Тиббий хизмат ва самарадорлик
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 28 Февраль 2017

Тиббий хизмат ва самарадорлик

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, ушбу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга қаратилган вазифалар сифатида белгиланди.

Мазкур саъй-ҳаракатларни рўёбга чиқаришда умумий ресурсларни бирлаштириш ҳамда давлат ва жамият қурилишининг турли соҳаларида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишга эътибор қаратиш, ҳокимиятнинг барча бўғинини мавжуд муаммоларни ечишга фаол жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу фаолият доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар, ахборот соҳаси мутахассислари билан ҳамкорликда “Электрон ҳукумат инфратузилмасини ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзуида қатор семинарлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири парламент қуйи палатасида тиббиёт тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишлаб ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 январь ва 7 февралда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувларида аҳолига тиббий -хизмат кўрсатиш сифати ҳамда самарадорлигини янада ошириш юзасидан берган кўрсатмаларини тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига эътибор қаратилди. 

Таъкидланганидек, тизимга ахборот технологиялари кенг татбиқ қилиниши бугунги кунда ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммоларни ҳал қилишга замин яратади. Шу боис қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини зарур ахборот инфратузилмаси билан таъминлаш, мувофиқлаштириш-диспетчерлик тез тиббий ёрдам хизматининг ахборот тизимлари ва маълумотлар узатиш тармоғини ривожлантириш айни вақтда ҳаётий зарурат бўлиб, бу борада муҳим чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилаётир.  

Семинарда 2013 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурида белгиланган “Соғлиқни сақлаш” ахборот тизимини яратиш лойиҳасини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, аҳоли, айниқса, қишлоқ жойларда яшовчиларнинг турли электрон тиббиёт хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш зарурлиги қайд этилди. 

Шунингдек, тиббиётга оид ахборотларни тарқатиш тизимини такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори воситалари савдоси жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлардан аҳолини кенг хабардор қилиш ҳамда халқ билан мулоқотнинг самарали механизмини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.

Зиёда АШУРОВА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР