XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисида Қатъий мақсад, пухта режа, қулай шароит муваффақиятларга эришишнинг муҳим омилидир Оилаларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш Ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар қўллаб-қувватланмоқда Фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлар Одил судлов ва замонавий талаблар Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови Китоб байрами Экскурсия етакчилари салоҳияти Экскурсия етакчилари салоҳияти Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳаракатлар стратегияси —  ислоҳотларнинг янги босқичи Пул муомаласи ва ҳисоб-китоб халқимиз учун қулай шаклда бўлади Илғор агротехнологиялар ва замонавий ёндашувлар Маданият ва спорт ривожи истиқболлари Эзгуликнинг табаррук ошёни Самимий қутловлар Эзгу ташаббуслар, изчил ислоҳотлар Илм-фан тараққиётига юксак эътибор Йўллар ободлиги — иқтисодий ривожланиш омили Халқчил институт ва самарали фаолият Билимли, жисмонан етук ва фидойи Кўмирнинг чакана нархи 13 фоиз арзонлашди Етти хазинанинг бири Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат
  • 21 Октябрь 2016

Изчил ҳамкорлик самараси

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида замонавий лапораскопия ўқув маркази фойдаланишга топширилди.

Германия халқаро ҳамкорлик ташкилотининг “Юқори технологик тиббий асбоб-ускуналардан фойдаланиш бўйича тиббий ва техник мутахассисларнинг малакасини ошириш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ушбу марказнинг очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари, етакчи олимлар, шифокорлар ҳамда талаба-ёшлар қатнашди.

— Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси жадал ривожланиб бормоқда, — дейди Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг лойиҳа раҳбари Гунар Штротте. — Аҳоли саломатлиги муҳофазаси давлат сиёсати даражасига кўтарилгани эътирофга лойиқ. Ушбу эзгу мақсад йўлида мамлакатингиз билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз.

Ўқув марказини илғор ахборот ва тиббиёт технологиялари билан жиҳозлаш ишларига 355 мил-лион сўм йўналтирилди. Натижада бу ерда беморларга аниқ ҳамда тезкор ташхис қўйиш, даволаш имконияти юзага келди. Шунингдек, марказда шифокорларнинг малакасини оширишга ҳам қулай шароит яратилди.

Яна бир эътиборли жиҳати, энг сўнгги русумдаги тиббиёт дастгоҳлари ёрдамида барча турдаги жарроҳлик амалиётлари тиғсиз бажарилади.

Марказнинг очилиш маросимидан сўнг хорижлик олимлар ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази мутахассислари томонидан Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида фаолият кўрсатаётган жарроҳлар учун маҳорат дарслари ташкил этилди.

 

Саминжон ҲУСАНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири. 

Хурсандбек АРАББОЕВ

олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган