XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 18 Март 2017

Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда

Аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз фаровонлиги, турмуш даражасини юксалтириш учун зарур шарт-шароит яратишга қаратилаётган юксак эътибор ҳамда ғамхўрлик юртдошларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб умргузаронлик қилишида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим ўрин тутмоқда.

Дарҳақиқат, бугун мамлакатимизда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, халқимизни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Аммо тизимда шундай муаммо ҳамда масалалар борки, у аниқ чора-тадбирлар кўришни тақозо этади.

Шу боис давлатимиз раҳбари қайси ҳудудга бормасин, албатта, соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан бажари-лаётган ишлар самарадорлиги, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлиги хусусида атрофлича тўхталиб ўтади. Мавжуд ҳаётий муаммоларга ечим топиш, тизимни янада -такомиллаштириш бўйича тегишли кўрсатмалар беради. Жумладан, шошилинч тиббиёт соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий ишланмаларни ривожлантириш, малакали кадрлар, дори -воситалари, тиббий ускуналар, ихтисослаштирилган автотранспорт ҳамда алоқа воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилаш долзарб масала бўлиб келаётган эди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кеча матбуотда эълон қилинган “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги масалаларнинг амалий ечимига эришишга қаратилган муҳим ҳужжат бўлди. Чунки мазкур Фармон тизимни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги илмий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш ва бу борада халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Айтиш жоизки, Фармон билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг асосий вазифалари ҳамда фаолият кўлами анча кенгайтирилиб, масъулияти янада оширилди. Чунончи, унда белгиланганидек, 2017 йилнинг 1 июлигача ягона маълумотлар базаси ва маълумотларни узатиш тармоғини яратган ҳолда, тез тиббий ёрдам бригадаларининг фаолиятини тезкор бошқариш ҳамда мувофиқлаштирилишини таъминловчи Марказ ва унинг ҳудудий филиалларининг мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари ташкил этилади. 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси билан ўзаро ҳамкорликда фаолият юритувчи мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари жорий қилинади.

Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази базасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиали ташкил этилиши яна бир эътиборли жиҳатдир. 

1 апрелдан бошлаб эса Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тез тиббий ёрдам станцияси унинг туманлардаги кичик станциялари билан бирга, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига берилади. Бу янгиликларнинг барчаси шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишининг устувор йўналишларини шакллантириш, шифокорлар ҳамда ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шошилинч ҳолатларда диагностика ҳамда даволашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш, ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади. Бу эса даволаш жараёнининг сифат ҳамда самарадорлигини ошириб, стационар даволаш муддатлари ва сарф-харажатларининг кескин камайишига олиб келади.

Тиббиёт тизимидаги ислоҳотларни таъминлаш, унинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, одамларни амалга оширилаётган ишлар юзасидан хабардор қилишда халқ вакилларининг ҳам алоҳида ўрни борлигини инобатга оладиган бўлсак, мазкур жараёнда парламент ҳамда депутатлик назорати институтидан самарали фойдаланиш ҳам ўзининг амалий натижасини кўрсатади. Зеро, аҳоли саломатлиги, инсон манфаатлари, халқимиз фаровонлигини таъминлаш устувор йўналишлардан бири бўлиб, бу борадаги чора-тадбирлар Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида янада изчил, янада самарали татбиқ этилиши айни муддаодир.

Одилжон ТОЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган