XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 02 Декабрь 2014

Жорий йил Сурхондарё вилояти аҳли учун қувончли ва унутилмас воқеалар тақдим этди. Хусусан, Президентимиз томонидан Термиз шаҳрига юксак давлат мукофоти — Амир Темур орденининг топширилиши ушбу табаррук заминда яшовчи ҳар бир инсон қалбини тўлқинлантириб юборди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 02 Декабрь 2014 17:04

Оқсаройда қабул

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 1 декабрь куни Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, жамоат хавфсизлиги вазири Го Шэнкунни қабул қилди.

Чоп этилган бўлим: РАСМИЙ

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг шу йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Юртимизнинг бугунги кунда катта суръатлар билан барқарор ривожланиши ва дадил одимлар билан илгарилаб боришида халқаро миқёсда ном қозонган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилгани ҳеч кимга сир эмас. Чунончи, Ўзбекистон МДҲда биринчи бўлиб, 1997 йилда қонун даражасида қабул қилган мазкур дастур таълим тизимига илк бор янги, замонавий, аввал мавжуд бўлмаган таълим босқичларини, жумладан, бепул мажбурий ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини, олий таълимда бакалавриат ва магистратурани жорий этди. Таълим жараёнига давлатнинг ушбу ёндашуви қанчалик тўғри ва асосли эканлигига бугунги кундаги ривожланишимиз даражаси мисолида гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Чоп этилган бўлим: САЙЛОВ

Ота-она учун фарзанд камоли, унинг бахтини кўришдан улуғ орзу бўлмаса керак. Халқимиз мудом ушбу эзгу ният билан яшайди, шунга интилади ва бунинг учун бутун борлиғини беришга тайёр. Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида ҳам ана шу олижаноб мақсад мужассам.

Чоп этилган бўлим: ФАН ВА ТАЪЛИМ
Вторник, 02 Декабрь 2014 16:49

Демократик тамойиллар мезони

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунни ҳуқуқий демократик давлат ва дунё ҳурмат қиладиган жамият барпо этишдек эзгу мақсадларимиз рўёбига яқинлаштираётган янги ўзгаришлар билан кутиб оламиз.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Хабарингиз бор, пойтахтимизда “Competizione dell‘Opera” опера ижрочиларининг ўн тўртинчи халқаро танлови бўлиб ўтди. Ёрқин лаҳзалар ва унутилмас таассуротларга бой тарзда кечган ушбу санъат байрами жаҳон мусиқа оламида муҳим воқеалардан бирига айланди, десак, янглишмаймиз.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайлов бўйича сайлов кампанияси ҳал қилувчи босқичга кирмоқда. Ҳозирги кунда барча бўғиндаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш якунланиб, оммавий ахборот воситаларида сайловолди ташвиқоти фаол олиб борилмоқда.

Чоп этилган бўлим: САЙЛОВ
Вторник, 02 Декабрь 2014 16:42

Эҳтиёждан ортгани ички бозорга

Бухоро шаҳридаги “Шейхон техсервис” масъулияти чекланган жамиятида калава ип учун кардонли конус ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бунинг учун тадбиркор Санжар Рамазонов 60 миллион сўм миқдорида сармоя йўналтирди. Натижада “Шейхон техсервис” нафақат ўз эҳтиёжини қондириш, балки бу турдаги маҳсулотни турдош корхоналарга етказиб бериш орқали қўшимча даромад манбаига ҳам эга бўлди.
Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган тўққиз ойида шаҳарда саноат йўналишида умумий қиймати 36 миллиард сўмдан зиёд бўлган шунга ўхшаш 48 та бизнес лойиҳа амалга оширилиб, 374 кишининг бандлиги таъминланди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Вторник, 02 Декабрь 2014 16:37

Саломатлик йўлидаги лойиҳа

Йод — инсон организми учун ўта зарур микроэлементлардан бири.
Шуни ҳисобга олган Нукус шаҳрилик тадбиркор Байрам Абатов айнан йодланган ош тузи ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Данияр бий” корхонасини ташкил қилди. Айни пайтда бу ерда кунига 2 тоннагача ана шундай шифобахш неъмат қадоқланмоқда.
— Организмнинг йодга бўлган эҳтиёжини мунтазам қондириб боришнинг энг мақбул йўли кундалик ош тузини йодланган ҳолда истеъмол қилишдир, — дейди тадбиркор. — Зеро, танадаги туз захираси мунтазам тўлдириб борилса, кўплаб касалликларнинг олди олинади. Фаолиятимизни йўлга қўйишда, аввало, ана шу омил муҳим асос бўлди.


Ҳидоят АҲМЕДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган