳамда чиқиндиларни йиғиш, ичимлик суви таъминоти, саноат ва хизмат кўрсатиш, туризм соҳасини ривожлантириш, ер ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қонунчилик ва ҳуқуқий тартиботни мустаҳкамлаш борасида ҳам қатор муаммолар борлиги қайд этилди. Уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли ҳокимият идоралари раҳбарларига кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши, унинг доимий комиссиялари фаолияти танқидий баҳоланди. Жумладан, сессия йиғилишлари кун тартибига киритилган айрим масалалар чуқур ўрганилмай муҳокама этилаётгани, сайёр қабул, депутат сўрови имкониятларидан етарли фойдаланилмаётгани айтиб ўтилди.

Сессияда туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича тегишли идоралар раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Якунда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган