XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
  • 12 Апрель 2017

Саломатлик — бебаҳо бойлик

Андижонда аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш мақсадида саломатлик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан уюштирилган мазкур ҳафталик доирасида Меҳрибонлик, Саховат ҳамда Мурувват уйларига, боқувчисини йўқотган ёлғиз кимсалар хонадони ва эҳтиёжманд оилаларга тиббиёт ходимларининг ташрифи уюштирилиши айни муддао бўлди.

Андижон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғларида саломатлик сайиллари бўлиб ўтди. Унда минглаб юртдошларимиз соғломлаштириш ҳамда спорт тадбирларида фаол қатнашдилар. Малакали мутахассислар иштирокидаги тиббий кўрикнинг ташкил этилганлиги ҳудуд аҳлини беҳад мамнун қилди.

— Икки йилдан буён оёқ бўғинларим оғрийди, — дейди Андижон шаҳрининг Алишер Навоий кўчасида истиқомат қилувчи Неъматжон Аҳмаджонов. — Уй шароитида ўзим билганча даволаниб юргандим. Бугун тиббиёт ходимлари кўригидан ўтдим ва уларнинг маслаҳатисиз даволаниш мумкин эмаслигини англаб етдим. 

Тадбирлар давомида Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ҳамда вилоят тиббиёт муассасаларида 20 турдаги ихтисослаштирилган соҳалар йўналишлари бўйича ёш мутахассислар учун “Маҳорат дарслари” ташкил этилди. Шунингдек, ҳудудларда “Тўғри овқатланиш”, “Патронаж хизмати”, “Соғлом турмуш тарзи” мавзуларида кўрик-танловлар, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ўз соғлиғингга масъулиятли бўл” мавзуидаги иншолар танлови ўтказилди. 

Туман ва шаҳарларда, энг чекка қишлоқларда яшайдиган фуқароларнинг узоғини яқин қилиш, қулайликлар яратиш мақсадида кўп тармоқли марказий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларида ҳам ҳафталик доирасида аниқ режалар асосида тадбирлар ташкил этилдики, буларнинг барчаси инсон саломатлигига бўлган эътибор ифодасидир.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Хурсандбек АРАББОЕВ олган сурат.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган