XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект «Соҳибқирон маънавияти» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди
  • 22 Декабрь 2016

Кайфиятга қанот, юракка мадад

Илгарилари кўпгина хонадонларда беҳи мевалари уй шифтларига осиб ёхуд токчаларга териб қўйиларди. Чунки унинг муаттар иси инсон руҳиятига ижобий таъсир этиб, кайфиятини кўтаради, хона ҳавосини тозалаб, юқумли касалликлардан маълум даражада муҳофаза қилади.

Муҳаммад Ҳусайн ибн Муҳаммад ал-Оқилийнинг “Маҳзан-ул-адвия” китобида ёзилишича, беҳи бош оғриқларини қолдириб, юракни мустаҳкамлайди, жигар ва меъда ишини яхшилаб, иштаҳани очади, оғиздаги нохуш ҳидни йўқотади. Лоҳас бўлганда, ич кетганда, сариқ касалида ҳам фойда беради. Шунингдек, танага қон қуйилишининг олдини олади.

Беҳи шарбати қон кетиши, қон қусиш, бехос қайт қилиш ва чанқоқни бартараф этади. Мевасининг мағзи қотирувчи хусусиятга эгалиги боис уни оз миқдорда ёки буғда пишириб, мураббо ҳолида ёки тоза асал билан бирга истеъмол қилиш яхши фойда беради.

Абу Али ибн Сино беҳи мевасидан тайёрланган дамламани ичбуруғ (дизентерия), йўғон ичак яллиғланишида, беҳи ширасини зиқнафас (астма), қон тупуриш ва қайт қилишни тўхтатишда қўллаган. Беҳи уруғи асосида дори-дармонлар тайёрлаб, ўпка, нафас йўли касалликларини даволаган.

Халқ табобатида беҳи мевасининг шарбати дармонсизлик, камқонлик, изтиробли йўтал, меъда, жигар ва буйрак касалликларини даволашда ишлатилади. Уруғи билан узум шарбатининг қайнатмаси силла қуриши, ичбуруғ, сариқ, бавосил касалликларини даволашда тавсия этилади. 

Беҳи меваси гўшт қиймалагичдан чиқарилиб, унинг бир ҳиссасига икки ҳисса миқдорда шакар аралаштирилади, енгил алангада шакар эригунича қизитилади. Ундан -кунига уч маҳал бир ош қошиқдан истеъмол қилинса, юрак фаолиятини яхшилаб, қон айланишини маромига келтиради.

Жигар касаллигидан азият чекаётганлар эса 2 дона ўртача катталикдаги қайнатилган беҳини уруғ ва пўстлоғидан тозалаб, бир ўтиришда истеъмол қилса, яхши наф беради.

Доно ХЎЖАЕВА,

доришунос.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Соғлом она — соғлом бола Муҳим табиий восита »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган