Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Четверг, 28 Сентябрь 2017

 

Америка Қўшма Штатларининг нафақат йирик, балки кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам Ўзбекистонга инвестиция киритишга катта қизиқиш билдирмоқда. Бунга -мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шу билан бирга, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 18 — 20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи катта туртки берди, десак, янглишмаймиз.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида мазкур тарихий ташриф мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилиб, хусусан, 20 сентябрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтган Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми тафсилотлари муҳокама этилди.

Иқтисодиётда Ренессанс

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига ташрифи, БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи халқаро миқёсда катта қизиқиш уйғотиб, мамлакатимиздаги ҳамда хорижлик экспертлар томонидан юксак баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ташриф давомида дунё ҳамжамияти Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишди. Дунёда шундай амалиёт борки, қайси мамлакат сиёсий ёки иқтисодий ташаббуслар билан чиқаётган бўлса, БМТ ёхуд Америка бизнес доиралари минбаридан туриб жаҳон афкор оммасига ҳавола қилади.

Қайд этиш керакки, экспертлар, тадбиркорлар, дипломатлар Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий сиёсатни фаоллаштириш орқали минтақани жипслаштирувчи, иқтисодий тараққий топтирадиган локомотивга айланаётганини таъкидлашмоқда. Ўзбекистон шу йўл билан нафақат ўзининг, балки Марказий Осиёнинг иқтисодий фаровонлигига замин яратмоқда.

Мамлакатимиз делегацияси аъзоларининг маълум қилишича, Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард Президентимиз Шавкат Мирзиёев билан учрашувда юртимизда изчил олиб борилаётган ислоҳотларни “Ўзбекистон Ренессанси”, дея баҳолади. Дунёнинг энг йирик молия муассасаси раҳбари валюта ислоҳотларига алоҳида эътибор қаратди. Унинг фикрича, бу жараёнда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини, жумладан, энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан Америка — Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда АҚШнинг йирик компаниялари вакиллари қатнашди.

“General Electric”, “Honeywell”, “ExxonMobil”, “CNH Industrial”, “John Deere”, “Coca-Cola”, “Boeing”, “Caterpillar”, “City Group”, “Visa”, “AGCO”, “Gilead Sciences” каби йирик корпорациялар ана шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим -Аҳмадхўжаевнинг маълум қилишича, бизнес форуми мутлақо янгича ёндашув асосида ташкил этилди. “Одатдаги каби қуруқ тақдимотларсиз, жонли мулоқот олиб борилди. Муҳокамаларда инвесторларга мамлакатимизда яратилган шароитлар, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонуний асослари ҳақида маълумот берилди. Биз америкаликлар билан улар тушунадиган бизнес тилида очиқ мулоқот ўрнатдик. Ҳеч қандай маълумот яширилмасдан, тўғридан-тўғри савол-жавоб ўтказилди”, деди у.

Аҳамиятлиси, бизнес форумида аввалига 65 га яқин компаниялар қатнашиш истагини билдирган бўлса, кейинчалик бу рақам 200 тадан ошиб кетди. Ҳатто Канададан ҳам тадбиркорлар келишди. Улар Ўзбекистонда юз бераётган жадал суръатдаги ислоҳотларни синчковлик билан кузатиб боришмоқда.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамовнинг қайд этишича, бизнес форумида нафақат дунёнинг етакчи компаниялари, балки АҚШнинг турли штатларидан 60 дан ортиқ кичик ва ўрта бизнес вакиллари қатнашди. Улар Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорлик қилишни исташмоқда.

Форум иштирокчилари томонларни қизиқтирган аниқ инвестиция ҳамда савдо лойи-ҳаларини муҳокама қилди, уларни амалга ошириш бўйича қўшма тадбирлар белгилаб олинди. Форум якунида АҚШ компаниялари билан умумий қиймати 2,6 миллиард долларга тенг бўлган йирик ҳужжатлар тўплами, жумладан, “General Electric” ва “Honeywell” корпорациялари билан нефть-газ ҳамда нефть-кимё соҳаларида, “CNH Industrial”, “John Deere” ва “Caterpillar” компаниялари билан машинасозлик соҳасида, “OSI Systems” ҳамда “Lutron” компаниялари билан электротехника соҳасида, “Boeing” компанияси билан фуқаро авиацияси соҳасида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Нью-Йоркда илк марта «Савдо уйи» очилди

Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Элёр ўаниевнинг билдиришича, 2016 йилда мамлакатимизнинг Америка билан ўзаро савдо айланмаси 460 миллион долларни ташкил этди. Ташриф доирасида Америка компаниялари билан 320 миллион долларлик экспорт шартномалари имзоланди. 

Океан ортида, шу билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг тўқимачилик маҳсулотларига, сархил мева-сабзавотларига ҳам талаб юқори. Айниқса, ҳунармандларимиз томонидан тайёрланган буюмлар мазкур мамлакатда жуда харидоргир ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда, Америка Қўшма Штатларида Ўзбекистон “савдо уйи” очилди. “Шу пайтгача бундай “Савдо уйи” йўқ эди. Бу тузилма биринчи галда мамлакатимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўмакдош бўлади. Шуни алоҳида айтишни истардимки, узоқ масофага ҳамда катта транспорт харажатларига қарамасдан, маҳсулотларимизга Америка бозорида талаб катта. Тадбиркорларимиз океан ортида бемалол рақобат қила олади. “Савдо уйи” барча кичик тадбиркорлик субъекти учун очиқ. Бу саъй-ҳаракатлар уч-тўрт йилда ўз натижасини беради”, деди Э. ўаниев.

Вазирнинг қайд этишича, Ўзбекистон бизнес форуми доирасида яқин йилларда яна 2 та “Boeing 787-Dreamliner” йўловчи самолётини харид қилиш бўйича битим тузилган. Шунингдек, “Boeing 767” йўловчи самолётлари юк ташиш мақсадида қайта таъмирланиб, транспорт самолётларига айлантирилади. Натижада улар ёрдамида сархил мева-сабзавотларни АҚШга етказиб бериш имконияти пайдо бўлади. Чунки ушбу самолётнинг ҳар бири 60 тонна юкни Америкадаги буюртмачиларга ўз вақтида етказиб бера олади.

А. Икрамовнинг айтишича, палата форумга тайёргарлик жараёнида Миннесота, -Виржиния ҳамда Колумбия округи тадбиркорлари билан видеоконференция ўтказди. “Гарчи ушбу мамлакат қишлоқ хўжалиги жадал тараққий топган бўлсада, тадбиркорларимиз 

2 миллион долларлик қуруқ мева ҳамда булғор қалампирини экспорт қилишди. Бу нимадан далолат беради? Улар бизнинг экологик тоза, гени модификациялаштирилмаган маҳсулотларимизга катта қизиқиш билан қарамоқда. Биз Америка — Ўзбекистон савдо палатаси билан ҳар ойда бир марта видеоконференция орқали учрашиб турадиган бўлдик. Бундан ташқари, янги “Савдо уйи” имкониятларидан самарали фойдаланилади”, деди у.

Халқаро пресс-клубда маълум қилинишича, Ўзбекистон суверен рейтинг олишга ҳозирлик кўраяпти. Бунда мамлакатимиз Американинг етакчи банкларидан бири — “Citibank” билан ҳамкорликни йўлга қўяди. Ҳукумат суверен рейтингни чет элдан жалб этилаётган маблағларни диверсификация қилиш мақсадида олади. Чунки давлатимиз раҳбари кўпроқ тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш талабини қўймоқда.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Шерзод Шерматовнинг айтиб ўтишича, ахборот технологиялари соҳаси учун Америкага ташриф жуда муҳим музокараларга, келишувларга бой бўлди. Инвесторлар билан учрашувларда Кремний водийси мисолида технопарк ҳамда инновацион марказларнинг экотизимни яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича музокаралар ўтказилди. Шунингдек, юртимизда IT-старт-апларни қўллаб-қувватлашга инвесторларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Мамлакатда қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда, дата-марказларини барпо этиш режалаштирилаяпти. Бундан ташқари, “Amazon Web Services” платформаси орқали юртдошларимизга хизматларни тақдим қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Умуман, мамлакатимиз раҳбарининг Америка Қўшма Штатларига ташрифи бизнес доиралар учун ҳам тарихий аҳамият касб этди. Президентимиз ҳар бир инвестор билан фаол иш олиб борадиган масъулларни аниқ белгилаб бергани, ҳар бир келишув, учрашув якунлари бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқилаётгани диққатга сазовор. Энг муҳими, ҳамкорлик алоқалари изчиллик билан давом этади. Жумладан, келаси йилда Америка — Ўзбекистон бизнес форумини Самарқанд шаҳрида ўтказиш режалаштирилаётгани ҳам бунинг яққол тасдиғидир.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазма мажмуида энергетика, ёритиш ускуналари ва энергия тежамкор технологияларнинг “UzEnergyExpo — 2017”, қурилиш ҳамда пардозлаш материаллари, иситиш, вентиляция, сантехника тизими жиҳозларининг “UzStroyExpo — 2017” халқаро кўргазмалари давом этмоқда.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

“Ўзсаноатқурилишбанк”нинг энг устувор вазифаларидан биридир

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 29 Сентябрь 2017 00:00

Халқаро тажриба ва амалиёт

Тошкентда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари молиявий барқарорлигини таъминлашнинг долзарб масалалари: Германия тажрибаси ва миллий амалиёт” мавзуида семинар бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Германиянинг Фридрих Эберт номидаги жамғармасининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 29 Сентябрь 2017 00:00

Эъзоз, эҳтиром, ғамхўрлик

туфайли юртимизда ўқитувчилик касби тобора улуғланмоқда

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, қатор давлат органлари, жамоат ташкилотлари мутасаддилари иштирокида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар сони янада ошди. Гап шундаки, эндиликда фуқаролар “Ёш саёҳатчи”, “Маданий бойликларни суғурталаш”, “Менинг уйим — менинг Ватаним”, “Ҳайдовчи ҳимояси”, шунингдек, юридик ташкилотлар автотранспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонлари ҳам суғурталаши мумкин. Кенг жамоатчиликни ушбу хизматлар афзалликлари билан таништиришда эса оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Пятница, 29 Сентябрь 2017 00:00

Инсон қадри ҳамма нарсадан устун

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти, биз яшаётган мураккаб даврнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олганлиги билан ажралиб турди. Хусусан, унда билдирилган ташаббусларнинг муҳимлиги ҳамда ўз вақтида илгари сурилганлиги БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш томонидан ҳам эътироф этилгани Ўзбекистонимизнинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр-ифтихор бағишлади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Бундан 25 йиллар муқаддам мактабнинг бошланғич синф партасида ўтирган ўғил-қизларимиз ҳозир турли соҳаларда фаол меҳнат қилишмоқда. Собиқ ўқувчиларимнинг муваффақиятини эшитганимда, ич-ичимдан қувонаман, чексиз фахрланиб кетаман. Бундай хушхабарлар ҳар қандай муаллимни яна янгидан-янги марралар сари чорлайди.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ

Пойтахтимиздаги Инҳа университети республикамиздаги нуфузли олий ўқув юртларидан бири саналади. Бу ерда ўзбекистонлик педагог-мутахассислар билан бирга, дунёнинг машҳур университетларида таҳсил олган Жанубий кореялик, АҚШлик, франциялик, болгариялик, -ҳиндистонлик ҳамда бошқа кўплаб мамлакатлардан келган ўқитувчи-профессорлар -ёшларимизга сабоқ беришади.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Сахифа 1, барчаси 2