XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 03 Май 2017

Ёшларни бирлаштирган акция

Тошкент вилоятида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан вилоят ҳокимияти, Ўзбекистон Республикаси Маданият, Мудофаа, Олий ва ўрта махсус, Халқ таълими вазирликлари, Ёзувчилар уюшмаси, Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ҳамкорлигида ўтказилган мазкур акция аҳоли, айниқса, ёш авлодга Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда олиб борилаётган улкан ислоҳотлар моҳиятини кенг тушунтириш, уларни рўй бераётган улуғвор ўзгаришлар, бунёдкорлик жараёнлари билан яқиндан таништиришга қаратилди.

Таълим муассасалари, ташкилот ҳамда маҳаллаларда бўлиб ўтган самимий мулоқотлар, адабий кечалар ва гала-концертларда элимиз ардоғидаги шоир ҳамда ёзувчилар, олим ва санъаткорлар, таниқли спортчилар қатнашди.

— Бу галги тадбирларда нафақат иқтидорли ҳамда ташаббускор навқирон авлод вакиллари, балки маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ҳам кенг жалб қилинди, — дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хуршид Тошпўлатов. — Эътиборлиси, бундай кўламли тарғибот акцияси эртамиз эгаларида ватанпарварлик ва юртимизда кечаётган беқиёс ўзгаришу янгиланишларга дахлдорлик ҳиссини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ангрен шаҳридаги учрашув ҳамда мулоқотлар ҳам, кутилганидек, кўтаринки руҳда ўтди. Унда сўзга чиққанлар барчамизнинг кўз ўнгимизда юз бераётган янгиланишлар, қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритдилар.

Кончилар шаҳрида “Биз — буюк юрт фарзандларимиз!” номли танловнинг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилди. ўолиб ҳамда совриндорлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларни элимиз ардоғидаги шоиру санъаткорлардан қабул қилиб олишди.

— Бугун мен учун эсда қоларли кун бўлди, — дейди танлов ғолиби, Ангрен тиббиёт коллежи ўқувчиси Дилшода Абдумаликова. — Коллежимизга севимли шоир, ёзувчи ҳамда санъаткорларимиз келишди. Биз билан дилдан суҳбатлашишди. Ўз ижодларидан баҳраманд этишди. Уларнинг самимий гапларига, ўгиту маслаҳатларига қулоқ тутиб, келажакда устозларимиз, ота-оналаримиз юзини ёруғ қилиш, она-Ватанимизга муносиб фарзанд бўлиш учун янада яхшироқ ўқиб, изланишни кўнглимизга маҳкам тугдик.

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган