XS.UZ
Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
  • 19 Апрель 2017

Замонавий диагностика ва даволаш ускуналари

тиббий хизмат кўрсатиш сифатини оширишда муҳим аҳамиятга эга

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг бевосита ташаббуси билан тизимни янада такомиллаштириш, даволашнинг замонавий технология ва усулларини амалиётга изчил жорий этиш, тиббиёт ходимлари малакасини ошириш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш юзасидан кенг кўламли амалий ишлар олиб борилаяпти. Зеро, саломатлик — энг катта бойлик, таъбир жоиз бўлса, барча ютуқнинг -калитидир. Токи, инсон жисмонан соғлом, руҳан тетик бўлсагина, ишида унум, барака бўлади. Бу — исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат.
Бугун халқимизнинг муносиб ҳаёт сифатини таъминлаш мақсадида татбиқ қилинаётган янгиликлар тиббиёт соҳаси олдига ҳам улкан талаблар қўймоқда. Чунки юртдошларимиз нафақат марказ, балки чекка ҳудудларда ҳам тезкор, чуқурлаштирилган тиббий хизматдан баҳраманд бўлишни истайди. Бунинг учун, энг аввало, шифо муассасалари илғор диагностика аппаратлари, зарур ускуна ва жиҳозлар билан таъминланмоғи зарур.
Кеча пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуида иш бошлаган тиббиёт техникаси ҳамда ускуналари намойишига ихтисослаштирилган “Соғлиқни сақлаш — TIHE — 2017” йигирма иккинчи халқаро кўргазмаси ана шундай ижтимоий лойиҳалар ижросига қаратилган. Мазкур йирик тадбир тайёр фармацевтика маҳсулотларининг “AptekaExpo Central Asia — 2017”, фармацевтика маҳсулотлари учун хом ашё ва технологияларнинг “Techpharm — 2017”, стоматология жиҳозларининг “Stomatology Uzbekistan — 2017” халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларини ҳам қамраб олгани унинг нуфузини ошир-моқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар юртимизда тиббиёт муассасаларини замонавий диагностика ҳамда даволаш ускуналари билан жиҳозлаш орқали хизмат кўрсатиш сифатини кўтаришга жиддий эътибор қаратилаётганини таъкидладилар. Биргина 2016 йил — Соғлом она ва бола йилида ушбу мақсадларга 80 миллион АҚШ доллари қийматидаги кредит ҳамда грант маблағлари йўналтирилгани, фертиль ёшидаги аёллар ва болалар тиббий кўрикдан ўтказилиб, соғломлаштирилгани, эшитиш бўйича нуқсони бўлган 350 нафардан ортиқ болада кохлеар имплантация операциялари амалга оширилгани,
700 минг нафар бола пневмококк инфекцияси ҳамда бошқа юқумли касалликларга қарши эмлангани бунинг яққол далилидир.
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ушбу йўналишдаги ишлар кўлами тобора кенгаймоқда. Бинобарин, замонавий тиббий хизматдан тўлақонли фойдаланиш, саломатликни мустаҳкамлаш имконияти мавжудлиги инсон манфаатлари устуворлигининг аниқ ифодасидир.
— Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, айниқса, тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган йирик лойиҳалар бизни юртингиз билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга ундамоқда, — дейди Хитойнинг “Snibe” компанияси вакили Йилия Ху. — Шу боис кўргазмага энг сўнгги русумдаги тиббиёт анжомларини тақдим этаяпмиз. Аслида, бизнинг компаниямиз кимёвий ва биологик ташхислаш ускуналари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган бўлиб, бундай аппаратларни дунёнинг 120 дан ортиқ мамлакатларига етказиб берамиз. Масалан, мана бу “Maglumi 800” русумидаги ускуна хусусий клиникалар ҳамда унча катта бўлмаган шифохоналарга мўлжалланган. Унинг ёрдамида қисқа фурсатларда қон ва пешоб таҳлилини олиш мумкин. Шу каби лаборатория таҳлили воситалари, диагностика учун қатор аппаратларимизга катта қизиқиш билдирилаяпти. Ўйлайманки, кўргазма -доирасида уларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаймиз.
Халқаро кўргазмаларнинг бирлашган экспозициясида юртимиз ишлаб чиқарувчилари билан бирга, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Хитой, Голландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Покистон, Польша, Россия, АҚШ, Туркия, Украина, Чехия, Швейцария, -Эстония, Жанубий Корея, Япония сингари мамлакатлардан 200 дан зиёд компаниялар қатнашмоқда. Улар томонидан энг янги тиббиёт технологиялари ва инновацион ишланмалар намойиш қилинаяпти. Айниқса, шошилинч тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган ихчам ускуналарга кенг ўрин берилган.
Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг 2017 йил 16 мартдаги “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими мутлақо ўзгартирилмоқда.
Маълумотларга қараганда, шошилинч тиббий ёрдам тизимида йилига 600 минг нафардан зиёд беморга юқори малакали стационар, 1 миллион нафарига амбулатор ёрдам ҳамда 7 миллиондан зиёд чақириқлар бўйича хизмат кўрсатилаётир. Айни пайтда мазкур соҳанинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни ривожлантириш, малакали кадрлар, дори воситалари, тиббий ускуналар, ихтисослаштирилган автотранспорт ва алоқа воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилаш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар кўрилмоқда. Бу эса тез орада ўз самарасини бериши кутилаяпти.
— Бу галги кўргазмада, асосан, тез тиббий ёрдам ҳамда фавқулодда ҳолатда биринчи ёрдам кўрсатишда қўлланиладиган инновацион тиббиёт ускуналари билан қатнашаяпмиз, — дейди “Heinemann” (Германия) компаниясининг мамлакатимиздаги ваколатхонаси тиббий маслаҳатчиси Хуршид Алижонов. — Тез тиббий ёрдам машиналарини жиҳозлашга мўлжалланган ушбу ускуналардан фойдаланиш жуда қулай. Чунки улар ҳажман ихчамлигидан ташқари, электр қувватисиз ишлайди. Бу беморни шифохонага етказгунга қадар сунъий нафас олдириш, жароҳатлар, ҳатто нафас йўлларини тозалаш имконини беради.
Фармацевтика саноати корхоналарини технологик қайта жиҳозлаш, импорт ўрнини босувчи дори воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш соҳадаги яна бир етакчи йўналиш ҳисобланади. Бу борада хорижнинг илғор тажрибасини ўрганиш, инновацион ишланмаларни жорий этишга устувор аҳамият қаратилаяпти. Четдан ускуналарни олиб келишда божхона имтиёзлари ва бошқа енгилликлар тақдим қилинаётгани эса маҳаллийлаштириш кўламини янада кенгайтиришда қўл келаётир.
Уч кун давом этадиган бу йилги кўргазма “Beauty Uzbekistan” бўлими билан бойигани, унинг доирасида “Эндоскопларни тайёрлаш: замонавий усуллар ва ечимлар”, “Лаборатория тиббиётининг замонавий технологиялари” мавзуларида илмий-амалий семинарлар ўтказилиши белгиланган.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги мазкур йирик форум мамлакатимизда ушбу жабҳани ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифалар ижросини жадаллаштириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтариш, дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.


С. РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган