XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 19 Январь 2017

Cоғлом авлод — келажак пойдевори

Фарзандлар камолотига юксак  эътибор, ғамхўрлик кўрсатиш фаровон ҳаёт асосини қуришдек хайрли ишга қиёсланади. Бинобарин, бу масала давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. 

Истиқлол йилларида юртимизда спортни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар замирида ҳам ана шу эзгу мақсадлар мужассам. Зеро, эртамиз эгаларини маънан ва жисмонан етук инсонлар сифатида вояга етказишда ушбу соҳанинг ўрни ҳамда аҳамияти бениҳоя катта.

Масалан, Бухоро шаҳридаги “Нафис” спорт мажмуасида 240 нафардан зиёд нафосат соҳибалари бадиий гимнастика билан шуғулланади. Бу ерда машғулотларни юқори савияда ўтказиш учун барча шароит яратилган. Малакали мураббийлар ёшларга спорт -сирларини ўргатмоқда. 

— Қизим Саидабону бу спорт турига жуда қизиқади, — дейди шофирконлик Ҳусния Икромова. — Буни вақтида пайқаб, уни туманимиздаги гимнастика марказига олиб борганим худди кечагидек эсимда. Ўшанда эндигина беш ёшга кирганди. Кейинчалик интилишлари маъқул тушиб, устозлари уни вилоятимиз марказидаги “Нафис” спорт мажмуасига олиб боришни  маслаҳат беришди. Бу ерда Саидабону таниқли мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Римма Хохлова қўли остида машғулотлар ўтказа бошлади.

Ҳусниябону Fуломова, Сарвина Холиқова, Замира Санақулова сингари тажрибали, номдор гимнастикачилар билан ёнма-ён туриб маҳоратини ошириш иқтидорли қиз учун чинакам сабоқ вазифасини ўтади. Бу спортчилардан у жуда кўп нарсани ўрганди. Ўзи ҳам турнирларда қатнаша бошлади. Тошкент, Самарқанд, Навоий шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда яхши натижаларга эришди.

Наманганда ёшлар ўртасида ташкил этилган биринчиликда бир йўла учта совринли ўринни қўлга киритди. Интилиши, иштиёқи билан мутахассислар назарига тушди. Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Рейн гимнастика федерацияси ҳамкорлигида Германияда уюштирилган маҳорат сабоқларида тажриба оширди. Спорт устаси унвонига сазовор бўлди. 

Оддий қишлоқ қизи эришган ютуқлар мазмунида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун давлатимиз томонидан яратилган  имконият ва қулайликлар мужассам, албатта. Ҳозир вилоятда ўндан зиёд бадиий гимнастика маркази фаолият кўрсатмоқда. Шу кунга қадар мазкур спорт тури бўйича республика ва Осиё миқёсидаги 200 дан зиёд мусобақаларда бухоролик қизлар ғолиблар сафидан ўрин олди.

— Илгари 5-сон ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактаби мақомида эдик, — дейди маскан раҳбари Азиз Содиқов. — Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги қарорига кўра, у гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби сифатида қайта ташкил қилинди. Вилоят “Нафис” спорт мажмуаси  мактабимиз ихтиёрига берилган. Бино ўқув машғулотлари ҳамда мусобақалар ўтказишга мўлжалланган иккита зал, балет зали, ечиниш, ювиниш, спорт анжомлари, дам олиш хоналарини ўз ичига олган. 12 нафар мураббий қизларга бадиий гимнастика сирларини ўргатиб келмоқда. 

Сабоқлар, машаққатли машғулотлар зое кетаётгани йўқ. Бугунги кунда бадиий гимнастика мухлисларига шу мактаб тарбияланувчилари Ҳусниябону Fуломова, Сарвина Холиқова, Ситора Исматова, Гулноза Алиеванинг номлари яхши таниш. Республика, Осиё, жаҳон миқёсидаги мусобақаларда совриндорлар қаторидан ўрин олган бу қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган. Халқаро тоифадаги спортчи Замира Санақуловага 2014 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони берилди. “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида ҳам қизлар вилоят шарафини муносиб ҳимоя қилишаётир. Умуман, 2012 — 2016 йиллар давомида мактаб тарбияланувчилари спорт мусобақаларида жами 658 та медални қўлга -киритди.

Бухоролик гимнастикачилар эришаётган ютуқлар  давлатимиз эътиборида. Чунончи, 2018 йилда вилоятда гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби қурилиши бунинг яна бир исботидир.

 

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган