XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 08 Март 2017

Аҳоли саломатлигини таъминлаш — устувор вазифа

Жорий йилнинг 6 март куни халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг сессиясида Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари иштирокида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, парламент аъзоларининг ҳудудларни ўрганиш амалиёти тизимли йўлга қўйилган бўлиб, жорий йилда иккинчи маротаба ташкил этилган бундай мулоқотлар доирасида улар томонидан жойлардаги ҳақиқий аҳвол ва давлат ҳокимияти ҳамда бошқаруви органларининг аҳоли ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги фаолияти ўрганилмоқда.

Депутат ҳамда сенаторларнинг Амударё туманига жорий ташрифида бошқа жабҳалар қаторида, соғлиқни сақлаш соҳаси чуқур таҳлил қилинди. Зеро, тиббиёт муассасаларининг бирламчи бўғини — қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ва дори-дармон воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш масалалари бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир.

Ўрганишлар давомида туман соғлиқни сақлаш тизимидаги мавжуд ҳолатни яхшилаш юзасидан “Саломатлик” лойиҳаси доирасида бир қатор ишлар амалга оширилгани қайд этилди. Аммо ечимини кутаётган айрим масалалар депутатларнинг диққат-эътиборида бўлди. Хусусан, 3 та ҚВП биносида тез тиббий ёрдам шохобчасини ташкил қилиш ҳамда уларни санитар автомашиналар билан таъминлаш лозим. Айрим қишлоқ врачлик пунктлари таъмирталаб, лабораторияларда эса замонавий анализатор етишмайди. Сессияда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши даражаси ва сифатини, қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Очиқ ва танқидий руҳда ўтган сессияда эришилаётган натижалар билан бирга, аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш борасида ечимини кутаётган муаммолар мавжудлигига ҳам эътибор қаратилди.

Сессияда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш сифати юзасидан тумандаги ижроия ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат органлари раҳбарларининг ахборотлари эшитилди.

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

* * *

Шу куни халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг ҳам сессияси бўлиб ўтди. Маҳаллий Кенгаш депутатлари туманни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этиш, аҳолининг ҳаёт фаровонлигини таъминлаш юзасидан туман аҳолиси -билан бевосита мулоқотлар чоғида кўтарилган масалаларни батафсил муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари аҳоли хонадонларида бўлиб, -фуқаролар билан бевосита мулоқот қилдилар, уларнинг турмуш тарзи, яшаш шароити билан яқиндан танишишди. Мулоқотлар давомида аниқланган камчиликларни имкон қадар жойида ҳал этишга ҳаракат қилинди.

Парламент вакилларининг бу галги ташрифида соғлиқни сақлаш соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўрганишлар давомида фуқаролар тиббий хизмат кўрсатиш борасида мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари ишини тубдан қайта кўриб чиқиш, уларни малакали тиббий ходимлар ҳамда зарур дори-дармонлар билан таъминлаш юзасидан ўз фикрларини билдирдилар. Ўрганиш натижаларига кўра, туман тиббиёт бирлашмасида 24 нафар олий маълумотли шифокор етишмаслиги аниқланган. Тез тиббий ёрдам хизмати фаолияти ҳам талаб даражасида эмас. Сессияда ушбу ҳолатлар ечимига доир бир қатор таклиф ва -тавсиялар ишлаб чиқилди.

Шу билан бирга, ўрганиш натижалари туманда бошқа соҳаларда, жумладан, аҳоли бандлигини таъминлаш, фуқароларга савдо ҳамда маиший, коммунал хизмати кўрсатиш борасида ҳам ҳали ўз ечимини кутаётган бир қатор камчиликлар мавжудлигини намоён қилмоқда.

Туманда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан уларга қонун билан берилган ваколатлардан самарали ва тўлиқ фойдаланилмаётгани, хусусан, ҳудуддаги корхона, муассаса ҳамда ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тизимли равишда эшитилмаётгани, қабул қилинган қарорларни бажармаган ёки лозим даражада бажармагани учун мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш амалиёти йўлга қўйилмагани қайд этилди.

Сессияда мутасаддилар ижро ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хизмат кўрсатиш идоралари томонидан инсон манфаатлари устуворлиги йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида ахборот бердилар ва кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ,

Ойбек РАҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбирлари.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган