XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 19 Ноябрь 2016

Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси фармацевтика соҳаси ривожида муҳим омил бўлмоқда

Пойтахтимизда “Таълим, фан ва ишлаб чиқаришда фармациянинг долзарб муаммолари” мавзуида илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамкорлигида уюштирилган ушбу тадбирда АҚШ, Жанубий Корея, Япония, Россия каби давлатларнинг етакчи олимлари, тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, фармакология соҳаси мутахассислари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Юртимизда фармацевтика саноати йилдан-йилга ривожланиб бораётгани, бунда соҳанинг давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланди. 

— Фармацевтика соҳасида таълим, фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлаштириш долзарб ҳисобланади, — дейди Тошкент фармацевтика институти илмий-тадқиқот ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи Нодира Фармонова. — Ушбу анъанавий тадбирда бу борадаги мавжуд имкониятлар, соҳадаги янгиликлар, ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳақида атрофлича сўз юритилди. Кадрлар тайёрлаш ва улар салоҳиятини юксалтириш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Айтиш жоизки, ҳозирги пайтга қадар институтнинг йигирма нафарга яқин ходимлари, шунингдек, кўплаб талабалар бир қатор хорижий давлатларда малака оширишди. Бу борадаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш имконини кенгайтиришда эса мана бундай мулоқотларнинг ўрни беқиёс. 

Тадбирда қайд этилганидек, Тошкент фармацевтика ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтлари етук мутахассисларни тайёрлаш ҳамда уларнинг интилишларини рағбатлантиришда фаоллик кўрсатиб келаяпти. Муҳими, ушбу муассасаларда назария ва амалиёт уйғунлиги таъминланаётгани ўз самараларини бераётир. 

— Юртингизда тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, айниқса, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга доимий эътибор қаратилаётгани таҳсинга лойиқ, — дейди Жанубий Кореянинг Чунгбук Миллий университети профессори Ёнг Мун Ли. — Тиббиёт марказлари замонавий технологиялар билан жиҳозланган. Жумладан, тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар билан дори воситаларининг сифати, хавфсизлиги ҳамда самарадорлиги, фармацевтика фаолияти устидан давлат назорати амалга оширилиши диққатимни тортди. Бу инсон саломатлиги йўлидаги эзгу ишлардан биридир. Мамлакатингизга ташрифимиз бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан ўзаро фикр ва тажриба алмашиш учун яхши имконият яратади.

Анжуманда фармацевтиканинг долзарб муаммолари, таълим, фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграцияси, фундаментал ва амалий тадқиқотлар ютуқларини иқтисодиётнинг реал секторига татбиқ этишга кўмаклашиш, янги дори воситалари яратишга доир мавзуларда маърузалар тингланди.

Икки кун давом этган тадбир доирасида қатнашчилар юртимизнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган улкан ободончилик ва бунёдкорлик ишлари билан ҳам яқиндан танишдилар. 

 

Раҳим ШЕРҚУЛОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган