XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 01 Январь 2017

Фарзандлари соғлом юрт

Боланинг шўх ва шодон кулгиси — унинг бахтиёрлиги, ота-онаси, яқинлари, ўз Ватани бағрида яйраб камол топаётганини ифодалайди. Қувончини ичига сиғдиролмаётган ўғил-қизнинг бундай ҳолати уларнинг соғ ва саломатлигидан дарак беради. Фарзанднинг тўрт мучаси бутун экан, ота-она ҳам бахтиёр, улар саодатманд экан, оила тинч, муқаддас қўрғон хотиржамлиги эса жамият ютуғидир.

Бинобарин, мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг стратегик йўналишларидан бири этиб белгиланганки, бунинг замирида миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ва узоқ умр кўриш даражасини оширишдек улуғвор мақсадлар мужассам. Юртимизда 1998 йил “Оила йили”, 2000 йил “Соғлом авлод йили”, 2001 йил “Она ва бола йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2012 йил “Мустаҳкам оила йили”, 2014 йил “Соғлом бола йили”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилингани ҳамда шу муносабат билан Давлат дастурларининг бажарилгани бу борадаги эзгу ишларга -мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Бунинг самарасида “Соғлом она — соғлом бола” концепцияси ҳаётий ифодасини топиб, халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда. Ушбу концепциянинг изчил амалга оширилаётгани туфайли кейинги беш йилда мамлакатимизда ҳар 100 минг чақалоққа нисбатан оналар ўлими 23,1 дан 19 тага, 5 ёшгача бўлган болалар ўлими 14,8 тадан 13,9 тага, чақалоқлар ўлими 11 тадан 10,7 тага камайди. Ушбу кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди.
— Бугун тиббиётимиздаги мутлақо янги йўналиш — Перинатал ва скрининг марказлари фаолияти йўлга қўйилиши ҳам оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилаётган ғамхўрликнинг натижасидир, — дейди Республика “Она ва бола скрининги” маркази директори, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Мадина Шарипова. — Уларнинг ҳар бир вилоятдаги филиаллари ҳам тизимда ўз ўрнини мустаҳкам эгаллади. Республика доялик ва гинекология, педиатрия илмий-амалий марказлари тузилди ва улар ҳам жойларда бўлимларга эга.
Скрининг марказлари, вилоят кўп тармоқли болалар шифохоналари ва ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланишига алоҳида эътибор берилаяпти. Оналар ва болалар учун тизим асосида тиббий кўрик ташкил этилган.
Сўнгги ўн йил ичида кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида туғма ривожланиш аномалиясига эга болалар сони 1,3 марта камайди. 6 — 15 ёшда бўлган болалар орасида ўткир юқумли касалликларга чалиниш 34,4, пневмония ҳоллари — 49,7, бронхит — 32,8, сколиоз — 32,7 фоизга қисқарди.
Мамлакатимизнинг барча ҳудудида бўлганидек, “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижроси юзасидан Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, изчил амалга оширилаётир.
— Она ва болага кўрсатилаётган бирламчи тиббий-профилактика ёрдамини янада ривожлантириш тиббий ислоҳотларнинг устувор йўналишини ташкил этади, — дейди Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Раъно Ҳайитбоева. — 2016 йилда мазкур йўналишда фаолият юритаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш дастури доирасида 1 минг 428 умумий амалиёт шифокори ўқув курсларига жалб этилди. 500 дан ортиқ акушер-гинеколог, неонатолог ва педиатрнинг малакаси оширилди.
Давлат дастурида болалар саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача тарбия муассасалари ва мактаб ўқувчиларига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш билан боғлиқ кенг кўламли вазифалар белгиланган. Ўтган йилда барча таълим муассасаси ўқувчилари тиббий-профилактик кўрикдан ўтказилди.
Даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, туман тиббиёт бирлашмаси иншоотларини реконструкция қилишга 3 миллиард 228 миллион сўм маблағ сарфланди. “Саломатлик-1”, “Саломатлик-2”, “Саломатлик-3” лойиҳалари доирасида туман тиббиёт бирлашмалари, оилавий поликлиникалар учун жарроҳлик ускуналари ҳамда бошқа жиҳозлар харид қилинган.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида ногирон, туғма нуқсони бор болалар чет эл клиникалари ва марказларида соғлиғини тиклаб қайтмоқда. 2016 йили Германиянинг “Friedensdorf International” ташкилоти томонидан шартнома доирасида Тошкент шаҳридан икки бемор бола хориж клиникаларига даволанишга юборилди ва илгари даволанишга юборилган тўрт бола соғломлашиб қайтди. Юз-жағ соҳасининг ривожланишида туғма нуқсонлар, ортопедик касаллик ва куйишдан кейинги контрактуралари бўлган олти бола мамлакатимиз клиникаларида операция қилинди.
Болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор соғлом авлодни тарбиялашнинг яна бир муҳим воситасига айланди. Барча ҳудудда, хусусан, чекка қишлоқларда бунёд этилган замонавий спорт мажмуаларида 2 миллиондан зиёд болалар спортнинг 30 тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу жараёнга қизларни — бўлғуси оналарни жалб этишга, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
— Намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган уй-жойлар оилаларнинг турмуш шароитларини яхшиламоқда, аёлларнинг рўзғор юмушларини енгиллаштирмоқда, — дейди Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги “Обод турмуш” маҳалла фуқаролар йиғини раси Ҳикматилла Хайруллаев. — Натижада улар ўзига, соғлиғига, фарзандларига кўпроқ вақт ажратаётир. Бундай обод хонадонларда, замонавий шароитларда яшаётган болалар ҳам шунга яраша соғлом, кенг дунёқарашли бўлиб вояга етмоқда.  Бундай кенг кўламли саъй-ҳаракатлар самараси фарзандларимизнинг саломатлигида, камолотида яққол намоён бўлмоқда. Бугунги болаларнинг соғлиғи, фикрлаши, ҳаракатлари 20 — 25 йил олдинги болалардан бутунлай бошқача. Гап-сўзлари, қобилияти ва ютуқлари билан ҳаммани ҳайрон қолдирмоқда. Ҳали мактабга бормасдан компьютерни билади, инглиз тилида гаплаша олади.
“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизими моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш давом эттирилмоқда. Ушбу мақсадлар учун барча манба ҳисобидан 7 триллион 480 миллиард сўм ва 190 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирилди.
Аслида, ҳар қандай жамият соғлом ва баркамол, Ватанига садоқатли, имон-эътиқодли фарзандлари билан фахрланади, уларга суянади. Шундай фазилатларга эга авлодни тарбиялаб вояга етказган халқ келажакка катта ишонч билан қарайди. Энг муҳими, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган бу каби эзгу ишлар янги 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ҳам давом эттирилиб, оилалар қувончига қувонч қўшаверади.


Мақсуд ЖОНИХОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган