XS.UZ
Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона
  • 04 Май 2017

Тезкор фаолият, юксак масъулият

Бугунги глобаллашув ҳамда тезкор даврда оммавий ахборот воситаларининг ўрни қандай бўлиши керак? Дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар юртимиз оммавий ахборот воситаларида қай тарзда ёритилмоқда? Журналистларимизнинг фаол фуқаролик позициясини шакллантиришда қандай чора-тадбирлар амалга оширилаяпти?

Бу саволларга 3 май — Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида “Олтин қалам” XII Миллий мукофоти учун эълон қилинган халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали маросимда жавоб берилди, десак, муболаға эмас. 

Зеро, сенаторлар, депутатлар, турли вазирлик ҳамда идоралар, жамоат ва халқаро ташкилотлар, юртимизда фаолият юритаётган дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар қатнашган тадбирда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида халқимизнинг орзу-умидларига кўмакдош бўлиш, жамият ҳаётида кечаётган ислоҳотларни янги, юқори босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишлар оммавий ахборот воситалари ходимларидан тезкорлик ва ҳаққонийлик баробарида, воқеликка чуқур танқидий-таҳлилий ёндашувни талаб қилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, ахборот ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.  

Хўш, ушбу вазифаларни адо этишда оммавий ахборот воситалари вакиллари нималарга эътибор қаратишмоқда? Очиғи, танқидий-таҳлилий мушоҳада кўникмасини шакллантириш жараёни ҳаёт талабларидан орқада қолаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Булар, аввало, журналистларнинг фаоллигини кучайтириш, касбий маҳоратларини юксалтириш юзасидан ихтисослаштириш жараёнларини ягона дастур асосида тизимли равишда амалга оширишни тақозо қилади. 

Ҳар бир қаламкаш қалбида юрт истиқболи, халқ дарду ташвиши билан ёниш ҳисси жўш уриши керак. Бу борада “Олтин қалам” Миллий  мукофоти учун  халқаро танловининг алоҳида ўрни бор. У демократик янгиланишлар жараёнини жадаллаштириш, ахборот эркинлигини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситаларини янада либераллаштириш, журналистларда танқидий-таҳлилий мушоҳада ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни кучайтириш, соҳа ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ифодаси бўлиб келмоқда. 

Эътибор беринг: агар 2006 йили ўтказилган “Олтин қалам” I Миллий мукофоти учун халқаро танловида ғолиблар 13 та (3 та асосий ва 10 та рағбатлантирувчи) номинация бўйича аниқланган бўлса, жорий йилги XII миллий мукофот учун танловда 17 та (битта бош, 12 та асосий ва 4 та рағбатлантирувчи) мукофот таъсис этилган. Бу йил илк бор “Оммавий ахборот воситаларида китобхонлик маданияти тарғиб қилинган энг яхши материал учун” ва “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинациялари бўйича ҳам рағбатлантирувчи мукофотлар жорий этилди.  

Кейинги пайтларда кўплаб хорижий мамлакатларнинг юртимиздаги ваколатхоналари ҳам танловда қатнашиш истагини билдираяпти. Улар сафига бу йил Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳам қўшилди. Жорий йилда икки давлат ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан элчихона “Олтин қалам” XII Миллий мукофоти халқаро танловида учта номинация бўйича юртимиз ижодкорларини рағбатлантирди. Шундай қилиб, БМТ, ЮНЕСКО каби 9 та халқаро ҳамкорнинг 13 номинация бўйича мукофотлари ҳам топширилди.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳам танловда иккитадан тўртта мукофот билан иштирок этди. Қисқача айтганда, танлов якунида жами 34 нафар журналистнинг ижодий ишлари муносиб тақдирланди.

“Олтин қалам” ХII Миллий мукофоти учун халқаро танловда Бош миллий мукофот соҳиби, телевидение, радио, босма оммавий ахборот воситалари ва интернет-журналистика йўналишлари бўйича ғолиблар, шунингдек, рағбатлантирувчи мукофотлар эгалари аниқланди.

Танловнинг Бош миллий мукофотини қўлга киритган “Тафаккур” журнали ижодий жамоаси махсус диплом, “Олтин қалам” кўкрак нишони, статуэткаси ва мамлакатимизда белгиланган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

Санъат усталари ҳамда ижрочи ёшлар иштирокида концерт намойиш этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Нарбаева сўзга чиқди.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган