XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 12 Ноябрь 2016

Аҳоли саломатлиги муҳофазаси — устувор мақсад

Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ халқимиз соғлиғини мустаҳкамлаш, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, Биринчи Президентимиз таъкидлаганидек, фақат соғлом халқ, соғлом миллатгина буюк ишларга қодир бўлади. 

Бугун ушбу эзгу мақсад йўлида жамиятимизнинг барча соҳаси, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида ҳам чуқур ислоҳотлар амалга оширилаётганига гувоҳ бўламиз. Айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидан тортиб, республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача — аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча даражасини қамраб олган яхлит ва пухта ташкилий тузилмаси яратилгани диққатга сазовордир.

Жумладан, республикамиздаги 10 та ихтисослаштирилган тиббиёт марказида хирургия, урология, кардиология, кўз микрохирургияси, акушерлик ва гинекология, педиатрия, терапия ва тиббий реабилитация, дерматология ва венерология, фтизиатрия ва пульмонология, эндокринология каби йўналишларда юқори малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун кенг имкониятлар мавжуд. 

Замон ривожланиб, тараққиёт илдамлагани сайин, табиийки, тиббиёт олдида турган  юксак илмий мақсадлар ҳам ортиб боради. Қувонарлиси, бугун ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт муассасаларида жамланган катта илмий салоҳият ушбу талабга монанд кундан-кун такомиллашиб бораётир. Олимларимизнинг долзарб мавзулардаги изланишлари натижасида тиббиётнинг йигирмадан зиёд йўналишлари бўйича мингдан ортиқ даволаш-диагностика стандартлари ишлаб чиқилди. Тиббиёт тизимини равнақ топтиришга йўналтирилган ислоҳотлар одамларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Сабаби, илғор мамлакатлар тиббиётида жорий қилинган даволашнинг деярли барча усули эндиликда ўзимизда ҳам қўлланилиб, жаҳондаги етакчи давлатларда эришилган кўрсаткичлар билан бўйлашмоқда. Энг муҳими, бугунги кунда даво истаб хорижга боришга зарурат йўқ. Биргина кардиология йўналиши мисолида оладиган бўлсак, ушбу соҳада қатор янги техника ва технологияларнинг амалиётга жорий этилгани ва муваффақиятли қўлланилаётгани эътиборга молик. Мисол учун, сўнгги йилларда қатор даволаш муассасаларида рентгенэндоваскуляр жарроҳлик бўлимининг ташкил этилиши ва у замонавий ангиографик ускуналар билан жиҳозланиши мураккаб жарроҳлик амалиётларини ижобий ўтказиш имконини бераяпти.

Изчил илмий изланишлар натижасида Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб Республика ихтисослаштирилган кардиология марказида   юқори  технологик усул — юракнинг мураккаб аритмияларида қўлланиладиган радиочастотали аблация (РЧА) ва юрак блокадаларида электрокардиостимуляция (ЭКС) усуллари  йўлга қўйилгани билан ҳақли равишда фахрлансак, арзийди. Ҳозирги пайтда радиочастотали аблация усули — кардиологик беморларни даволашда қўлланиладиган халқаро стандартларга мос келувчи  юқори технологик усул ҳисобланишини инобатга олсак, ушбу амалиёт салмоғи нечоғли катталиги ўз-ўзидан аён бўлади. Энг муҳими, бундай нозик ва мураккаб даволаш усулларини ўзбекистонлик кардиожарроҳлар амалга ошираётгани қувонарлидир. 

Бугунги кунда бутун дунё миқёсида катта эътирофга сазовор бўлган муҳим ташаббуслардан бири — “Соғлом она — соғлом бола” концепциясининг ҳаётий ифодаси учун кўп йиллардан буён самарали фаолият олиб борилмоқда. Масалан, юртимизда скрининг ва перинатал хизматларининг пухта тизими йўлга қўйилгани миллий тиббиётимиздаги яна бир муваффақият бўлди, дейиш мумкин. Зеро, соғлом авлодни вояга етказиш тўғридан-тўғри миллат, халқ тақдирига боғлиқ масала. Шу нуқтаи назардан қарасак, “Соғлом она — соғлом бола” концепцияси ғояси нақадар устувор вазифа эканини теран англаймиз. Аммо баркамол авлодни вояга етказиш бир кунлик ёки бир йиллик иш эмас. У доимий ислоҳотларни, тизимли ёндашувни талаб этади. Демак, она-бола муҳофазаси йўлидаги кенг кўламли чора-тадбирлар репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, соғлом оилани шакллантириш, ирсий касалликларнинг олдини олиш ва пировардида миллат генофондини соғломлаштириш ҳамда баркамол авлодни тарбиялашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мазкур йўналишда олиб борилаётган тиббий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик ривожланиш мақсадларига тўлиқ эришди. 

Замонавий тиббиётни шошилинч тиббий ёрдамсиз тасаввур этиш мушкул. Бугун ушбу йўналишда ҳам аҳолига тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизими шакллантирилган. Юқори талаб ва мезонларга мос ихтисослаштирилган вилоят шифохоналари, уларнинг шаҳар ҳамда туман бўлимлари қошидаги тез тиббий ёрдам хизматларида янгича тизим жорий қилинган. Асосийси, илм-фан соҳасидаги ҳар бир янгилик тиббиётимизнинг барча бўғинига татбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юқори технологияли диагностика-даволаш усулларининг амалиётда қўлланилиши илгари даволаш мушкул бўлган кўплаб оғир касалликларни кам жароҳатли усулларда даволаш, ногиронликнинг олдини олишда муҳим омил бўлаётир. 

Сирасини айтганда, йиллар давомида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, ўтган давр мобайнида юртдошларимиз саломатлиги мустаҳкамланиб, оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайгани, ўртача умр кўриш даражаси 66 ёшдан 73,5 ёшга, аёллар ўртасида 76 ёшга узайгани, аҳолимиз сони 2016 йилнинг охиригача 32 миллион нафардан ошиши, яъни мустақиллик йилларида халқимиз 12 миллион нафарга кўпайгани эл-юртимизнинг ҳаёт сифати ва фаровонлиги ўсиб бораётганини яққол тасдиқлайди.

Барчамиз яхши тушунамизки, биз эришаётган улкан марра ва натижалар кўзлаган мақсадларимизнинг маълум бир қисмини ташкил этади, холос. Соғлиқни сақлаш соҳасини янада ислоҳ қилиш борасида олдимизда турган долзарб вазифалар бисёр. 

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида бугун соғлиқни сақлаш соҳасининг узвий бўғини саналган тиббий-профилактика хизмати жаҳон андозалари талабларига тўлиқ жавоб берадиган замонавий тизимга айлантирилмоқда. Маълумки, мазкур бўғин моҳиятан кенг жамоатчилик орасида касалланишнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу мақсадда жойлардаги уч мингга яқин қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, туман ва шаҳар марказий кўп тармоқли поликлиникалари халқимизга хизмат кўрсатмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасини жадал ривожлантириш, маҳаллий дори-дармон ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда, давлат дорихона тармоқларида ҳаётий муҳим дори воситаларининг арзон нархларда сотилишини таъминлаш каби масалалар ҳам олдимизда турган долзарб вазифаларимиздан ҳисобланади. Соғлиқни сақлаш соҳасининг икки асосий бўғини — патронаж ва “103” хизмати билан аҳолининг тўлиқ қамраб олинишига эришиш ҳам элимиз саломатлигини мустаҳкамлаш борасида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

Глобаллашув даврида тиббиётда катта ютуқларни қўлга киритиш, соҳага илғор технологияларни жорий этиш, пировардида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиш саноқли мамлакатларгагина хос. Ушбу йўналишда юртимиздаги ўнлаб ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини янада яхшилаш ва улар хизматини энг чекка ҳудудлардаги аҳолигача яқинлаштириш, туман тиббиёт бирлашмалари фаолиятини тубдан яхшилаш ҳамиша ўз долзарблигини сақлаб қолаверади.

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар замирида шарафли соҳа вакилларининг машаққатли меҳнати ва бурчга садоқати ётади. Бугунги кунда 72 653 нафар малакали шифокор, 321 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходимлари халқимиз саломатлигини таъминлаш учун меҳнат қилиб келмоқда. Тиббиёт ходимларининг эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатлари, туну кун эл ғамида меҳнат қилиши эвазига шифокорлик касби бугун ўзининг юксак мақомига эришди. Аҳолининг унга ишончи, меҳри ва ҳурмати ортди. Ўз ўрнида, тиббиёт тизими ходимлари ҳам изланиш, тажриба ва маҳорат орттиришда замон билан ҳамнафас одимлаб бораётир. Мустақиллик йилларида юксак эҳтиромга сазовор касбга айланган — шифокорлик соҳасига бугун давлат миқёсида эътибор қаратилмоқда. Бундан ўн йил муқаддам, 2006 йил 12 сентябрда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари байрами сифатида нишонланиши ҳам соҳа вакиллари меҳнатига билдирилган юксак ҳурмат ва эъзоз ифодасидир.

Равшанбек ҚУРБОНОВ,

Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази директори, Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган